Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

8. БАХТ ВА БАХТСИЗЛИК 
Ошни сузиб келтиргач, меҳмонни ошға таклиф қи-лишдан бурун яна тоқчадаги кўвачани 
олиб бир пи-ёлани тўлдирди ва Отабекка узатди. 
— Ичинг буни ҳам, сўнгра ошни еймиз, — деди. Бу гал унча қистатишқа тўғри келмади, 
биринчи пиёла билан унинг кўз ўнглари жимирлашмакка ва ўзида бир енгиллик ҳис этмакка 
бошлаған ва бу иккинчи пиёла гўё «мени ичсанг тағин ҳам енгил тортасан», дер эди. 
Отабекнинг иккинчи пиёласидан сўнг ошға ўлтурдилар. Битта «дон» ҳазмини ҳам тасаввур 
қилмаған унинг меъдаси кетма-кет тушиб турған луқмаларни эътирозсиз қабул қилмоқда эди. 
Бундай иштиҳони, эҳтимолки, ул ўз умрида биринчи мартаба кўргандир. Томоқ орасида уй 
эгасининг берган саволларига яхши жавоб берганидек, ўзи ҳам баъзи сўзларни тўқиб 
юбормоқда, бояғи оз сўзлиликлар ўрнини эзмалик бўлмаса ҳам мўътадил бир ҳол олған эди. 
Ошдан сўнг лаган ва дастурхонни йиғиштириб олғучи уй эгасига сархуш ва қизарған кўзлари 
билан узоқ қараб қўйди. Бу қараш унга миннатдорлиқ ва ташаккур қараши эди. Уй эгаси
Отабекнинг ёниға иккита ёстиқ олиб қўйди ва биттани ўз ёнбошиға ҳам олди. 
— Ёнбошлангиз бек, — деди, бошлаб ўзи ёнбошлади. Отабек ҳам унга эргашди. Иккисининг 
орасидағи шамъ ел билан ўйнашибғина нур сепар, иккиси ҳам сўз қўйишқандек шамъга кўз 
тикиб қандай ўйғадир берилгандек кўринар эдилар. Бир неча вақтдан сўнг уй эгаси кўзини 
шамъдан олди ва ер остидан Отабекни кузаткач, сўради: 
— Уйланганмисиз, бек? 
Отабекнинг кайфи кучликми эди ёки сўзни онгламай қолдими, ҳайтовур шу онда жавоб 
беролмади. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
104
— Уйланганман. 
Сўрағучи бир оз тўхтаб олғач, яна сўради: 
— Хотинингизга муҳаббатингиз борми? 
Отабек бу савол қаршисида гарангсиб қолғандек бўлди, воқиъан ораға оғир савол тушкан 
эди, билинтирмаслик қилиб уфлаб олди. 
— Муҳаббатим йўқ. 
— Яхши экан, — деди уй эгаси. Отабек унинг бу сўзига тушуна олмай, «нега?» дегандек 
қараб турар эди. 
— Сўзимга ажабландингиз шекиллик? 
— Йўқ, — деди Отабек, лекин унинг таажжуби уй эгасига очиқ кўриниб турар эди. 
— Балки муҳаббат бахтлик кишилар учун яхшидир, лекин ўз тажрибамча, бахтсиз киши учун 
бадбахтликдир. Масалан, сиз агар чиндан ҳам хотинингизға муҳаббатсиз бўлсангиз, ўзингиз 
ҳам иқрор қила оласиз: уйга кирсангиз хотинингиз бордек, кўчага чиқсангиз йўқдек, бас, сизга 
хотиннинг оғирлик ва енгиллиги бирдак. Шундоқ эмасми? 
— Шундоқ, — деди Отабек, аммо муҳаббат тўғрисида сўзланган бу сўзлар унинг кайфлик 
кўзини оча ёздилар. 
Уй эгаси давом қилди: 
— Мен бу сўзларни ўз ҳолимдан чоғлаб айтаман, эҳтимолки мен янглишарман, — деди ва 
узоқ тин олғач, сўради: — Сиз уйланганда ўзингиз ёқтириб уйландингизми ёки орадағиларнинг 
ёқтиришлари биланми? 
Отабек сўрағучининг қандай муддаоси борлиғиға тушунмай қолди. 
— Онамнинг ёқтириши билан. 
— Баракалла, — деди уй эгаси ва, — манимча, ҳамма бало ўзинг кўриб, суйиб уйланишда, — 
деди ва эшиткучиси кутмаган жойда сукутка кетди. Отабек бир кўйнакни ўзидан бурун йирткан 
киши тўғрисида гўё ўз саргузаштининг эски тарихини мулоҳаза қила бош-лаған, қаршисида 
ўлтурғучини-да, қайин ота эшигидан қувланған киши деб билган эди. Қайин отанг сани ҳам 
қувладими, деб айтмаса ҳам шунга яқин бўлған «суйган хотинингиз сизни ташлаб кетдими?» 
деган саволни берди. Уй эгаси бошини чайқади: 
— Ташлаб кетишка — кетди, лекин ўз ихтиёрича эмас, — деди. Отабек бу сўздан сўнг бунинг 
ҳам қайин отаси ёки қайин онаси томонидан зулм кўрганига ишонған эди. 
— Ёмон одамнинг юзи қурсин, — деб қўйди, бу сўз уй эгасига тушунарлик бўлмади 
шекиллик, Отабекка савол назари билан қараб олди. 
— Эзмалик бўлса ҳам бошимдан ўтканларни сўзлаб берайми, меҳмон? — деди. 
Ўз саргузашти билан фарқсизға ўхшаб кўринган бу ҳикояни эшитишка унинг иштиёқи ортқан 
эди: 
— Сиз сўзламасангиз-да, мен сўзлатмоқчи бўлиб турар эдим. 
— Маним саргузаштимда сиз куткан қизиқлиқ йўқ. Лекин шундай бўлса ҳам сўзлаб берайин, 
— деди ва ёстиқни кўкрагига қўйиб олғач, ҳикоясини бошлади: 
— Мен ўзим асли қўқонлиқман. Ота-онамдан ёшлиқда ятим бўлиб, тоғамнинг қўлида ўсдим. 
Ёшим 17—18 ларга борғандан сўнг ўз куним ўзимга қолиб, бир ўртоғимнинг кенгаши билан 
бундан йигирма йиллар бурун Марғилонға келиб, бу кунги устакоримнинг отасиға тўқувчилиқ 
ҳунарига шогирд тушдим. Тўрт йил чамаси қилған хизматимдан сўнг ҳалиги устакорга халфа 
бўлиб ишлай бошладим. Бошқа йигитлардек ортиқча ўринсиз сарфларим бўлмағани учун оз 
замон ичида уч-тўрт тилла пуллик ҳам бўлдим. Ишимга ихлос билан қарағаним учун манинг 
тўқуған ишларим ўзгаларникидан қадрлик юрар ва халқ орасида ҳам отим «уста Алим 
кичкина» бўлиб шуҳратланган эди. Маълумки, бофандалар олдиға кўпинча хотин-қизлар 
келиб, янги нусха қидириб юрийдирлар. Манинг тўқуған ишларим ва чиқарған нусхаларим 
ҳаммага мақбул, айниқса хотин-қизлар учун машҳур бўлиб, ҳар доим тўқув дўконим ёнидан 
хотин-қизлар айрилмас эдилар. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling