Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
115
хат ёзғанингдан сўнг жавоб ўрнида олған эдик. Бироқ ўша вақтда бу уятсизнинг биринчи талоқ 
хатиси ҳам санга етиб ортқанлиқдан бунисини сандан яширған эдик. Ҳамон-да санинг умидинг 
кесилмагани учун бу хатни ҳам кўрсатмакчи бўлдим! — деди. Кумуш қоғозни онасидан олди: 
«Матлуқам Кумушбибига. Маним биринчи хатим билан сизнинг менга қилатурған 
эркаликларингизга бир чек қўйилған каби эди. Лекин бунга тушунмабсизми ва ё тушунишка 
тиламабсизми, ҳайтовур яна ҳам эски эркаликларингизни тарк этмабсиз. Хатингизни ўқур ва 
ўзимни кулгидан тўхтата олмас эдим. Орзуга айб йўқ, дейдирлар. Чекдан ошиб қилған 
ҳужумларингиз эски қадрдонлиғингиз отиға кечириладир. Эндиликда сизга мендек вафосиз ва 
ҳийлагар бўлмаған янги эр топилғай эди, деб аддои Отабек Юсуфбек ҳожи ўғли, 26 жавзо, 
1265-нчи йил, Тошканд».
Мактуб унинг юрак жароҳатини қайтадан тирнаб ташлаған эди. Кўз ёшини дув-дув тўкиб, 
хатни ўз тахиға солди ва ўзидан жавоб кутиб турған ачаси билан онасиға деди: 
— Мен бу уятсиз йиртқич билан ярашмоқ учун умид тутмайман, шунинг билан бирга эр ҳам 
қилмайман! 
— Нега? — деб сўради онаси. 
— Негами? — деди Кумуш ва йиғлаған кўйи жавоб бериб бошлади: — Негаки мен ўзимнинг 
суйган ва муҳаббат қўйған эримдан бунча уятсизлик, бу янглиғ вафосизлик кўрдим. Энди эр 
деган шу бўлибдими? Мундан кўра дунёдан тоқ ўткан яхшироқ, ёлғиз юрган тинчроқдир. 
Шунинг учун қизингизға эр отидан сўзламанг-да, яфроқ каби титрайтурған юрагига даҳшат ҳам 
солманг! 
Бу сўздан сўнг Офтоб ойимнинг оналиқ кўнгли эриб кеткан, ичкарида жавоб кутиб ўлтурғучи 
совчиларға қандай баҳона топиб киришни-да ўйлаб улгурмаған эди: 
— Йиғлама, — деди. Кумушни меҳмонхонада қолдириб онаси билан чиқди. 
* * * 
Салим шарбатдорники қутидорға ниҳоятда маъқул тушиб қолған эди. Шунинг учун хотини ва 
қизидан сўраб ўлтурмай бир кун дўконидан эркак совчилар билан битишиб ҳам келди ва 
хотиниға «мен бу кун фотиҳа қилиб келдим, нима бўлғанда ҳам энди қизингни кўндирмасанг 
бўлмайдир», деди. Аммо Офтоб ойим-нинг эр отини эшитканда титрай бошлайтурған қизи 
билан учрашмоққа асло тоқати йўқ, эрининг бу сўзини эшитканда тамом ўзини йўқотқан эди. 
Ул қизини кўндириш учун қутидорға ваъда берганда ўз ҳолини икки ёқдан ўқтанилған ханжар 
орасида қолғучиға ўхшатар, қайси томонға қимирласа ҳам муҳлик яра олишини аниқ билар 
эди. Шу кундан сўнг бечора она-нинг оғир кунлари бошланди. Эрига берган ваъдасини асло 
бажара билмас, бул ҳақда қизиға оғиз очиб сўзлай олмас эди. Ҳар кун бозордан қайтиб келиб 
биринчи сўзи «кўндирдингми?» бўлиб қолған эридан туни билан койиш эшитар ва кундузлари 
Кумушка оғиз очишға юраксина олмай азобланар эди. 
Бир неча кундан сўнг қутидор ҳам энди ўз хатосини онглаған, чунки ҳар кун деярлик Салим 
шарбатдорникидан келиб тўй кунини сўрағучи кишига турлик-турлик баҳоналар айта бериб 
зериккан ва уятидан дўконга тушишни-да тарк қилиш фикрига келаёзган эди. Бир кун 
дўкондан ниҳоятда аччиғланиб қайтди ва Офтоб ойимни умрида эшитмаган сўкишлар билан 
сўкди: «Қизингни деб шаҳарда бош кўтариб юролмайтурған бўлдим. Кўндирсанг кўндир, 
бўлмаса мендан уми-дингни уз, мен энди санларнинг дастингдан шаҳардан қочиб кетмасам 
бўлмайдирған даражага етдим!» деди. Эртаси кун бечора она қизиға машъум мавзуъдан сўз 
очишға мажбур бўлди. Қизининг ёниға ўлтуриб сўзлаш ўрнига юм-юм йиғлай бошлади. Кумуш 
эса онасини бу ҳолға солған сирдан воқиф, шунинг учун йиғи сабабини сўраб ўлтурмай, ул ҳам 
кўз ёшиси билан юзини ювмакка тутинди. Она-бола узоқ йиғлашдилар, кўз ёшлари биткунча 
бўзлашдилар. 
— Бу кунлардан кўра дунёға келмаган бўлсам эди. Бу тириклигимдан кўра, ўлиб кеткан 
бўлсам эди! — деди охирда Офтоб ойим. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling