Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
153
бул тақрирни ўшал муайян қатли ом соати етмағунча ҳар бир бехират ва боғий бўлмоғи яқин 
мажҳул одамлардин пўшида тутилмоғи маржудир. Ва лекин ул тождор бир соати саъиди 
музаффарни муайян айлаб қаламравларидаги барча шаҳар ва кўйлар, қишлоқ ва кентларнинг 
садоқати зоҳир ва қалби тоҳир қуллариға махфий номалар кўндириб, сакбаччаларнинг қатли 
омиға амри олийларини дариғ тутмағайлар. Аммо Хўқанди фирдавс монанднинг ўзида ул 
шақоватпешалар беҳад ва беҳисоб нуфуска молик бўлғанлари важҳидин биз Тошканд 
навкарларининг иъонати бешакку шубҳа вожибдур. Сиз шаҳаншоҳи, ўшал соати музаффарни 
таъйин айлаб, биз қуллариға хабар юборсалар, бунда лозим бўлған одамимизни қолдириб ва 
яна ҳар қаюсимизға тегишлик бир юз, икки юз ва беш юз йигитимизни олиб, халойиқ кўзида 
гўё жаноби тождорнинг Мусулмонқул фалокатидин озодлиқға чиқиб мустақил соҳиби тож 
бўлғанларини муборакбод қилмоқ учун юрган бўлиб, иъонатларига етармиз ва дарбозадин 
киришимиз он фажъатан ул галаи сакларга
0
ҳужум бошлаб, қатли омга қилич тортармиз. Ва 
яна махфий қолмағайким, Тошканднинг алҳол беклик мансабида ўлтурғучи қипчоқ 
Нормуҳаммад борасида қандоғ фармон бер-ғайлар, бул маънида ҳам ишоратини дариғ 
тутмасалар қулларини андишадан озод қилған бўлғайлар. Ушбу болода мазкур маҳзи самарайи 
садоқат ақли қосирлари-миз хусули натижасини биз қуллариға ушбу номани қосиди қўлидин 
савоб ва хато, рад ва ижобат, писанд ва нописанд жавобини ирсо қилсалар ва яна ўз фикри 
босавобларини изофа қилиб, қусур ва хатоларимизни танбеҳ этсалар, биз навкари бежавҳар ва 
босадоқати бефаросатларни дунё-дунё шоду хуррам қилиб, ул соябони марҳамат ва меҳрибони 
бошафқатнинг хизматларига камари хизматни берк боғлатқан бўлур эдилар, ҳувал-лоҳул-
мустаъин. 
Садоқатингиз мажлисига жамъ бўлғучи навкарларингиз (имзолар)”. 
Бу нома эртаси кун хонга юбориладирған бўлиб, бунга махсус киши белгуланди. Мажлиснинг 
қўрқунчи Юсуфбек ҳожидан бўлған учун унга сохта қарорни эшитдирмак тўғрисиға Муҳаммад 
Ниёз қушбегининг ўзи бевосита мажлисдан чиқиб кетди. Шунинг ила бу мажлис тарқалди. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling