Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
167 — Гап унда эмас, — деди ҳожи, — умр, муроса деган гаплар бор, айниқса кундашлик иши қийин, коса косага текканда ғиди-ғиди гаплар кўпайса, бизга эмас, ўғлингга ҳам татимай қоладир. — Чақир дейсизми? — Чақир. Ўзбек ойим Зайнаб билан Отабекнинг кутилмаган равишда очилиб сўзлашиб ўлтурганлари устидан чиқди. — Ўғул-қизнинг кенгашими? Отабек кулимсираб Зайнабка қаради, Зайнаб эса тузатиниб ўрнидан турди ва қайин онасига жой кўрсатиб: — Шунақаға ўхшайдир, ойи. Ўғул-қизнинг кенгаши худда шу кунга йиғилиб қолған экан, — деди ва кулимсираб эрига қаради. Ўзбек ойим ўлтурмади ва уни-буни суриштириб, ўйлаб турмади: — Иккаласига бир пардан кўйлаклик ол! Бирини паст, бирини баланд қилма, бу хотининг бўлғанда ул ҳам кўз очиб кўрганинг... Зайнаб, сен мен билан журчи, ҳожи отанг чақиряптилар, — деди. Томдан тараша тушкандек қилиб сўзланган юқо-ридағи гапларга бошда уларнинг иккави ҳам тушунмади. Аммо бир оздан сўнг Отабек айтилган телва-тескари сўзларнинг маъносини онглаб олди, онасининг нима бўлса ҳам Марғилон тарафка оғишқанини ва ўзининг кучлик бир душмандан қутилаёзганини билиб Зайнабни нима учун чақирилғанини ҳам пайқади. Зайнаб эса бир нар-са тушунмаган ҳолда қайин онаси билан чиқди. Қайин она, келин қаршисиға келиб ўлтуришкандан кейин, ҳожи Зайнабка қараб олди. — Болам, Зайнаб, — деди, — биз Марғилондаги опанг кўчини олиб келмакчи бўлдиқ... Сен шунга нима дейсан? Зайнаб ялт этиб қайин онасиға қаради, чунки Ўзбек ойимнинг бояги гапи энди унга онглашилған эди. Дўстни душман ёнида кўриб билинар-билинмас қилиб энтикди. — Мен нима дер эдим... — Гап нима дейиш ва нима демасингда эмас, ойим!— деди ҳожи, — гап шундаки, ул келган чоғда эгачи-сингилдек бўлиб кета оласанми, деб сўрамоқчиман. — Бўлиб кетармиз... — Эгачи-сингил бўлиб кетарсиз-а? — деб такрор сўради қайин ота. — Билмадим... — Нега тағин билмай қолдинг? Зайнаб бир мунча вақт ўйланиб қолди. — Қарс икки қўлдан чиқадир, — деди Зайнаб, — мен яхши бўлғаним билан опам ёмон бўлса, ҳозирги берган ваъдамдан нима фойда бўлсин. — Жуда тўғри гапирдинг, болам, сендан олған ваъдани ундан ҳам оламиз. Зайнаб сукут қилди. — Зайнаб сиз ўйлаған келинлардан эмас, — деди Ўзбек ойим, — худоға шукур, ақл-ҳуши бошида. — Бошқа гапларни кўнглингга келтурма, қизим. Марғилонлиқ келин билан сенинг бизга ҳеч бир фарқларинг йўқ, иккавларинг ҳам боламизнинг қўшоғи — боламизсиз! Зайнаб бошини ирғатиб қўйди. Юсуфбек ҳожининг дуосидан сўнг, Зайнаб Отабекнинг олдиға кирди. Отабек Зайнабнинг юзидаги маъюсликни биринчи кўришдаёқ сезди. Бир оз жимгина қаршима-қарши ўлтуришдилар, иккисига ҳам сўз айтиш ўнғайсиз ва ал-ланарса монеъдек эди. — Нега чақирған эканлар? — деб ниҳоят Отабек сўраб юборди. — Билиб туриб сўрайсизми? — деди Зайнаб кучланиб кулган ҳолда. — Нимани билиб туриб? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling