Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
173 Офтоб ойим: — Сансирашингиз уч йилдан бери Кумушни болам, деб юрганингизни бизга очиқ онглатди. Айниқса мен бунинг учун сиздан миннатдорман. Карима отин: — Киши ўз боласини сансирайдир, бегонани ҳам сансирасин-чи. Зайнаб: — Мени ҳам чимилдиқдан чиқишим биланоқ санси-раган эдилар... Ўзбек ойим: — Мен яқин кўрган кишимни сизсирай олмайман.— деб махтанған сумол бўлиб олди, — ҳой Кумуш, ол, жилла қуриса анув варақидан бир-иккита е, юрагинг узилғандир. Кумуш узр айтди: — Чарчадим шекиллик, — деди, — иштиҳом бўғил-ғанға ўхшайдир... Ўзбек ойим кулди: — Иштиҳонг бўғилған бўлса чарчағанингники эмас эрингни соғинганингники, — деди. Бирдан ҳамма кулиб юбордилар. Зайнаб ҳам кулгуга иштирок қилди... Аммо Кумуш юзини четка ўгирган эди. Эҳтимолки, қайин онасининг заковатига ичидан таҳсин ўқур эди. Ўзбек ойим Офтоб ва Моҳира қудаларни дастур-хонға қистади: — Олинг қуда, сиз ёшларни қўяберинг, буларни йигит асраса, сиз билан мени томоқ асрайдир. Яна кулги бошланди. Офтоб ойим ўзини тутолмай кулар эди. Кумуш ҳам очиқ кулиб, кулги орасида Зай-набка қараб олди — Зайнаб ҳам кулар эди... Кулги босилиб тушкандан кейин, Зайнабнинг янгаси Кумушдан сўради: — Бегингиз билан кўришмаганингизга қанча бўл-ди? Кумуш даҳшатланиб онасиға қаради. Офтоб ойим жавоб берди: — Уч ой шекиллик. Хушрўй ўзининг золим кўзини ўйнатди: — Ҳа, бўлмаса холам айтканларидек иштиҳонгиз бўғилғани ўшаники. — Тўғри, тўғри! — дейишди хотинлар. — Мен ўзим биламан, — деди Ўзбек ойим, — жўрттага Отабекни уч ой тўхтатиб қўйдим-ку, ахир! Кумушнинг кўнглидан кечди: «Аниқ биласиз, жўрт-тага тўхтатдингиз!» Офтоб ойим кулиб жавоб берди: — Жилла уники бўлмаса керак. Маним ҳам иштиҳом бўғилғандек... Ўзбек ойимнинг эсига Отабек тушкан эди. — Ҳой, айткандек, Отабекни кўрдингизми? — деб Офтоб ойимдан сўради: — Йўқ. Ўзбек ойим Зайнабка қаради: — Ташқаридамикин? — Йўқ эмишлар... — деди Зайнаб. Ўзбек ойим ажабланди: — Боя отанг ҳам сўраған эдилар... — деди, — қа-ёққа кеткан экан, ақлсиз... Эрталаб сенга ҳеч нарса демабмиди? Кумуш Зайнабнинг оғзига тикилди, Зайнаб ҳам унга қараб олди: — Эрталаб мендан уст тўнларини сўраған эдилар,— деди, — мен тўнни бериб қаёққа боришларини сўрағанимда, бир жойда ишим бор, деган эдилар... Зайнаб зимнан Кумушни чақиб олди. Кумуш лой каби бўшашиб, Офтоб ойим ҳам оғир тортди. Зайнабнинг қариндошлари кулган сумол бир-бирларига қарашиб олдилар. Ўзбек ойим орадан ўткан сирни пайқади: «Бирарта зарур иши чиқғандир», деди. Шу вақт даричадан |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling