Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
40 тузуги бўлса ҳам, кўп бўлмаса озроқ улар-нинг таъсири бунда ҳам бор эди. Отабекнинг бу гапидан қизишди: — Қипчоқ душмани бўлған отангиз Юсуфбек ҳожини унутдингизми? Отангизнинг сизга берган ваколати қаерда қолди? — Қипчоқ душмани ким, отам кимга қандай ваколат берган, худо ҳаққи учун очиб сўзлангиз, йўқса ёриламан, тақсир! — Ўзингизни тағофулга солмангиз, бек йигит, — деди қушбеги, — отангизнинг ким эканини, сизни Марғилонга нима учун юборғанини, қутидор билан мунда қандай ишлар қилмоқда бўлғанлиғингизни, барчасини ҳужжатлари билан биламиз. Сиз марғилонлик оғайниларни қипчоқларға қарши оёқландирмоқчи бўласиз, буни ҳам яхши би-ламиз!.. Отабек Қутидор Отабек азбаройи бўғилиб кетканидан кўкимтил товланған, қутидор безгаклардек титрай бошлаған эди. Отабек ўзини куч билан йиғиштирди: — Бунда зўр туҳмат бор, тақсир, — деди, — отамни қипчоқ душмани ва мени Марғилон оғайниларини исёнга ҳозирлаш учун келган, деб ўйлайсизми? — Ўйламаймиз, аммо яхши биламиз. Қутидорнинг сизга нима учун қизини бериб, куяв қилғаниға ҳам яхши тушунамиз. Қутидор суратдек қотиб қолди, Отабек бўлса ўзидаги ҳаяжонни куч ҳол билан тарқатишға тиришар эди. Қушбеги билан қўрбоши бу икки гуноҳкорни таъқиб этар, улардаги ҳар бир ҳаракатни ўзларича бир нарсага йўяр эдилар. Уч-тўрт дақиқалик сукутдан кейин Отабек тилга келди: — Биз бу дақиқада сизнинг фикрингизча гўё бир иғвогар, гўё бир исёнчи бўлиб танилиб турибмиз, — деди бек, — чиндан ҳам шундоғ кишилармизми, йўқми, буни албатта сизнинг текширишларингиз, ҳақиқат-ларингиз кўрсатар. Мен сизнинг қиличингиз остида ўлим-дан қўрқиб ёки сизга хушомад учун сўзламай ҳукумат кишиларимиз орасида тушунадирған бир одам бўлғанлиғингиз важидан отамнинг ҳам ўзимнинг қандай фикр ва маслак кишиси эканлигимизни айтиб ўтмакчи бўламан: биз на қипчоқларға тарафдор бир киши ва на шаҳарлик оғайниларға. Бу икки фирқа бизнинг назари-мизда бир-бирисидан мумтоз, идора ишида бири-биридан ортиқроқ халқлар эмасдир. Шунга биноан Туркистон халқларининг истиқболларини бу икки фирқанинг биттасига ҳавола қилиш баайни қўйни бўрига топшириш қабилида бўладир. Нега десангиз, ҳар икки томоннинг иш бошиға интилган кишиларининг кўкрагига қўл солиб кўрсангиз, бирисининг фақат эл таламоқ, бойлиқ ортдирмоққағина бўлған ғаразини, иккинчисининг кўркли хотинлар, юқори турмишлар учун бўлған мақсадиниғина кўриб, икки орадан «елни тинчитай, эл ҳам роҳат-тирикчилик қилсин» деган учунчи бир олий мақсадни чароғ ёқиб ахтарсангиз ҳам тополмассиз. Мана биз, тақсир, шу кейинги ишда кўрилмаса ҳам фақат ширин хаёллардагина юрган олий фирқаға ўзимизда тарафдорлик ҳис этамиз. Отамнинг Азизбекка яқин туриши қипчоқ душмани, қора чопон тарафдори бўлғанидан эмас, балки бояғи маслакка бир хизмат қилмоқ учундир. Таассуфки, отам-нинг Азизбекдан бўлған умиди бўшка кетди: бу кун ул ўзининг ярамас хаёли йўлида хондан юз ўгирди ва бу орада қанча гуноҳсизнинг қони тўкилишига сабаб бўлмоқдадир. Маним бу сўзларимга ишонинг- ишонманг, ихтиёр албатта сиздадир. Аммо бундоғ энг жўн бўҳтон билан қораланишимға виждоним қаршисида сўнг даража муаззабман, тақсир! Қушбеги Отабекнинг бу гапларидан яхшиғина тараддудга тушкан эди, аммо — «Азизбекнинг оталиғи ва кенгашчиси» бўлған Юсуфбек ҳожининг ўғли бўлиши унинг миясини қотирған, балки, бу гаплар шундай эҳтимолларга қарши дастур қилиб берилган бўлмасин, деган фикрга келган эди. Отабекнинг юқоридағи гапла-ридан сўнг бўлған ундаги ўзгариш ҳам фақат бу ишни яхшилаб текшириш ва ҳозирдан бир ҳукм бермасликкина бўлди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling