Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
2. УНУТМАЙСИЗМИ?..
Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 74 Унинг бу галги Марғилон йўлига қўзғалиши ортиқча бир оғирлиқ билан, иккиланиш билан ўралған эди. Кумушбиби учун дунёга сиғмаслиқ бир шодлиқнинг, кўргучи кўзларига ишона олмаслиқ бир бахтнинг бу гал кўтариб бўлмайтурған бир қайғу, чидаб бўлмайтурған бир ҳасрат бўлиб боришини ул яхши тушунар эди. Ҳар бир гал Марғилон борғанида олиб боратурған нафис совғалари бу гал жуда заҳарлик, ортиқча аламлик бир совғаға айланган, Кумушбиби бу совуқ кундаш сов-ғасини кўрганда эҳтимол... нималар бўлар ва қандоғ ҳолларга тушар эди. Бу мудҳиш совғани эҳтимолки, унинг ота-оналари ҳам қабул қилмаслар: бирдан-бир ёлғиз қизлари учун бундай гапнинг ярашмасини айтиб: «Совғанг ҳам керак эмас, ўзинг ҳам» деган жавоб билан юзига ҳам урарлар. Мана, унинг бу галги оғир ҳаракати ва қўзғалишиға нималар сабаб эди. Бу оғриққа орзу эгаларининг қистоқлари ниҳоят берди. Яъни чор-ночор бу тутуриқсиз совғани кўтариб йўлға тушишка мажбур бўлди. Отнинг бошини ўз ихтиёрига қўйған, илгаригидек юрак ошиқишлари ичида отни тез юришка қистамай сувга тушкан нондек бўкиб-бўшашиб, юз хил совуқ, ярамас хаёллар қўлида эзилиб, ўзининг дунёда борми-йўқмилиғиға ҳам тушунмай кета берадир. Ҳозир кўклам кунлари: қирлар, тоғлар, сойлар; кўк-қизил, оқ-қора, сариқ-зангор, пушти- гўлас ва тағин аллақанча ранглик чечаклар билан устларини бежаб, қиши билан тўнггиб аранг етишкан ошиқлариға янги ҳаёт, янги умид берадилар. Қиш бўйи алла қайси гўр остларида жунжиб чиқған қуш зотлари: чумчуқлар, читтаклар, тўрғайлар, саъвалар ва бошқа аллақанча қуш дуркумлари ўз тўплари билан вижир-вижир, чуғур-чуғур сайраб куладирлар, ер юзини туткан чечак гиламлари устини ўпиб ялайдирлар, ётиб чўқийдирлар, сапчиб учадирлар... узоқ- узоқдан какку қуш ҳам арзи вужуд қиладир: «какку-какку». Поёнсиз қирларнинг ниҳоятсиз бижир-бижир кўриб тўймаслиқ кўк гиламлари ва уларнинг димоғларға мажбурий искаткан даво ислари, ёқимлиқ ҳидлари ҳар қандоғ ишдан чиқаёзған ҳаёт эгасини озғина бўлса ҳам эпка ола биладирлар. Шунингдек, бу чечак қирлари ўз бағрида сузиб борған Отабекни ҳам ўзига қаратмай қўймайдир. Унинг фикри анув қоронғулиқлар ичида сузма ҳам кўзи чечак ва сабзалар томошасида, димоғи ҳидлар истишмомида, қулоғи қушлар нағмасида бўладир. Нима бўлса ҳам теварагидаги кўклам бежакларини кўздан кечира борадир. Бора-бора фикри ҳам шу кўринишлардан ҳисса олмоққа бошлайдир. — Ҳов ана бир қалдирғоч, тўғриға қараб ўқдек отилиб борадир, учкан йўлида вижир-вижир сайраб ҳам қўядир. Қалдирғочнинг қайғуси йўқ, суйганининг олдиға тезроқ етиш учун шошадирғандир: сайроғи ҳам суйганининг кўриш шодлиғи учундир... Бахтлик қалдирғоч: олған совғаси ҳам қўрқунч эмасдир, ота-онасининг ҳам орзу-ҳаваслари йўқдир. Уларнинг турмуш қонунлари жуда енгил, икав-икав, суйган-суйганни оладирлар-да тоғларда, ерларда, кўкларда учиб юруйберадирлар. Мен ҳам шу қалдирғочдек унинг сари отилиб, вижир-вижир сайраб учар эдим. Унинг қалдирғочлиқ қаноти ота-она мукофоти билан қайрилған. Унга учкали эрк бермайдир-лар. Лекин ҳайвон унинг қайрилған қанотиға қарамасдан ўзининг эски адим ташлашида қирлар, тоғлар ошиб сувлар кечадир; етти-саккиз қайта бориб келган таниш шаҳарига интилгандан интила берадир. Бу ошишлар, бу кечишлар ўзга вақтларда Отабек учун ҳузур ва ошиқиш бағишлаған бўлсалар, бу гал уни нафратландирадирлар, бормай қайтиш фикри ҳалидан-ҳали кўнглига келиб турадир. Узоқда қўш ҳайдаб юрган йигитнинг ашуласи эшитиладир: «Икки ёрни ажратувчи бу фалакнинг гардиши!» Руҳлик, кучлик кўкракдан чиқған бу ашула теваракни зир-р этдириб юборғандек, Отабекка ҳам бошқача бир таъсир берадир. Гўё бу деҳқон унинг истиқболидан ҳикоя қилғандек бўладир. Бу байт деҳқоннинг оғзидан яна такрорланиб тағин теваракни ёнғиратадир. Энди Отабекнинг кўнглидан бир гап ҳам ўтиб кетадир: «Икки ёрни ажратқучи бу фалакнинг гардиши эмас, ота-онанинг орзуси!» Ўзининг сирлик маъносиға Отабекнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling