Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/209
Sana31.10.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1736170
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   209
Bog'liq
,,Otkan kunlar

www.ziyouz.com kutubxonasi 
77
қолмағайким, куяв ўғлингиз хизматларига юборилған эди. Иншооллоҳ, саломат еткан бўлса 
керак. Аммо сиз ҳурматлуларга маълумдир, бизнинг шул Отабекдан ўзга фарзандимиз бўлмай, 
дун-ёда ўзимиздан кейин қолдиратурған туёқимиз ва кўз тиккан орзу-ҳавасимиз, умид 
ҳадафимиз фақат шул Отабекдир. Муҳтарам сиз буродаримизнинг шул ягона ўғлимизни 
фарзандликка қабул қилиб, аммо бизнинг келин боламизни Тошкандга юбормағанлари бизнинг 
жанобла-ридин бўлған миннатдорлиғимизни ва яна ўғлимизға бўлған марҳаматларини бир оз 
тугаллай олмадилар. Аммо каминалари бу хусусдаги айбни сизнинг устингизга бутунлай юклай 
олмаймиз, зероки, бизнинг бошимизда бўлған «ёлғиз туёқлиқ» савдоси сизнинг ҳам 
бошингизда бордир. Начукким, Отабекнинг кўп умри Марғилонда ўтиб, бизларни ҳам сиз 
ўйлаған оғирлиққа солмоқдадир. Биродари азиз, сиз маним бу сўзларимдин хафа бўла 
кўрмангиз, зероки, фақирингиз бу сўзларни бир йўсин келиш важҳидин ёзиб ўтдимиз. Дунё 
орзу-ҳавас уйи дерлар. Юқорида баён қилинғанидек ва ўзлари билганларидек, айниқса 
қудачаларининг дунёга келиб куткани шу ёлғиз ўғулнинг орзу-ҳавасидир. Жаноблари бул ишка 
ҳақ берурларми, йўқми, аммо азизларнинг рухсатларини олмасданоқ Отабекни Тошканддан 
ҳам тааллуқдор қилмоқчи бўлиб, бул маънига баъзи ҳаракатларини қилиб қўйган эрдик. Аммо 
бизларнинг бул раъйимизга ўғлингиз қарши тушиб ҳарчанд рад қилса ҳам ниҳоятида онасининг 
сўзини ерда қолдирмаслиқ учун қабул қилған эрди. Аммо бул тўғрисидағи сиз жанобларининг 
рухсатларингиз баъдида жавоб бермакчи бўлиб, хизматларига кеткан эрди. Сиз ҳурматлулар 
бул маънини савоб топарсизларми-йўқми, бу жиҳати яна марҳаматларингизга боғлиқдир. Бу 
мактубни ёзишдан қасдимиз шулким, Отабекнинг у иккинчи тааллуққа асло раъйи бўлмай ва 
яна сизларга айтмай бул тарафда бизларни хижолат чекдириб қўярми, деб ўйладиқ. Буродари 
кироми, сиз дунё кўрган бир кишисиз, онасининг бу талабини хўб мулоҳаза қилиб кўрингиз, бу 
тўғридағи раъйи ўғлингизга қарағанда ҳам фақирларича сизларда бўлғани важҳидин албатта 
кўндиришка саъй ва кўшиш қилурсиз, деб ишонамиз. Отабекнинг иккинчи тааллуқи тўғрисида 
келин боламизға билдирилмаса хўб эрди. Бизларнинг хурсандчиликларимиз йўлида Отабек 
билан бирга Тошканд тушиб, ўз қўллари билан тўйимизни ўтказишингизга ишониб Юсуфбек 
ҳожи ва қудачалари. 17-нчи савр ойида 1265-инчи ҳижрияда ёзилди». 
Қутидор хатни ўқуб битирдида, хотиниға қаради. Офтоб ойимға бу хат музлик сувга 
шўнғутиб олиш таъсирини берган ва ўлтурган ерида сирра бўлиб қотиб қолған эди. Оталар 
учун бундоғ гаплар унчалик ёмон таъсир бермаса-да, хотинларға қандай асар қилиши 
билгулукдир. Офтоб ойим учун гўёки қизининг бирар айби учун бу ишка мажбур бўлинғандек, 
Кумуш эса энди эрига суюмсиз, ишдан чиқған ва бурчакка тиқилған увададек бўлиб кўрина 
бошлаған эди. Мактубни эшит-кан қулоқлари янглиш эшиткандек бўлар эди. 
— Тағин ўқуб кўрингиз-чи... 
Қутидор хотинининг сўзидан кулди: 
— Қайтариб ўқишнинг фойдаси йўқ, хатнинг мақсади сан онглағандек, — деди. 
Офтоб ойим боши янчилған илондек тўлғанди: 
— Қизим устига кундаш?! 
Қутидор қафаска янги солинған қушдек уринмакка олған хотинини босмоқ бўлди: 
— Ортиқча уринма, илгари ҳақиқатка тушун-чи... 
— Ҳақиқати нимаси? 
— Бунда гап бор. 
— Нима гап бор? 
— Агар бу ишда куявингнинг ҳам изи сезилганда эди, сан эмас ман ҳам бу гапка чидамас ва 
қизим устига тушкан бу оғир масалани тинчлик билан қарши олмас эдим. Аммо бунда 
куявингнинг иштироки кўрилмай, шунинг ила маним дамим кесилиб қолди. Ҳали унинг 
қизингға: «Мундан кейин Тошканд бормайман», деб айтканини сўзлаб эдинг-а? 
— Ёлғонми, чинми, — деди Офтоб ойим тилар-тиламас, — эшиткандек бўлған эдим. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling