Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
78 — Эшиткандек бўлған бўлсанг ҳам бу сўз чиндир, — деди қутидор, — нега десанг, хатининг мазмунидан ҳам онглашиладирким, бу иккинчи уйланишка Отабек бутунлай қарши бўлиб, фақат бу гап қудала-рингнинггина ишларидир. Шунинг учун куявингнинг уйланишини қизинг устига чин маъноси билан кундаш деб бўлмайдир. Офтоб ойим кутмаган жойда қутидор тамоман Отабекни иккинчи уйлантириш тарафида туриб сўзлар ва ўлганнинг устига чиқиб тепар эди. — Агар Отабек бу иккинчи уйланишка ризо бўлса эди, биринчидан рухсат олиш учун Марғилонға келиб юрмас... — Шошманг-чи, — деди Офтоб ойим, — ўзингизча нимани сўзлай ётибсиз? — Бу иккинчи уйланишда Отабекнинг ризосизлигини. — Куявингизнинг ризолиғи бўлмаса худо хайрини берсин, вассалом. — Гап унда эмас-да, — деди кулиб қутидор. — Нимада? — деди қизишиб Офтоб ойим. — Қизингиз устига кундаш балосини ўз қўлингиз билан юкламакчи бўласиз шекиллик! Қутидор совуқина қилиб кулиб қўйди: — Тушунмай ётибсан, хотин. — Ҳамма гапка тушуниб турибман. — Тушунган бўлсанг бу хатка нима деб жавоб берамиз? — Бизга маъқул эмас, денг. — Маъқул эмас, дейиш билан иш битмайдир, бирарта далил кўрсатиш керак. — Топарсиз, ахир далилни. Қутидор тамоман тўнни тескари кийиб олған хотиниға қараб бошини қашиб олди: — Хатда иккинчи уйлантириш учун бўлған сабабни қизимизни Тошканд юбормағанлиғимизда кўрсатила-дир, — деди қутидор. — Сан айтканча куявинг Тошканддан иккинчи уйланмасин-да, Кумушни қудаларинг олдиға турғун қилиб юборайлиқ, тузикми? — Нега мен ёлғиз қизимни Тошкандга юборай, — деди кўзини олаландириб, — биз қизимизни беришда Марғилондан ташқариға олиб кетмас ваъдаси билан берганмиз. — Бу гапинг тўғри-я, — деди қутидор, — мен ҳам Кумушни Тошканд юбормоққа қаршиман. Гап бу ерда: биз Отабекдан бу ваъдани олған чоқда, «Ота-онанғдан кечасан, иккинчи уйланмайсан» деган ваъдани ҳам олғанми эдик? — Бундай ваъдани берган бўлсин-бўлмасин, — деди энтикиб, — суюб олғандан сўнг иккинчи уйланиш сўзини ҳам оғзиға олмасин. — Ким айтди санга, оғзиға олди, деб? — Ҳеч ким айтмаган бўлса ҳам сиз ораға тушманг дейман, ўз оёғингизга ўзингиз болта қўйманг, дейман. — Пичоқни ўзингга ур, оғримаса бошқаға, деган бир гап бор, — деди жиддий вазиятда, — мендан ҳам сан яхшироқ тушуниб турибсанки, агарда бизнинг ризолигимиз бўлмас экан, Отабек сира ҳам иккинчи уйланмайдир. Масалан, биз икав — қудаларнинг ўрнида бўлиб, ёлғиз ўғлимиз бошқа бир шаҳарда, биз танимаған бир қизға уйланиб қолғанда — ўйлаб қара, чидай олурми эдик. Ўғлимиз кўнмаганда ҳам ўз шаҳримиздан иккинчи уйлантиришка киришмасми эдик. Бу тилагимизга қарши тушиб ўғлимизни ўз шаҳри ва ўз уйида олиб ўлтурғучи қудаларимизға лаънат ўқуб ўлим тиламасми эдик? Бу сўз Офтоб ойимни бир оз ўйлатиб қўйди. Лекин ҳали ҳам оёқ узатмаған эди. — Энди нима қилмоқчисиз? — Нима қилар эдим, — деди қутидор, энди ҳамма ихтиёрни ўз қўлиға олиб қўйған эди, — Отабек кўнмаганда ҳам кўндириб, ўзим биргалашиб Тошканд тушаман... — Қизингиз бечорага... — Қизимга ҳеч гап йўқ. Ҳали ҳам иззати, ҳурмати ўз қўлида. — Қуриб кетсин шу дунёнинг ишлари! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling