Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
81 тушкан кезларда тилаб эмас, ихтиёрсиз баъзи бир йўсунсиз ишларга уринадир. Шунингдек, ул ҳам жиддий бир равишда Фузулий мутолаасига берилди. Ул ўзининг шубҳасидаги гапка қониъ, орадан ярим соатлаб эмас, бир соатлаб вақт ўтиб борған бўлса ҳам бу унга зерикарлик эмас, тез келгандан келмагани яхши; яхшилиқми, ёмонлиқми ҳайтовур бўладирған кўнгилсиз гапни кечиккани яхши... Фузулийни яхшилаб ўқуш керак. Шунинг учун ҳам маънолик шеърлардан бошини кўтармайдир-да, гўёки айтарсиз китобка михланган... Кумушнинг уйга келиб киргани ҳам унга сезилмай қолди. Ул қушлар каби латиф товуш чиқармаслиқ қилиб гилам устидан юриб келди-да, секингина шамъ ёниға — Отабек қаршисиға ўлтурди. Унинг кўйнагининг чиқарған енгилгина шамоли билан ёниб турған шамъ «лоп» этди- да, кўришкандек, ўйнашқандек бўлди. Бу ҳолдан китоб устига муккадан кетиб ўлтурғучи чўчиб кўтарилиб қаради. Қаршисида: Фузулий таъбирича себи занахдони негадир қизариб, новаки мижгони кўз ёшлари билан жуфтланган ҳалиги пари эди... Биринчи қарашдаёқ куткан ишининг тўғрилиғиға инонди ва осийлар каби кўзини ерга тикди. Ул Кумушдан итобомиз сўзлар, аччиғ хитоблар кутар; биринчи итобдаёқ ота-она гуноҳига тавба қилишға ҳозирланар эди. Аммо иш ул куткунча чиқмади. Кутилмаган жойда, гўёки уни бу оғир ҳолдан қутқармоқчи бўлғандек: — Фузулий яхши китоб, — деди Кумуш, — мен ҳам ёлғиз қолған кезларимда бу китобдан бошимни ололмас эдим, сизамми? Бу олийжаноб гўзалга нима дейишни билмас, қаердан сўз бошлашқа ҳайрон эди: — Ким йиғлатди сизни? — Йиғлабманми? — Кўзингиз, кипракингиз... — Ўзи шунақа... — Йиғлатған мен эмасми? — Китобни нега ёпдингиз? Очиб ўқунг, мен эшитай. — Ота-она ризолиғини бир томчи кўз ёшингизга арзитдимми? — Мен рози, мен кўндим, — деди дафъатан Кумуш, бу сўзни нимадандир қўрқғандек шошиб айтди. — Кўндингиз... нега, а? Отабек ҳайрат ва таажжуб ичида эди. — Негаки, — деди Кумуш, — мен сизга ишонаман... — Шунинг учун... — Шунинг учун кўндим... — Кўнглингиз фаришталар кўнглидек. — Сизнинг ҳам кўнглингиз... Икки жон, икки юрак гўёки биттадек бир-бирисини онглар, бирисидан-бирисига ўтиб юрар эди шу вақт. — Бўлмаса нега йиғладингиз? Бу саволдан Кумуш бир мунча ўнгғайсизланиб, уят аралаш бир табассум билан: — Ўзим... — деди ва кейинидан ўзининг ҳамма тилак ва шартлари маъносини жамъи бўлған, — меним унутмайсизми? — деган сўроғини берди. Ул нима деб айтишка сўз тополмай қолди. Чунки юрак сирини ифода қиларлиқ жумла топиш мумкин эмас эди. Жавоб бериш ўрнига ўзича сўзланди: «Ота-она орзуси...» — Биламан, — деди овутқучи товуш билан Кумуш. — Маним орзумни ҳам биласизми? Кумуш Отабек яқиниға сурилди ва тирсаклари билан унинг тиззасига ёнбошлаб эркаланди... Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling