Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
,,Otkan kunlar
www.ziyouz.com kutubxonasi
87 ҳолларнинг барчаси ўша ҳиндининг жодусидан бўлиб, муаккиллар Отабекнинг бўйнидан сиртмоқ солиб Марғилонға тортадирлар... Ҳасанали хўжабекасининг кўбдан бери домлахўжа билан саргардон бўлиб юришини билса- да, аммо унинг «ҳинди, сиртмоқ солиб тортиш» каби сўзларига тушунмади. Бекасининг феъли хўйини яхши билгани учун, яъни унинг қарғашидан қўрқиб тушунмаганлигини билдирмади-да, «қани гапнинг теги қаерға борар экан», деб жим, қулоқ солған бўлиб ўлтура беди. Аммо Ўзбек ойим сўзини ҳалиги ерда тўхтатиб: «Сан шунга нима кенгаш берасан?» деган саволни берди. — Мен нима дер эдим... Сиз нимани маъқул кўрсангиз шуда, — деди. Ҳасаналининг тушунмаслик орқасида берган бу жавоби Ўзбек ойимға ниҳоятда ётишиб келди: — Баракалла, Ҳасан. Ана шунинг иложини ўзинг қиласан. — Яхши... — Эрта-индин чарлар бўлиб ўтса, албатта Отабек Марғилонға югирадир. Шу вақтда сан ҳам бир нарсани баҳона қилиб бирга Марғилон борасан-да, қаердан бўлса ҳам ўша ҳиндини топасан ва назрини бериб яхшилаб қайтартириқ қилдирасан... — Кимни? — Кимни бўлар эди, Отабекни-да. — Нега? — Тушунмадингми? — Тушуниш бўлса — тушундим... Шунчаки аниқлаб олмоқчиман-да. — Марғилонлиқ-ку Отабекни ҳинди домладан ўзига боғлатиб қўйибдир. Ана шуни сан ҳам пайқаб юргандирсан-ку? — Пайқамаған бўлсам ҳам аммо мақсадингизга энди тушундим, — деди кулиб Ҳасанали. — Ниятингиз Отабекни марғилонлиқ келиндан совитиш. — Баракалла, — деди Ўзбек ойим, — совитишгина эмас, унинг чангалидан Отабекни узил- кесил қутқариш. Ҳасанали ҳайрон бўлди. Чунки хўжабекасининг марғилонлиққа мунчалик адовати бор деб ўйламас эди. — Нега энди? — Ўғлимни марғилонлиқларнинг қўлиға бериб қўй-майман-да, ахир. Бурун Тошкандда хотини бўлмаған бўлса — энди бор, мундан кейин анди келинга бизнинг муҳтожлигимиз йўқ... — Хайр, энди нима қилмоқчисиз? — Нима қилишим кундан ҳам равшан, — деди Ўзбек ойим ва тамом қаноат ва ишонч билан бояғи мақсадни такрорлади: — ўзингга айтканимдек, Мар-ғилондағи ҳинди домланинг ўзидан бир мартаба қайтариқ қилдирсақ марғилонлиқнинг сир-жодулари ботил бўлиб, Отабек ўз- ўзидан андини талоқ қилиб юборадир... — Сиз марғилонлиқ ҳинди домланинг ўғлингизга қилган жодусини қаердан билдингиз? Ўзбек ойим бу савол билан ўзининг кашфидан бир оз шубҳаланди-да, ишончсизроқ қилиб: — Ўзим билдим, — деди. — Ўзингиз қаёқдан биласиз, ахир бирав айткандир сизга? — Ўз ақлим билан топдим. Ҳасанали ўзини тутолмай кулиб юборди: — Лекин шунга қолғанда ақлингиз бир оз янглишибдир... — Нега? — Негаки икки ўртада сиҳирчи ҳинди ҳам йўқ, сиҳир қилдирғучи марғилонлиқ ҳам, Отабек ҳам сиҳирланган эмас. — Нега бўлмаса Отабек ҳадеб уйланса ҳам Мар-ғилонга ошиқаберадир? — Бунинг сабабини ҳали ҳам билмайсизми? — Биламан, сиҳир-жоду қуввати. — Жодуни ким қилдирадир? |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling