Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
114 тўғрисида, албатта, уларнинг шубҳалари йўқ эди. Шунинг билан бирга ота-онанинг сўзини ерда қолдиради, деб ҳам ўйламас эдилар. * * * Куз кунларининг оёғи ва қиш кунларининг боши эди. Дарахтлардаги сариқ барглар тўкилиб тугалган, ер юзи ўзининг қишқи сариқ кийимини кийган эди. Тўрт томони-нинг ўралғанлиғи соясида япроқларини тўкилишдан сақлаб қолған бу гилос ёғочлари ҳам бу кун тунги қора совуққа чидалмай, елнинг озғина ҳаракати билан-да баргларини ширт-ширт узиб ташламоқда эдилар. Ҳаво очиқ бўлиб, қуёш тузуккина кўтарилган, аммо унинг ўзи ҳам бу кун унча таъсири йўқ, бу кунги қора совуқ қуёш кучини-да кескан эди. Ўрта эшикдан Кумушбиби кўринди. Бурунғи тўла-лиғи кетиб озғинланған ва лекин бу озғинлиқ унинг ҳуснига камчилик бермай, билъакс юқорилатқанлар. Камон қошлари ортиқ мавж уриб ўзини кўрсаткан, бир оз бота тушкан шаҳло кўзлар тағин ҳам тим қоралиқ, тағин ҳам нурлилик касб эткан эдилар. Бу кунги совуққа қарши кийиб олған совсар пўстинининг ёқалиғи кишининг ҳасадини ортдириб, нафис бағбақаларни ўпиб ётар эдилар. Бироқ унда бир камчилик бордек кўринар эди: шаҳло кўзлар бурунғидек ўйнаб турмас ва сўнг чекдаги бир оғирлиқ билан ҳаракатланар эди. Бир томондан қарағанда бу оғирлиқ-да унга бир олийлик, улуғворлиқ бағишлағандек. Келиб айвон муйишиға ўлтурди-да, кўзларини оғирғина ҳаракатландириб, кетма-кет чип-чип этиб тўкилмакда бўлған ҳазонларға қаради ва ҳар бир япроқни юқоридан кузатиб ерга қўя борди. Ул ерга тушкан ҳар бир япроқда ўзининг таржумаи ҳолини ўқур, ўзини-да мавқиъидан айрилиб, ҳечка чиқиб турған шу хазонлардан айира билмас эди. Айира билмади-да, латиф кўкрагини тўрт энлик кўтариб тин олди ва кўзлари жиқ ёшға тўлди. Енг ичидан бир-бирисига ўтқузилған икки қўлини баробар кўтариб кўз ёшини артар экан, ичкари ҳавлидан Офтоб ойим чиқиб келар эди. Ул ер остидан қизиға кўз қирини ташлаб меҳмонхона эшигини очишға тутинди. Офтоб ойимнинг орқасидан Ойшабиби ҳам кўринди, келиб Кумуш ёнида тўхтаб сўради: — Нима қилиб ташқарида ўлтурибсан? — Ўзим, — деди Кумуш қошларини чимириб, четка юзини ўгирди. — Меҳмонхонага кирсанг, сен билан икки оғиз маслаҳатимиз бор эди. — Нима маслаҳатингиз бор? — Олдин кир, болам, — деди кампир ва Кумушнинг елкасига қоқиб турғизди. Улар ичкаридаги совчи хотинларни ёлғиз қолдириб, Кумушнинг сўзини олиш учун ташқариға чиқған эдилар. Аммо Кумуш бўлса сов-чиларнинг олдидан ризосизлиғини онглатқандек бир намойиш билан кеткан эди. Ул меҳмонхонаға киргандан сўнг ҳам терсайиб токчалардан недир ахтарғандек юрина бошлади. — Токчада сан қидирған нарса йўқ, келиб ёнимизға ўлтур, — деди Офтоб ойим. — Ўлтурганимдан сизга бир пуллик фойда йўқ, сов-чингизга ўзингиз билган жавобни бераверинг! Ойшабиби қизиға маънолик қилиб бир қараб олди: — Болам, ахир икки оғиз гап эшит-чи олдин! — деди. Кумуш ўлтура бермагач, Офтоб ойим қизишди. — Қизим, санинг бу қаршилиғингдан муддаонг нима?! — Сиз билан отамға муддаомни неча қайталаб айтдим-ку: мундан сўнг бу ишни хоҳламайман. — Дунёдан тоқ ўтасанми? — Тоқ ўтаманми, йўқми, буни тангри биладир. — Ман санинг ҳали ҳам ўша уятсиз эрингдан кўнгил узолмағанингни биламан. Санинг бу хомтамаълиғинг кони болалиғингдир. Сан яхши билки, мундан сўнг отанг ул уятсизга ўз уйидан жой бермаганидек, уятсизнинг ўзи ҳам узил-кесил сани ташлағандир. Агар сўзимга ишонмасанг мана буни ўқуб қара, деди-да, Кумушка бир қоғоз узатди ва давом этди. — Биз буни сан унга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling