Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10. БИЗДА КИМ КЎП ЙИҒЛАЙДИР
www.ziyouz.com kutubxonasi
113 ўз ҳолиға қўймас эди. Унар-унмасдан баҳс қилиб, ниҳоят, бу унар-унмаснинг охириға шу саволни ҳам улаб юборди: — Бу гал Марғилонға кечикдингизми? Биз юқорида ҳам туртиб ўткан эдикким, Отабек на Юсуфбек ҳожиға, на Ўзбек ойимға ва на Ҳасаналига Марғилондан тез қайтиб келиш сабабини айтмаган, Марғилон билан узил-кесил алоқаси узилганлигини чурқ этиб сўзламаган, сўралмаған сўзга жавоб берилмас қабилидан жим-жит аламини ичкулукдан олибғина юрган эди. Икки ойдан бери биринчи мартаба Марғилон тўғрисидан сўралған савол ҳам фақат шу Ҳасаналининг кейинги сўзи бўлиб, сирни очиш ўнқовида келгандек эди. Лекин жавоб тамом ҳақиқатка муғойир ва кишини ҳайратка соларлиқ бўлди: — Бу кун жўнамоқчи бўлиб турибман, — деди. Ҳасаналининг шубҳаси бўшка чиқди. Чойдан сўнг ул ўзининг сўзини амалда кўрсатиб, отасидан ҳам рухсат олиб қўйди ва пешиндан кейин йўлға чиқиш учун ҳозирлик ҳам кўра бошлади. Унинг сиррини билгучи ва «Eнди Марғилонда нима қиласан?» деб сўрағучи орада бўлмағанидек, ул бу сўроқни ўз-ўзига ҳам бериб қарамаған эди. Гўё бурунғидек Марғилон йўлиға ошиқиб ҳозирланар эди... Йигирма кун ўтар-ўтмас Марғилондан қайтиб келди. Бу боришдан бирар иш чиқара олдими- йўқми, бу тўғрини биз келаси фаслларнинг биридан ўрганармиз. Келиб Тошкандда бир ҳафта чамаси турди, сўнгра ёниға Ҳасаналини олиб Оқмасжид шаҳрига жўнади. Ул икки йилдан бери тўхтаб қолған савдогарчилик ишини қайтадан бошламоқчи эди... 10. БИЗДА КИМ КЎП ЙИҒЛАЙДИР? Ғайри машруъ талоқ хати текканига олти ойларча фурсат ўтиб кеткан эди. Кумушнинг гўзаллик таърифини ғойибона эшитиб, оғзининг суви келгучи хотинлиқ ва хотинсиз орзумандлар «ётиб қолғунча, отиб қол!» сўзига амал қилиб, қутидорникига совчиларни турна- қатор юбора бошлаған эдилар. Албатта, бунда шубҳа йўқдирким, Кумушнинг эрдан чиқған хабарини Кумушнинг ўзидан ҳам илгари тушунган ва Отабекдан ҳам илгари сезган Ҳомиднинг совчиси бошқа совчиларнинг муқаддимаси, ёз бошида келатурган қалдирғочларнинг йўлбошчиси эди. Ҳомиднинг совчиси бир мартаба келиш билангина қаноатланмади, уч-тўрт қайталаб келиб қутидорға Ҳомиднинг куяв ўғул бўлиш ниятида эканлигини арзу-ниёз қила бошлади. Натижада Ҳомидбойнинг совчисиға берилган жавоб шу бўлди: «Биз Ҳомидбойни ўзимизга куяв ўғул қилишдан ҳеч бир монеълик кўрмаймиз. Аммо қизимиз мундан сўнг эр қилмасға қаттиғ исрор этадир. Шунга кўра Ҳомидбой бизни кечирсин». Бошқа совчиларға ҳам жавоб шу эди. Қутидор билан Офтоб ойимнинг бу жавоблари ўзларича эмас, балки Кумушнинг кўнглига қараб берилар эди. Бироқ Кумушбибининг «Ман энди эр қилиб бўлдим, мундан сўнг эрга эҳтиёжим йўқ», деган қатъий жавобиға улар узоқ қулоқ солиб туролмадилар, чунки унинг бу исрорини «чидамаснинг сўзи» деб онглар ва тузукрак жойи чиқғанда, эрга беришка ҳам ҳисоблари йўқ эмас эди. Шунга кўра, келган совчиларнинг ўзларига ёқмағаниға гуноҳнинг барини Кумушнинг бўйнига ағдариб жавоб берар, аммо иккинчи ёқдан тузукрак жойини кўзлар эдилар. Кутилмаган ерга шаҳарнинг энг олдинғи аъён ва сарватдорларидан бўлган Салим шарбатдор деганнинг Комилбек исмлик ўғлидан совчилар келиб қолди. Ота-отанинг кутканлари шундай тегу тахтлик куяв бўлғани учун биринчи мартаба совчиларни яхши сўзлар ва қуюқ-суюқ ошлар билан жўнатиб, иккинчи келишка ўйлашиб жавоб бературган бўлдилар. Эру хотин узоқ ўйлашиб турмай (чунки ўйлаштурған жой эмас эди) совчининг иккинчи келишида жавоб беришка қарор қўйдилар. Кумушнинг қарши тушмаги |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling