Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
132 Содиқ: — Энг яхшиси дарбозасидан кириш! Мутал: — Дарбозасидан кириб бўлмаса, томидан ошиб тушамиз! Содиқ: — Ҳа-ҳа-ҳа, балли, Мутал тўрам! Мутал: — Кулишингни бежо қилма, ҳез Абдикарим! Сан ҳали дунёға келиб нимани кўрдинг-ку, санга кулиш тушиб қолди! Бу бош дунёга келиб нималарни кўрмади-а? Бунақангги қочириқ ишларни энди қилиб турипти, деб ўйлайсанми? Эйха-х-х, Мутал аканг нималарни қилмади? Ха-ха-ха... Мусулмонсан отангнинг арвойи, Ҳомид ака! Бир куни Жонкелдибой ҳасратини қилиб Ҳотам тўранинг ўғлини яхши кўрганлигини, дийдорига тўёлмай бесар бўлғанини арз қилиб қолди-ку, ёнимда Қаландар полвон бор эди, Жонкелдига, бўлмаса ўн оқта бер бизга, биз Қаландар билан бирга дўндиқчангни муҳайё қилиб берайлик, дедим. Жонкелди ўлиб турған экан, қулоқ қоқмай хўб, деди. Биз қаландар билан тунни ярим қилдиқ-да, Ҳотам тўранинг ҳавлисига келдик. Ишнинг эбини жўблаб қарасақ жуда кашал, девор — тош ҳамин! Ошиб тушишнинг сира ўнқови йўқ. Бу ишкални кўрган Қаландарнинг тарбузи қўлтуғидан тушиб «беш оқтани қайтариш увол- ку?!» деди. Ўзимнинг сал шунақангги кайфим баландроқ эди, ханжарчамни қинидан суғуриб олдим-да, тўғри Ҳотам тўранинг дарбозасиға бориб чақира бошладим. Бу ишимдан жон-пони чиқиб кеткан Қаландар ёнимға келиб турта бошлади: «Ҳой, Мутал, санга нима бўлди?» Мен Ҳотам тўрани чақира бериб «товшингни чиқарма, хотинға ўхшаған йигит», дедим. Қаландар ёнимда туролмади, мени ёлғуз қолдириб ура қочди. Бир вақтда ҳалиги Ҳотам тўра дарбоза орқасиға келиб «ким» деди. Мен товшимга шошилишқан тус бериб «Мен, мен, очинг тезроқ!» дедим. Бечора гўл тўра дарбозани очиб юбориши борми, лип этиб ўзимни ичкарига олдим ва Ҳотам тўрани қўлидан ушлаб ҳавлиға бошладим. Бечора энди мени таниған, авзоғимнинг бузуқлиғини ҳам пайқаған эди. Ке-кирдагига ханжаримни тираб: «Жонингдан умидинг борми, йўқми, ноинсоф!» дедим. Жуда тили шишиб қолған эди хумсанинг — «бовв-бовв» деб ғўлдираб жавоб берарди... «Бир бечора ўғлингни деб кўкрагини захка бериб ётсин-да, сан тинчкина ўғлингни олиб ёт!.. Қани ўғлинг, ётқан жойини кўрсат!» дедим. Ҳотам тўра дир-дир қалтирар эди, шу кўйи уни айвонға ўзим етаклаб бордим-да, ўғлини кўрсатди. Болани уйқу аралаш турғузиб кийинтира бошлаған эдим, бир томондан она-си додлаб қолди-ку, ханжаримни олиб унга югирдим. «Товшингни ўчир, мочахар... ўғлингни ўлимға олиб бораётқаним йўқ, ниҳояти бир пиёла чой ичади-ку келади!» дедим. Қисқаси, илгари даҳшат бериб, кейинидан яхши гаплар билан уларни ишонтириб, болани олиб чиқдим ва Жонкелдига топшириб кетдим... Бахтимга ўша куни битта ҳам миршаб йўлиқмади. Эй-й, Содиқча, сан ҳали нимани кўрдинг-ку, нимангга ишондинг, бузоқ бўғузлағандек қилиб бир-иккитани сўйган билан одам бўлдинг- қўйдингми? Гап билан бўлиб занғар кайф ҳам тарқаб кетди, қани, қуй-чи бир-иккини! Ҳомид: — Сизга қойилман, Мутал полвон, сизнинг шуна-қанги ишларингизни билиб юрганим учун бу ерга чақиртириб келдим-да! Мутал: — Шуни билган бўлсангиз бас, бу ишни менга топшириб қўяберинг! Ҳомид: — Содиқ айткандек дарбозадан киришни хоҳламайман, чунки миршабларнинг оёғ усти. Мутал: — Бўлмаса ҳавлининг орқасидан тушамиз! Ҳомид: — Орқаси ҳавлидир? Жаннат опа: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling