Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
138 Уста Алим унинг бу кулгисига эътибор қилмаған эди, сўзида давом этиб сўради: — Сиз буларни ким ўлдирган деб ўйлайсиз? — Сиз-чи? — деди Отабек ва тағин илжайиб қўйди. — Менга қолса, — деди уста Алим, — ўлдиргучи албатта Мирзакарим аканинг куяви Отабекдир... зап иш қилған-да, мен унга қойилман. Мен унинг Ўтаббой қушбегига қилған муомаласини эшитиб, юрагига бали деган эдим... зап йигит экан-да! Отабек ўнғайсизланиб кетди. Уста Алим юз-кўзини артиб Отабекнинг қўлини олиб кўришмакчи бўлған эди, кўзи ўралған докага тушди: — Қўлингизга нима қилди, Шокирбек? — Пичақ кесиб кетди... — Ёмон кесдими? — Сал. Уста Алим Отабекнинг ёниға ўлтурди ва: — Нега Тошканд жўнамадингиз, бирарта монеъ чиқиб қолдими? — деб сўради. — Монеъ чиқиб қолди... — Қандай монеъ? — деди уста. — Монеъми? — деди Отабек ва кулимсираб: — Мен сизга бир катта гуноҳ қилиб кеткан эдим... Йўлда боратуриб гуноҳимдан ўкиндим-да, сизга тавба қилғали Қўқондан қайтдим... Агар сиз гуноҳимни кечирсангиз, мен шу дақиқада Тошканд жўнайман. Уста Алим ажабланиб Отабекка қаради: — Ҳазиллашасиз... — Ҳазиллашмайман, агар сиз кечиратурган бўлсангиз, гуноҳимни ҳам ҳозир иқрор қиламан. Уста Алим кулимсираб сўради: — Қани иқрор қилингиз бўлмаса. — Илгари кечиришка ваъда бериб қўйингиз. — Менга қолса сизнинг ҳеч гуноҳингиз йўқ... Менга номаълум гуноҳингиз бўлса кечирдим. — Раҳмат, — деди Отабек ва сўради: — мен ким? — Сизми, сиз Шокирбек! Отабек уят аралаш кулиб қўйиб деди: — Ана уста, маним борлиқ гуноҳим сизнинг шу кунгача мени Шокирбек, деб билишингиздагина! — Бўлмаса, сиз ким? — Гуноҳимни кечиргансиз-а? — Кечирганман. — Мен сиз билган Шокирбек эмас, тошкандлик Юсуфбек ҳожининг ўғли ва марғилонлиқ Мирзакарим аканинг куяви — Отабек! Уста Алим бир оз ўзини кейинга ташлади ва кўзига жиқ ёш чиқарди. — Сиз-а? — деди. Келиб Отабекни қучоқлади... Бу фавқулодда ҳолға тушуна олмай қолған Сайфи ишини тўхтатиб дўконхонадан қараб турар эди. Уста йиғлаған ҳолда Отабекни қучоқлаб ўпди-да, айвонга кўрпача сола бошлади. — Нима қилмоқчи бўласиз, уста? — деб Отабек сўради. — Мен ўзимнинг янги меҳмонимни кўрпачага ўтқузмоқчи бўламан, — деди кулиб уста Алим. — Мен сизнинг кўрпачангизга кўб ўлтурганман, энди менга ортиқча такаллуфингизнинг ҳожати йўқ. — Тўғри сўзламайсиз, Отабек, бу кунгача маним кўрпачамда ўлтуриб юрган Шокирбек отлиқ бир йигит эди. Энди мен ўзимнинг янги меҳмоним бўлған Отабекни сийламоқчи бўламан... Қани, Отабек, кўрпачага чиқингиз! |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling