Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet202/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
202
арвоҳиға атаб қуръон бошладим, хатим қилиб бағишлайман. Худо ғариқи раҳмат қилсин, сизга 
сабр берсин. Энди мусофир қизингизнинг бахтига сиз ўлманг, омин. 
Баъда маълум бўлсинки, алҳамдулиллоҳ куявингиз ва қудаларингиз саломатдирлар ва 
уларнинг сояларида мен қизингиз ҳам ўйнаб-кулиб юрибман. Сизни ва отамни жуда соғиндим, 
агарда оғир оёқ бўлмасам эди, қиш бўлишиға қарамасдан Марғилонға жўнар эдим. Қудангиз — 
қайин онамнинг сўзига қарағанда, келаси ойға кўзим ёрир эмиш. Қудангиз мени на ерга ва на 
кўкка ишонадир, ўн беш кундан бери қўлимни совуқ сувга ҳам урдирмай қўйди. Ўзи гўёки тўйга 
ҳозир-ланғандек бешик ясаб, сарпа тикиб юрийдир... Маним бўлса нима учундир юрагимда бир 
қўрқув бор... Ўткан хатларимда кундашим билан миросамиз келишмай турганини кулгулук 
тарзида ёзған эдим. Нафсиламрда эрса, орамиз жуда бузилған, мен ҳам ўшал вақтларда чин 
кундашлик тўнини кийган эдим. Зайнабнинг битмас хусумати эса ғолибо маним икки қатлиғим 
ошкор бўлған кундан бошланди. Сизнинг бошингиздан кундашлик савдоси ўтмаган бўлса ҳам 
тушунсангиз керак: биз икав агар қўйиб берсалар гўё бир-биримизни еб-ичмакчи эдик... У 
кунлардаги ҳолимдан ўзимга энди ҳисоб беришка ҳам уяламан... Яхшики, бизнинг 
можаролардан қайин отам жуда сийрак хабардор бўлди. Шундоғ ҳам бўлса бу жанжаллар гоҳо 
унинг қулоғиға етиб қолар ва биз икки ёв унинг олдиға чақирилиб насиҳатини эшитар ва лекин 
яна ёмонлиғимиздан қолмас эдик. Сиз ранжисангиз ҳам айтай: қайин отамни ўз дадамдан ҳам 
яхши кўраман. Бу яхши кўришим куявингизнинг дадаси бўлғани учун эмас, балки унинг нур 
ичига чўмилғандек бўлиб кўринган сиймосини, ойим деб хитоб қилғандаги мулойим, беозор ва 
муассир сўзини яхши кўраман. Ул насиҳат учун оғиз очса вужудим эриб кеткандек ва бир 
турлук ухлаб ҳузурланғандек. Қисқаси, Зайнаб билан жанжаллашишнинг ўзи бир ҳузур ва 
жанжалдан бўшалғач, қайин отамнинг қаршисиға ўлтуриб насиҳат эшитиш ундан ҳам яхши 
ҳузур... Сиз маним телба сўзларимдан аччиғланманг. Агар бу гапимнинг тўғрилиғини билмакчи 
бўлсангиз, Тошканд келингизда, қайин отамнинг насиҳатини ўз қулоғингиз билан эшитинг-да, 
ундан кейин сўзимга қиймат беринг. 
Шу йўсун Зайнаб билан уятсизча кўб олишдиқ, бу ит-мушукликдан биз зерикмасак-да
куявингизнинг жонидан тўйдираёздиқ. Мундан бир мунча илгари ул биз икки кундашнинг 
юзимизга: «Агар шу ҳолда давом этаберсаларинг икавларингга ҳам баробар жавоб бериб қути-
ламан!» деди. Унинг бу таҳдиди иккимизга эмас, балки биттамизгагина хос эди. Мен бу 
таҳдиддан албатта қўрқмадим, аммо «Зайнаб тушуниб қолмаса яхши эди», деб қўрқдим. 
Дарвоқиъ натижа мен қўрққанча бўлди. Зайнаб бу таҳдиддан сўнг онасининг уйига 
аразлаганнамо кетиб қолди. Улардан ҳам яхшиғина дакки еган бўлса керак, бир неча кундан 
сўнг ёвошқина бўлиб қайтиб келди. Энди шу воқиъага икки ой чамаси вақт ўтди ва лекин 
орамиздан жанжал чиқмади. Мен жўрттага баъзи гапларни тескариликка олиб кўрсам ҳам ул 
чурқ этмайдир. Унинг бу ҳоли эрса маним учун яхши эмас, ул яна кўб вақт бизнинг орамизда 
тикан бўлмоқчи... 
Келаси ойдан жуда юрагим уюшадир... Кечалари кўкка қараб келаси ой шу кунларда ёруғ 
дунёда борманми, йўқманми дейман... Ойша бувим марҳум бўлмағанда шу ой ичи ўзингиз 
Тошкандга етиб келар эдингиз. Аза ҳамма вақт топилади десангиз, қизингизнинг кўнгли учун 
ҳали ҳам келганингиз яхши. Дадамга маним арзимни айтсангиз, албатта қайтармас. Мендан 
дадамга беҳад салом. Келаси ойдан қўрқаман... Кўришалмасак мендан рози бўлинг, дадам ва 
бошқа ёру дўслар ҳам. Кумуш ёздим. Тошканд, 1269-инчи йил 1-қавс ойида».
Кумуш ўз хатида ёзғанидек, дарҳақиқат, Зайнаб шу кейинги кунларда ёвошка тортқан, ўн 
оғизға бир оғиз сўз қайтармас, тинчкина, мулойимгина, яъни мундан бир йил бурунғича эди. 
Қайин она тарафидан «Опангнинг кўзи ёрир вақти етди, ўчоқбоши ишла-рингни энди ўз 
қўлингға ол!» деб қилинған таклифни мамнуният билан қабул этиб, ҳатто Ойбодоқ онани ҳам 
ўчоқбоши юмишидан халос эта ёзған, унга фақат ҳавли супуриш, уй йиғиш ва шунга ўхшаш 
майда ишларнигина қолдирған эди. Зайнабдаги бу ўзгариш фақат ҳалиги тараф билангина 
қолмай, эри тўғрисида ҳам шундоғ эди. Отабек ўз ёниға кирса — кирдингми демас ва кирмаса 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling