Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
199
зоҳир ва буларнинг устига ҳар қачон унда кўрилган «оғирлиқ» ўрнига асабийликка яқин бир 
вазият ўлтурғандек эди. Зайнаб эгачисининг ҳалиги гапига ризосизлиқ билдирди: 
— Ношукур экансиз, опа, — деди, — поччамдан нолишингиз яхши эмас, сизнинг ҳам 
бошингизға маним кунимни солса нима қилар эдингиз? 
— Мен ҳам Зайнаб бўлсам, албатта солар эди, — деб кулди Хушрўй, — менга қолса ҳар ким 
ўз нафсига яхшилиқ ёки ёмонлиқни ўзи ҳозирлайдир... 
— Тавба денг, опа. 
— Мен шу чоқғача, — деди Хушрўй, — бандасига бош эгишни ва бандаси олдида тавба 
қилишни ор билдим ва орланишим орқасида ҳар кимнинг устида юрдим... 
— Катта гапирманг. 
Катта гапирсам ва гапирмасам, — деди Хушрўй,— маним феълим ҳар кимга маълум ва 
ҳаммадан ҳам сенга очиқ... Қўйчи бу гапларни, ўзинг тинчмисан? 
— Тинчлигим қурсин... 
— Айтсанг, айтмасанг, — деди опаси, — албатта тинчлигинг қуриған. 
— Қуритған қурисин... 
— Сенинг тинчлиғингни ҳеч ким қуритған эмас, Зайнаб! Ҳамма жабрни ўзинг-ўзингга 
қилаяпсан! 
— Ҳамиша шу гапни айтиб қолғансиз,— деб ўпкалади Зайнаб,— дунёда ким ўзига жабрни 
хоҳлайдир? 
— Сен ва сенга ўхшағанлар. 
— Худо урар... 
— Айтсанг, айтмасанг худо уриб қўйипти. 
— Шундай кунларга мен қолай дедимми? 
— Дегансан! 
Зайнаб опасининг истеҳзолик юзига қаради ва унинг нима демакчи бўлғаниға тушунолмади: 
— Деган бўлсам айтинг... 
— Сен маним қандай қилиб эрга текканимни биласанми? 
— Биламан... 
Билсанг билганингча тур, — деди Хушрўй, — энди келайлик сенинг эрга тегишингга: 
албатта тона олмассан, сенинг эр қилишда тариқча ихтиёринг ва ризолиғинг йўқ эди, 
эҳтимолки ихтиёр нима, орзу нима ўзинг ҳам пайқамас эдинг. Балки ихтиёр ва орзуларинг ҳам 
бўлғандир — бироқ уни ҳеч ким майдонда кўрмас эди. Шунинг учун тизгининг ойинг билан 
дадангнинг қўлида, бошқача айтканда уларнинг туяга ортқан юки, кимга сотса, қаерға жўнатса 
ихтиёрсиз эдинг... Ёдингда борми, никоҳ куним мен кулиб, чақчақлаб аравага миндим, сен 
бўлсанг, уйдан йиғлаб чиқдинг ва эрингникига йиғлаб бординг... Яхши, эринг сенга ёқди, аммо 
эринг фақат сенга ёққан билан иш битмаслигини яна хотирингга келтирмадинг. Эринг сени 
ташлаб қўйди, сен чурқ этмадинг, истиқболинг тўғрисида ўйламадинг... Фақат ғалвир сувдан 
кўтарилгандан сўнггина, сен ўзингни ҳар тарафка ташлай бошладинг... Лекин энди бир минг 
тоблансанг ҳам натижа ўзингнинг феълингча— битта: сенинг учун ҳар кун бир ўлим ёки ўша 
уйдан бошингни олиб чиқиш. 
Хушрўйнинг раҳмсиз муҳокамасидан оқған бу ҳақиқатлар Зайнабни йиғлатди. 
— Мен шундай бўлар, деб ўйламаған эдим... 
— Сен ўйлашни билармидинг? — деб кулди Хушрўй. 
— Бирав ўлай деса, сиз куласиз! 
— Мен йиғлашни билмайман! Кишилар йиғлағанда, маним кулгим қистайдир. 
— Маним ўрнимда бўлсангиз, сиз ҳам йиғидан бош кўтармас эдингиз... 
— Сенинг ерингда бўлсам биласанми нима қилар эдим, Зайнаб, — деди Хушрўй, — 
дунёсини ост-уст қилар эдим, бир томчи ёшимни юз томчи заҳар билан қўшиб ташлар эдим. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling