Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
195 — Маним нима ишим бор... — Албатта ишинг бўлмас... Шундоғ бўлса ҳам мен кечаги сўзингдан чўчиб қолдим. Кунда- шингнинг кўриниши баёвға ўхшаса ҳам, аммо ўзи писмиқ экан... Бундай одамдан албатта ҳазар керак. Агар ораларингға савуқчилиқ тушадирған бўлса, сен ўчакишиб юрма, яхшиси қайин отангға узрингни айтиб, бу уйдан кетиш ҳаракатини қил. Мен бу тўғрида эринг билан ҳам сўзлашиб қўйдим, тузикми? — Тузик. — Худойға шукр, қўлингда хатинг бор, ўлғаннинг устига чиқиб тепкандек хат-хабарсиз қўйма. Ҳар бир ўн беш кунда хат ёзиб эрингга бер. — Албатта, сиз ҳам унутманг. Бир оз жим қолдилар... Офтоб ойим энтикиб оғир нафас олди ва маъюсона Кумушка қаради. Кумуш ўринсизча онасиға қараб илжайди. Бу ўринсиз ишдан Офтоб ойим аччиғланди: — Маним ҳолим сенга кулгими, қизим? — Йўқ, — деб яна кулимсиради Кумуш, — бир-икки кундан бери сиз айтадирган... — Нима мен айтадирган? — Ахир... — деб қизаринди Кумуш, — кўнглим айнар эди, деб айтар эдингиз-ку... Офтоб ойимнинг ҳам юзида бир кулимсираш кўришди: — Тўғрими? — Билмадим... — деди, ерга қараб қизарди, — ўткан кундан бери кўнглим айнагандек бўлади... Айниқса палов исидан кўнглим кетади... Аччиғ нарсалар егим келади... — Муборак бўлсин, — деди Офтоб ойим, кулди. Кумуш ижирғаниб ўзича алланарса сўзланди. Офтоб ойим энгашиб Кумушнинг қулоғиға шивирлади, — бу сирни эрингдан бошқа ҳеч кимга билдирма, қайин онанг ҳам енгил хотин, айниқса кундашинг сеза кўрмасин. Кумуш маъқул ишорасини берди. Она-бола бир ўрин ёзиб ётдилар. Кўб вақткача Офтоб ойимнинг ивир-шивири набира тўғрисида бўлиб қолди. Кўзига уйқу келмай «шуни ҳам кўрар кун бўлармикин?» деб эди. Саҳар пайтида туриб чой ичдилар. Субҳ намозини ўқуб, арава қўшилди. Аравага чиқадирған майда-чуйда ташилиб битди. От жиловида Ҳасанали, арава ёнида қутидор ва ҳожи сўзлашиб турар эдилар. Отабек арава орқасиға нарвонча чиқариб қўйди. Хотин-халаж ҳамма йўлакка йиғилиб, Офтоб ойим бирин-бирин кузаткучи хотинлар билан кўришиб чиқди. Энг сўнг Кумушни бағриға босиб йиғлаб юборди. Кумуш ҳам ўзини тутиб туролмади. Бошқалар ҳам йиғидан насибасиз қолмадилар. — Худойға топширдим, Кумуш, қазом етиб кўралмай ўлсам, мандан рози бўл! — Сиз ҳам, ойи!.. Қутидор ҳам кўчадан йўлакка кириб қизининг манглайидан ўпди: — Кўришкунча, қизим. — Хайр, отажон. Йўлакка Юсуфбек ҳожи юзланиб умумий дуоға қўл кўтарилди. Дуодан сўнг Отабек тўриқ йўрғани чиқариб қутидорға тутди. Офтоб ойим яна бир қайта қизи билан қучоғлашғач, Отабекнинг кўмаги билан йиғлаған кўйи нарвончадан аравага минди ва соябон орқалиқ олдинға ўтди. Қутидор Юсуфбек ҳожи билан саломлашиб қучоқлашғандан кейин Отабекнинг қўлтиғлаши билан отқа минди. Отабек ҳам аравага, Офтоб ойим ёниға чиқиб ўлтургач, умумий «Оллоҳу акбар!» дан сўнг Ҳасанали отни йўлға солди. Кумуш дарбоза ёниға чиқған эди: — Хайр онажон! Маним учун бувимни қучоғлаб қўйинг. Ўртоқларимға салом айтинг! — Худойға топширдим, Кумуш, яхши қолинг, қуда! — Яхши боринг, був Офтоб! — Яхши қолинг, був Зайнаб! — Яхши боринг, опоқ ойи! Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 196 Арава кўчадан бурилғунча «яхши қолинг, яхши боринг, салом айтинг» сўзлари такрорланиб турди. Арава катта кўчадан бурилиб, кўздан йўқолғач, энг кейинда қолиб йиғлаған кўйи Кумуш ичкарига кирди. Отабек бир неча бекаткача меҳмонларни кузатиб бориб, сўнгра қайтмоқчи эди. Download 1.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling