Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
197 бориб мундоғ қил, Зайнаб», деб буюр-мағунча ўрнидан қўзғалмас ва шунинг билан бирга эрининг ташлаб қўйиши тўғрисида онаси, эгачиси ва бошқа яқинлариға чурқ этиб оғиз очмас эди. Зайнабнинг бу ҳолига ҳукман — «ерининг қараш ва қарамаслиғи унинг учун фарқсиз эди» деб айтиш албатта тўғри бўлмайдир. Чунки кундашининг Тошкандга келиш хабарини эшиткан Зайнабни биз юқорида Отабек қучоғиға ташланған ҳолда кўриб эдик. Хулоса, Зайнабнинг болалиқ вақти билан ҳозирги ҳолини чақишдириб қарасақ кўрамиз; ёш Зайнаб бир ой илгари тикилиб қўйилган кийимнинг ўзига ёқмағанини фақат арафа куни айтиб, йиғлайдир, бу кунги Зайнаб ўзининг муҳаббатини эрига фақат кундаши келиб етар олдида эълон қиладир. Биз юқорида ёш Хушрўй билан ўқуғучини бир даражада танишдирган эдик. Энди унинг оила ҳаёти билан ҳам танишдиришка мажбурмиз: Хушрўйнинг эрга тегиши ҳам ўзига ўхшаш фав-қулодда бўлған эди. Масалан аксарият қизларимиз ота-она кимни мувофиқ кўрса, шунга тегишка мажбурдирлар. Лекин Хушрўйники мундоғ бўлмади. Хушрўй ўн саккиз ёшка еткандан кейин унга совчилар кела бошлайдирлар. Табиий Хушрўйнинг феълини яхши билган ота-она унинг раъйини олмасдан туриб бир иш қилмоқдан қўрқадирлар. Олим понсадбошиға маъқул бўлған неча йигитлар, Моҳира ойимға ёқған қанча тегу тахтлик хонадонлар Хушрўй томонидан рад қилина борадир. «Фалончининг ўғлими?» деб сўрайдир Хушрўй ва онасидан жавоб кутмай: «худой кўтарсин эрни. Ўшанга текканимдан кўра, қаро ерга текканим яхши!» дейдир. Бир неча вақт шу йўсун Хушрўйнинг раъйига қараб эр-хотин зерикадирларда, ўзларича бир жойга қудалашмоқчи бўладирлар. Уларнинг андишасини билган Хушрўй бошда бунга қарши бир нарса демайдир. Аммо узил- кесил фотиҳа ўқуб, қудалашиш учун уйла-рига келган совчи ва қуда хотинларнинг олдилариға келиб бетларига айтадир: «Ҳали мен эрсираб қолғаним йўқ, фотиҳа ўқуб ташвиш чекмай уйларингга жўнай беринглар». Моҳира ойим бу юзсизликдан ер ёрилса ерга киргундек бўладир. Совчилар эрса мундоғ уятсиз қиздан алҳазар ўқушиб жўнайдирлар. Албатта ота- онанинг бунга қарши чоралари қарғиш ва ранжишдан нарига ўтолмайдир. Оғаси Азимбекнинг Хушрўй устига кўтарган мушти ҳам «нега мени урасиз, мен фалонлик қилдимми?» деган ҳақлик сўз билан дармонсизланадир. Шу воқиъадан сўнг совчилар оёқи узиладир. Хуш-рўй учун ҳеч ким оғиз солмай қўядир. Чунки бояғи совчилар бу фавқулодда муомалани кўринган биравга достон қилиб ўқуйдирлар. Моҳира ойим таънага тил очадир: «Eнди дунёдан эрсиз ўтасан, қизим!» Лекин Хушрўй ҳануз пинагини бузмайдир: «Eр қуриб кеткан эмасдир, хоҳласам эртагаёқ эрга тега оламан», дейдир. Ўртадан бир неча вақт ўтиб Азимбекнинг ўртоқла-ридан бўлган Нусратбек отлиғ бир бекникидан хотин устига совчилар келадир. Моҳира ойим эридан фикр сўраш ўрниға қизиға арз қиладир ва Хушрўй мунга қолганда қулоқ қоқмайдир. Бу розилиқни эшитиб отаси ва оғаси жуда сўйинишадирлар. Зеро Нусратбек беклар ичида обрўликроқ кишининг ўғли ва ҳозирги тутиб турған иши ҳам анча донғлик бўладир. Шунинг учун унинг хотинлиқ бўлиш камчилиги ҳам эътиборға олинмайдир. Фотиҳанинг иккинчи ҳафтаси тўй-никоҳлари бўлиб, Хушрўйнинг Нусратбек билан чодирда қилған биринчи муомаласидан тил бириктириб эрга теккани хотинларға маълум бўладир. Хушрўй чодирдан чиқмасданоқ чой ташиб, хизмат қилиб юрган кундашига кесатуқ билан ҳужум бошлайдир. Иккинчи ва учунчи кунларда тўппа-тўғри кундаш устига сапчийдир. Ҳафта, ўн кун ўтмасдан эрини ўз томониға оғишдириб кундаши ёниға киргизмаёқ қўядир. Иккинчи ва учунчи ҳафталарда ўчоқбошини ўз қўлиға олиб кундашини иккита ёш боласи билан томоқ важидан ҳам сиқа бошлайдир. Нусратбек бўлса кўчага чиқғанда беклик даъвосини қилиб, уйига кирганда Хушрўйбекка мутеъ. Бечора катта хотин Хушрўйнинг доимий ҳужумига маҳкум қолиб, эридан лоақал иккита гўдаклари юзи учун бўлсин марҳамат кўрмай азобланадир. Иккинчи ойлардан бошлаб Хушрўй кундашини бўғиб уриш одатини чиқарадир ва ўрим-ўрим кундаш сочини алафдек юлиб олишдан ҳам тортинмайдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling