Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
192 — Ул кундаш бўлғанда мен кундаш эмасми? — Минг қилғанда ҳам, — деди онаси, — сен чин кундаш бўлолмайсан. — Нимага? — Нимагаки эринг сен тарафда, чин кундашлик ва чин душманлик Зайнаб тарафда. Кумуш кулимсираб онасининг қулоғиға шивирлади: — Бу тўғрида хотиржамъ бўлинг. — Нима учун хотиржамъ бўлай? — Агар Зайнаб манга кундашлик қилаберса, ку-я-вингиз унинг жавобини бермакчи... Шунинг учун ҳам маним бу ерда қолишим маъқул. — Жавобини берса, қайтиб келишлик қочмас... — Ман кетсам, — деди Кумуш, — ҳеч қачон Зайнабка жавоб бермайдир. — Нега бермайдир? — Шунинг учунки қудачангиз келинсиз қоламан деб ораға тушадир, аммо мен шу ерда бўлсам, албатта тилига калтак келадир. Офтоб ойим ҳамон оёғ узатмади, қизиға ялиниб кўрди: — Ёш жонинг бор, қизим, — деди, — биравга ёмонлиқ соғинма, ман билан бирга кет, нима қилишса ўзлук-ўзи қилишсин... Зайнаб ҳам умид билан бир ёстиққа бош қўйған. — Сиз тушунмай ётибсиз, — деди Кумуш ва эшикдан оёғ товшини сезиб гапни шу ерда тўхтатди. Ўзбек ойим сўзланиб кирди: — Нега мунча шошмоқ, ёв қувладими, ақалли бир ой бўлсин... Марғилон деган юртдан от- отлаб, туя қўмлаб кел эмиш-да бир ойғина турмай кет эмиш! — Офтоб ойим билан Кумуш унинг ҳурматига ўринларидан турдилар. Ўзбек ойим ўлтура-ўлтура сўради. — Ҳали эшитдингларми? Eшитдик, — деди Офтоб ойим биз ҳам шунинг можаросида эдик. — Ахир шу ҳам гапми, худда аллакимларга ўхшаб. Офтоб ойим узр айтди: — Уйимиз ёлғиз, шунчалик сизларни озор чекдирдик... Бегона кишиникида ҳам йигирма кун турайлиқ-чи... Худда ўз уйимиздек яйраб-яшнадиқ, шарофатларингиз соясида кўб кишилар билан танишдиқ, иззат-икромларингиз таърифидан ожизмиз... Энди навбат сизларнинг ҳам бизнинг шаҳарларга боришларингизға келди. — Бекор гап, — деди Ўзбек ойим, — ҳали қудаларимизни муддаодагидек сийлай олғанимиз йўқ, шу ҳолда жўнатсақ бизнинг шаънимизга яхши эмас... Мен қудамнинг олдиға чиқаман, бизга номус келтирмакчи бўлса эртага жўнайберсин. Офтоб ойим такрор узр айтди: — Бизни уялтирмоқчи бўлсангиз майли, чиқинг, агар хурсандлигимизга қарасангиз, қўйинг. Кумушингиз ҳам; шунча турғанимиз бас, энди Зайнабни олиб ойимнинг ўзлари бизникига борсинлар, дейди... Кетиш орасиға Кумуш ҳам келтурилиб сиқилғач Ўзбек ойимнинг ҳалиги одамгарчиликлари кейинги навбатка қолди. — Ҳали Кумуш ҳам кетмакчими? Кумуш кулимсираб онасиға қаради. Офтоб ойим узр айтди: — Шукур, сизнинг олдингизда Зайнабниса бор. Маним бўлса қанот-қуйруғим шу Кумуш. Айниқса, Кумушингизга жавоб бермасангиз бўлмас, ойи. Ўзбек ойим Кумушка хўмрайиб олди: — Йўқ-йўқ Офтоббону, — деди, — сизларга жавоб берсам-да, Кумушка йўқ. — Шу галча жавоб берасиз, мен сиздан сўрайман. — Сўзингиз ерда қоладир, був Офтоб, бир оз андиша ҳам лозим, — деди ва Кумушка юзини ўгирди, — уят эмасми, келин? Кеча келдинг сурилиб, бу кун кеткин бурилиб. — Менда ихтиёр йўқ, ойижон, — деди Кумуш, — сизлар нимани маъқул кўрсаларингиз менга барибир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling