Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
190
— Чидаш ва чидамасни ҳозирча бир тарафка қўйиб турайлиқ, — деди Отабек, — аммо 
ҳаммадан илгари сиздан сўрайман: менга ишончингиз борми? 
— Бор, ҳам йўқ, — деди Кумуш ва кулимсираб бир оз ўйланиб олди, — Зайнабнинг 
ҳалигидек гаплари кишини шубҳага солар экан... 
— Аммо сизни шубҳадан чиқаратурған ҳужжатларингиз албатта йўқ эмас эди. 
Кумуш уялғаннамо юзини четка бурди, Отабек товшини секинлатиб давом этди: 
— Ўткан кун сиздан «Тошкандда қоласизми, йўқ-ми?» деб сўрағаним ҳам фақат шунга 
ўхшаш гаплар билан сиз хафаланманг, деб айтилган эди. Агарда сиз сиқилар экансиз, ҳали ҳам 
Тошкандда қолмаслигингиз менга маъқул кўринадир. Чунки мен сизни шунинг сингари ўринсиз 
озор чекишингизни хоҳламайман. 
— Сиз қувламасангиз, мен Марғилонға бормайман. 
Отабек кулди. 
— Агар сиз шунга ўхшаш арзимаган гаплар учун маним устимга ҳужум қилаберсангиз, 
албатта қувлайман. 
Кумуш бир хил ўпкаланган боқишда: 
— Сизга ишонсам бўладими? — деб сўради. 
— Юрагингиздан сўранг. 
— Юрагим... Юрагим ишонма, дейди. 
— Бўлмаса бу юрак сўзи эмас. 
— Албатта юрак сўзи. 
— Юрагингизнинг ишонма, дейишка бирар важи бордир? 
— Бор. 
— Бўлса айтинг. 
— Юрагим: қувланишға ким сазовор, деб сиздан сўрайди... Сиз ўз юрагингиздан олиб жавоб 
беринг. 
Отабек мақсадга тушунди, дафъатан жавоб беришка ҳайрон бўлиб қолди. Дарҳақиқат, 
Кумуш энг нозик жойдан ушлаған эди. 
Кумуш Отабекдан жавоб кутиб ўлтурмай яна деди: 
— Бошқалар юрагини синаб кўришка қудратим етмаса ҳам маним юрагим икки нарсани ўз 
ичига сиғдира олмайдир... 
— Сенинг юрагинг икки нарсани ўз ичига сиғди-радир, демакчисиз. 
— Демакчи эмасман, — деди Кумуш, — чунки ҳеч вақт бўладирған гап эмас... 
Кумуш ҳамон юқорида айтилган бир маънонигина ифода қилмоқчи бўлар эди. Аммо Отабек 
Кумушнинг тўсиндан ўзгариб кеткан характер қатъиятига ва бир кундаёқ, бунчалик масофани 
ўткан кескинликка жуда тааж-жубда, қаршисидағининг суратида эмас, сийратида қизиқ бир 
ўзгариш кўрар эди. 
— Мақсадингизга яхши тушунаман, — деди охирда,— ҳар жиҳатдан қаралғанда ҳам сиз бу 
тўғрида ҳақлисиз. Аммо ўшанғача... балки буни ўзингиз ҳис этарсиз, деб ўйлайман... 
Кумуш индамай қўйди. Эҳтимолки, ул кейинги масала тўғрисида эрининг фикрини билиб 
қўймоқчи эди... 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling