Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
186 — Шундоғ деярсиз, деб турған эдим ўзим ҳам— деди Зайнаб,— киришимни ҳам кўнглингизга олған бўлсангиз, энди мундан сўнг кирмаганим бўлсин. — Қани, тўғри гапка аччиғингизнинг қис-та-мағани? — Ахир, эрингиз билан ёлғиз ўлтирғанингизда мундан сўнг кирмайин деяпман-ку. — Эгриликка олманг, Зайнаб, — деди Кумуш, — мен бу гапни ёнимда эрим бўлғанда кирма, деб айтмадим, балки бояғи сўзимнинг исботи учун айтдим... Бу ўринда иккиси ҳам жим бўлдилар. Ойбодоқ даричага келган эди: — Тушлик ош вақти бўлдими, нима томоқ қилсамикин? Кумуш Зайнабка қаради: — Нима томоқ буюрамиз? — Сиздан сўраяпти... — Зайнабниса яхши кўрган томоқни қилингиз, — деди Кумуш. — Лағмон қилайми? — деб Ойбодоқ Зайнабка қаради. — Томоққа иштиҳом йўқ, ўзингиз билганингизча қилаберинг. Ойбодоқ кетди. Унинг кети билан Зайнаб «тавба» деб қўйди. — Тавба деманг, Зайнаб... Бу гаплар айниқса сиз билан менга келишмаса ҳам азбаройи мени ёлғиз ташлаб қўйғанингиздан айтдим... мен сизнинг уйингизга бутун умрга келган эмасман... Атиги уч-тўрт кун қайин ота, қайин оналаримни кўриб кетиш учунгина келганман. Шунчаликка бир-биравимиздан четлашиб, минғайишиб юришимиз кишига оғир келар экан. Кумушнинг «уч-тўрт куни...» билан Зайнаб ё-ришиб кетгандек бўлди: — Вой ўлай, Кумуш опа, — деди Зайнаб бўшашқан оҳангда, — чиндан ҳам кўнглингизга олибсиз дейман. Кўнглимда тариқдек ёмонлиғим бўлса, эртагача етмайин. «Кетиш» сўзини эшитиб онд ичиб бошлаған Зай-набка Кумуш ичдан кулиб қўйди ва «енди ўлсам ҳам кетмай, сен қараб тур!» деб янди. Шундан кейин орадан гап-сўз тўхтағандек бўлди. Кумуш тиззасини қучоқлаб ниманидир хаёлида, Зайнаб бўлса қатимини узун тортиб тўпписини тикар эди. Анчагина шу ҳолатда қатим тортқандан сўнг Зайнаб секингина қаршисидағи ғайри расмий ёвға ёвларча қаради. Узоққина қараб турғандан кейин ўзига ҳам сездирмаслик қилиб энтикди, яна уч-тўрт қатим тортти... — Сиз мунчалик қўрқмасангиз ҳам бўлар эди... Кумуш бир оз жавобсиз қолди ва сурилиб деворга суялди: — Нимадан ҳам қўрқмасам бўлар эди? — Ахир... жек кўрмасангиз ҳам... дейман-да... — Мен кимни жек кўрибман? — Биларсиз ахир, кимни... — Уят, Зайнаб! — Сизники ҳам уят! Яна икки кундаш ҳужумга ҳозирланишқан хўроз-лардек бир-бирларининг устларига ҳурпайишдилар. — Нимам уят? — деб сўради Кумуш. — Мен эрим билан ўлтурганда устимга кирма, де-йишингиз албатта уят. — Аввало мен бу сўзни сизнинг ҳалиги қилиғингизға қарши айтдим. Агар сиз буни чинга ҳисоблаған бўлсангиз, мен ҳам сиздан чинда сўрайин: сиз эрингиз билан ўлтурганда мен устингизга кирдимми? Зайнаб бу саволнинг жавобига қолғанда бир оз тутилиқди. Чунки, Отабек Зайнаб ёнида бўлғанда Кумушнинг кирганини хотирлай олмади. — Сиз кирсангиз албатта кўкрагингиздан итармас эдим, — деди Зайнаб. — Ўзингиз жек кўрганингиз учун мени ҳам ўзингиздек фаҳмлаб кирмайсиз. — Кишини бўғасиз, Зайнаб! Гапка темирчилик яхши эмас! — Гапка темирчиликдан худой сақласин, ота-бобом темирчи ўткан эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling