Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
184
қолмай, ҳар кун Юсуфбек ҳожининг мухлисларидан бирининг уйида меҳмон ва ҳожининг 
суҳбатидан мамнун эди. Офтоб ойимни бўлса Ўзбек ойим ўтқизғали жой топмас, қуда сўзи 
ўрнига — синглим деб хитоб қилар, ошни ҳам унинг раъйини сўрамасдан буюрмас эди. 
Келганларининг ўн бешинчи кунигача шаҳарнинг казо ва казо хотинларини қабул қилиб 
ўткардилар. Яъни Офтоб ойим Тошканднинг юз боши ойимидан тортиб, понсадбоши, қўрбоши 
то ўрда ойимлариғача танишиб олди ва уларнинг ҳар бирларидан кутилмаган даражада иззат, 
ҳурмат кўрди. Бу ойимларнинг ҳар бирларидан — «албатта бизникига меҳмон бўлмасдан 
кетмайсиз, эгачи деган таклифлар ҳам ҳисобсиз эди. Ўзбек ойимнинг лозим топишича, бу 
таклифлардан фақат ўн чоғлуғи ижобат этиладирган бўлиб ва биринчи мартаба Нормуҳаммад 
қушбегининг хотини Сорабек ойимникига, яъни ўрдага борилмоқчи эди. 
Ўн олтинчи кун меҳмон оёғи товсилланиб, Ўзбек ойим Сорабек ойимга ўзларининг 
боришларидан хабар юборди ва Ҳасаналига аравани қўшмоққа буюрди. Ўрда ойимларининг 
турмушларини кўрмагани учун Кумушнинг ҳам улар билан бирга борғуси келди ва эрталаб чой 
устида Зайнаб тилга келтуриб, «Зайнабингиз ҳам борадими» деб сўрағанида, Ўзбек ойим: 
«Зайнаб бир мартаба бориш бўлса борған», деб жавоб берди. 
— Мен-чи? 
— Сен ҳам бормайсан. 
Кумушнинг маъюсланиб қилған сукутидан кейин, Ўзбек ойим мундоғ изоҳ бериб чиқди: 
— Сен Тошканддаги Юсуфбек ҳожининг келини бўласан, болам! Чорламаған жойга бориш 
учун се-нинг кафшинг кўчада қолған эмас, — деди. 
Отабек қаёққадир от миниб кетган эди. Юсуфбек ҳожи билан қутидор Солиҳбек охунднинг 
Кўкалдош ҳужрасига меҳмон бўлиб кетганлар. Фақат бу кун уйда қоладирғанлар — Кумуш, 
Зайнаб ва Ойбодоқ эдилар. 
Ўзбек ойим йўлаккача кузатиб чиқған Кумуш билан Зайнабка қараб арава ёнидан кулди: 
— Икки кундаш уйни холи топиб тағин юлишманглар! Ойбодоқ, сен кундашлардан хабарсиз 
қолма! 
Офтоб ойим аравага минар экан: 
— Худой сақласин, ойи! Шукур, иккаласининг ҳам ақл-ҳуши бошида! — деди. 
— Булар кундаш эмас — эгачи-сингил-ку! — деди отнинг жиловидан ушлаб Ҳасанали. 
— Мени ташлаб кетканингиз аламини Зайнабдан олмасам кимдан олай, — деди кулиб Кумуш 
ва дарбозанинг ҳалқаси билан ўйнар экан: — а, юлишамизми?— деб Зайнабдан сўради. Зайнаб 
жавоб бермади. 
Ўзбек ойим Ойбодоққа баъзи таълимотларни бергандан кейин келинларига: 
— Тушда иссиғсиз қолманглар! — деди. Арава қўзғалди. 
Зайнаб илгарироқ, Кумуш кейинроқ ичкарига қайтиб кирдилар. Кундашининг сўзсиз, несиз 
ўз уйига кириб кеткани учун ўйланиб, бир оз ҳавли юзида тўхтади, сўнгра бу ҳам ўз уйига 
бурилди. 
Кундан-кунга Зайнабнинг сусайиб, ўзига бегоналашиб борғанини ул яхши онглар эди. Бу кун 
бўлса ўйнаб айткан сўзи жавобсиз ҳам қолдирилиб, бу ҳол яна унинг миясини қотирди. 
Кўнглида бир хиралик билан бориб дарича ёниға ўлтирди. Зайнабнинг ҳасадини қўз-ғатмас 
учун Отабек билан муомалада қилған эҳтиётлари заррача фойда бермаганига ҳайрон, энди 
қайси йўсунда миросани созлаш йўлларини ўйлар эди. Ўн беш кун ичидаёқ бунча 
кескинлашкан Зайнабнинг ички адоватининг бир ойда қайси даражаларга бориб етишини 
ўйлар ва мироса бу ҳолда кетган тақдирда бу уйда узоқ қола олмасини фаҳмлар эди. Лекин бу 
уйдан чиқиб кетишни, бир-икки ойлаб Отабекни Зайнаб қўлиға топшириб қўйишни яна 
мувофиқ кўрмас, яъни Кумушда ҳам бир қизғанчиқлик ҳисси уйғонған... Фикри шу ерга етканда 
қайси кунидир Отабекнинг Зайнабка бошқа-чароқ қилиб кулиб қарағани ва Зайнабнинг шу 
вақтдағи ойдек жозибалик тўла юзи кўрингандек бўлди... Бу кўринишдан сўнг ул сакраб 
ўрнидан турди-да, токчадағи ойнани олди ва ўзига қаради... 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling