Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet191/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

13. ЭСОН БЎЛСАҚ КЎРИШАРМИЗ 
Тошкандга келишнинг йигирманчи кунидан қутидор Марғилонға қайтиш фикрига тушди. 
Ҳожи ва Отабеклар яна бир неча ҳафта қолишға қистасалар ҳам, бўлмай узр айтди: «Уй ёлғиз, 
фақат Тўйбека билан Ойша она; ҳоллари нима кечти, нима қўйди маълум эмас. Бошқа 
тарафдан ўзимнинг савдо ишларим ҳам ўлда-жўлда, шунчалик меҳмон бўлдиқ. Бас, қилған 
иззат ва икром-ларингиз учун раҳмат», деди. Ҳожининг: «Eнди келин болани юбормаймиз-да», 
деб кулишига — «Маним болам эмас — сизники, у ер ҳам бу ер ҳам ўзининг уйи, жанобингиз 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
191
нимани мувофиқ кўрсалар, менга ҳам маъқули ўша», деди. Ҳожи бирмунча гап айлантириб
«Ўртадан анови гаплар ўтмаган бўлса эди, албатта бу ерда олиб қолмас, зероки, сизнинг 
бағрингизни бўш қўйиш инсофдан бўлмас эди. Агар сизга оғир тушмаса юртдаги гап-сўз 
босилғунча бирар йил Тошкандда тур-син, сўнгра Марғилон борсин, дердим», деди. Қутидорға 
ҳам бу мулоҳаза жуда маъқул тушиб «бу мулоҳазалари беандоза тўғри, албатта мунда бирар 
йил туриши лозим ва лобид!» деб жавоб берди. 
Кумушнинг Тошкандда қолишиға отаси шундай ёвош қаради, бу тўғрида Офтоб ойимнинг 
фикр ва ризолиғи билан ҳисоблашиш эмас, ҳатто уни кўнглига ҳам келтуриб кўрмади. Ҳолбуки 
Марғилондан чиқишда Офтоб ойимнинг «Кумушни Тошкандда қолдирмайсиз!» деб қўйған 
биринчи шартига қайта-қайта қўл қўйғучи шу қутидор эди. Сўзни чўзмоққа ҳожат йўқ: 
эрларимизнинг Офтоб ойимларға қараши ҳамиша шундан бошқа эмас. 
Қайтиш хабари Офтоб ойим қулоғиға етишкандан кейин унинг аввалғи учрашиши қизи 
билан эди. Чунки эрига қарағанда ҳам кўброқ ихтиёрни қизида бўлғанини яхши билар эди. 
Шу хабарни Ҳасаналидан эшитиши ила тўғри Кумушнинг ёниға кирди: 
— Кумуш, — деди кулимсираб, — қайтар эмишмиз, даданг айтибтилар. 
Кумуш қўлида нимадир тикиб ўлтурған эди. Кўзини ишдан олмади: 
— Қайтсаларингиз, хайр-хўш. 
Бечора она қизининг лоуболи бу гапидан бўшашиб кетди ва не зайлда ўлтуриб олғанини 
билмади: 
— Нима дейсан? 
Кумуш илжайиб онасиға қараб қўйди, яна ишини тика берди: 
— Кетсаларингиз хайр-хўш. 
— Сен-чи? 
— Мен қоламан. 
Офтоб ойим тушунолмай қизиға бир неча вақт тики-либ турди. Кумуш унга қарамай нина 
санчар эди. 
— Ҳазилингни қўй. 
— Ҳазилим эмас — чиним. 
— Уят эмасми? 
Кумуш кулди: 
— Нега уят бўлсин? 
— Қўй-чи! 
— Қолсам ўз эримники, — деди Кумуш, — бегона эмаски уят бўлса... 
Офтоб ойим ўт ичида қолғандек тобланди: 
— Бирав қол, демаса ҳам қолаберасанми? 
Кумуш ишини ёниға қўйиб энди онасиға қаради: 
— Аввало бу ерда қолишимға сиздан бошқа ҳеч бир қарши киши йўқ. Зайнаб сизнинг 
ёнингизға ўтса ҳам, бироқ унинг хоҳишини менга аҳамияти йўқ. 
— Эсинг ўзингдами, бола? 
— Ўзимда, — деди кулиб, — ман сизнинг қизингиз Кумуш... Ҳозир Тошкандда ўз эримникида 
ўлтурибман... 
— Эрим, деб туққан онангдан кечасанми, юзсиз? 
— Йўқ, кечмайман, фақат бир неча вақт соғи-нибқина юраман. 
Офтоб ойим қизининг бу гапини эшитиб йиғлаб юборди: 
— Онангнинг ўша соғинишқа тоқати йўқ, — деди,— ман сани кундашлик уйга ишонмайман... 
— Кундашим битта бўлса, дўстларим саккизта. 
Офтоб ойим кўз ёшисини артди: 
— Кундаш билан ҳазил ўйнама, қизим. 
Кумуш гўё Зайнаб устига ҳужум ясайтурғандек ҳурпайди: 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling