Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
38
Қушбегининг кўзи ёнди... Манглай этлари тиришиб, сўл қўл билан соқолини тутамлаб 
фикрга кетди. Бу хабар унга бошқача таъсир берган эди: Тошканднинг Қўқонға қарши исён 
қилған бир замонида, исёнчи-лардан бири ҳам биринчиси бўлиб танилған Юсуфбек ҳожидек 
бир кимсанинг ўз ўғлини Марғилонга юбориб, бунда ҳам исён чиқариш қасдида бўлмоғи 
унингча жуда яқин ва шубҳасиз эди. 
— Ул ҳозир қаерда турадир? 
— Мирзакарим қутидор исмлик бир кишиникида. 
— Мирзакарим билан қандай алоқаси бор эмиш? 
— Баракалла, тақсир, — деди қўрбоши, — Отабекнинг Марғилондан топқан энг яқин кишиси 
шу қутидордир. Мундан бир неча кун илгари Отабекка ўз қизини бериб куяв ҳам қилибдир. 
Айтишларича, Отабекнинг барча режалари шу қутидор билан кенгашиб бўлар экан. 
— Уларнинг теварагига кимлар йиғилған? 
Қўрбоши қўйнидағи ёзувни олиб қушбегига узатди: 
— Ҳозирча менга маълум бўлған бузуқилар шунда. 
Қушбеги ёзувға кўз югуртириб рўйхатдаги кишиларни дарҳол келтиришга буюрди. Қўрбоши 
қуллиқ қилиб чиқғач, яна бир қайта ёзувни ўқуб фикрга толди. 
* * * 
Ўтаббой қушбеги ҳозиргина ичкари ўрдадан қайтиб чиқған эди. Шу орада қўрбоши кириб 
унга қуллиқ қилди: 
— Келтирдим, тақсир. Бироқ иккисини тополмадим. 
Қушбеги чидамсизлик билан: 
— Отабекни-чи? — деб сўради. 
Қўрбоши музаффарона жавоб берди: 
— Тутдим, тақсир, қутидорни ҳам. 
— Олиб кирингиз. 
Қушбеги тинчланди, қўрбоши даҳлиздан ташқариға ишорат берди ва қайтиб қушбегига 
рухсат қуллиғи адо қилди ва ундан изн олиб ўлтурди. Эшикдан икки қуроллик йигит 
муҳофазатида Отабек ва қутидор кўриниб бекка қуллуқ қилдилар. Қушбеги яроғлиқ 
йигитларни қайтишға буюриб, гуноҳкорларни ёвошғина қилиб ўз олдиға чақирди. Отабекда 
тушунмасликдан бошқа ўзгариш сезилмаса ҳам қутидор жуда қўрққан, ранги ўчкан эди. Иккиси 
тенгликда қушбегига қарши чўккаладилар. Отабекни ортиқча бир диққат билан кўз тегидан 
ўткаргач, қушбеги сўради: 
— Отабек деган сизми? 
— Тақсир, ман. 
— Тошкандлик Юсуфбек ҳожининг ўғлисиз? 
— Тақсир. 
— Ҳозир Марғилонда турасизми? 
— Тақсир. 
— Марғилон келганингизга кўб бўлдими? 
— Қирқ кунлар чамаси. 
— Марғилонга нима юмиш билан келган эдингиз? 
— Савдогарчилик билан, тақсир. 
— Ўзингиз ёлғизми? 
— Бир кишим бор эди. 
Қушбеги қўлидаги рўйхатка қараб олди ва давом этди: 
— Ҳасанали ким бўладир? 
Отабекдаги бояғи тушунмаслик бир шубҳага алишинди. Аммо парвосизча жавобини 
бераверди: 
— Қулимиз бўладир, Тошканддан келгандаги йўл-дошим шу сиз айткан Ҳасанали эди. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling