Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
15. ТОШКАНД ҚАМАЛДА
Бу кун Тошканд қамалининг элли биринчи куни. Совуқ бир оз юмшаб тушкан, қуёш очиқ ҳавода ҳаракат этмакда эди. Ерлар эриб, ҳамма ёқ шилт-пилт лой, қўрғон кунгираларидаги қировлар бўғқа айланиб кўкка кўтарилмакда эдилар. Бу кун тонгдан бошлаб, Тошканднинг Самарқанд дарбозаси томонидан бўлған қўқонлиларнинг ҳужум-лари ўзлари учун сўнг даражада ҳалокат билан тугалган. Қўқон сипоҳлари эндиги ҳужумгача шикастрехтларини тузатиш, яраларини боғлаш, дамларини олиш учун қўрғон ёнидан қаёққадир, қўшларига кетканлар. Қарамоққағина эмас, сўзлашка ҳам даҳшат: Камолон дарбозаси билан Самарқандғача бўлған қўрғон остлари (бу икки дарбоза оралари беш юз адим келадир) бошсиз ва иштондан бошқаси туналган инсон гавдалари билан тўлибдир. Бу очиқ мозористонни қўрғон кунгиралари устида мудофаадан сўнг чарчаб, қуёшда жилиниб ўлтурган саллалик, қалпоқлик ва попоқлик Тошканд мудофиълари минг турлик шодлиқлар ичида томоша қиладирлар. Бу икки дарбоза орасида икки хил ҳолат ҳукм сурадир — қўрғон остларида жаҳаннам даҳшати билан яланғоч, боши танидан олиниб қора қониға беланган одам гавдалари ётиб, қўрғон устида иккинчи кишилар дунё шодлиғи ичида сузадирлар. Қўрғон устидаги қаҳрамонлардан биттаси кула-кула бир саркардани отиб ўлдирганлигини сўзлаб: «Падар лаънатини ўзим хўбам отдим-да, отнинг устидан уч газ кўтарилиб йиқилди!» Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий www.ziyouz.com kutubxonasi 43 дейдир. Тағин биттаси ўликлар ичидан кимнидир кўрсатиб: «Ана, ана, ҳов ана! Ўша қипчоққа ўқ тегиб ўлиб ўлалмай, юриб юралмай инграб ётқан экан. Қиличим билан бошини шартта кесиб, белидаги олтин камари ва устидаги кимхоб пўстунини олиб чиқдим!» дейдир. Ҳар ким бу кунги урушдаги ўзининг эрликлари билан, қўлға туширган олтин камари, ёқут кўзлик узуги, совсар пўстуни, кумуш қинли қиличи ва бошқа ўлжалари билан махтанадир. Шу вақтда қўрғон устидан қўшиқ товши эшити-ладир: Замонинг замон бўлсин — ёр, Азиз бегинг омон бўлсин — ёр. Дардига даво топмай — дўст, Норматинг ёниб ўлсин — ёр! Биз энди шу ўликлар ёни билан қўрғон бўйлаб бир оз илгарига юрсак олти газ юксакликда, беш газ кенгликда, икки ёни саккиз газлик қўрғон девори билан ўралған, кунботарға қаратиб қурилған Самарқанд дарбозаси ёнида тўхтармиз. Теварагимиздан душманнинг ҳужум қилиш қўрқунчи бўлғанлиқдан биз ортиқча чидамсизлик билан дарбозани қоқа бошлармиз: — Очингиз бек ака, тезроқ очингиз! Дарбоза беклари бизга илтифот қилмай ўлтура берадирлар. Бизнинг ўн беш дақиқалиқ жон аччиғида қахшағанимиздан кейин дарбозабонлардан биттаси зерикиб секингина қўрғон деворига чиқадир-да, мўралаб бизга қарайдир. Ул бизни аниқ тошкандлик бўлғанимизга ишонса дарбозага солинган нортуянинг бошидек қулфни минг машаққат билан очиб, занжи- рини тушурадир. Биз ўзимизни ичкарига олғач, дарбозабон ўзининг ҳазми кўтарган қадар бизга пўнғиллайдилар-да, дарбозани берклаш ҳаракатига тушадир. Энди биз дарбозанинг ҳайъатига қараймиз: ошланган қўй пўстагидан пўстун кийиб, белига бутун бир бўздан белбоғ боғлаған ва белбоғиға ярим газ чамалиқ калид осқан, туркман попоқлик бир киши. Шундан кейин биз дарбозанинг ўнг томонига қараб юруймиз. Дарбозадан ўн беш адимлар нарида, шийпонга ўхшаш тўрт тарафи очиқ бир бинода дарбоза беклари гулхан солиб, чилим чакиб ўлтурадирлар. Биз қўрғоннинг ости билан илгарилашда давом этамиз. Энди биз бояги мудофиъларни ичкаридан кўрамиз: мудофиълар қўрғоннинг энг юқориғи поғонасида ўзлари- нинг турлик тус ва бичиқдаги кийимлари билан қайсилари шашвар тутиб, қайсилари милтиқ ушлаб, қўрғон кунгирасига суяниб, бошларини қуёшға бериб ўлтурадирлар. Қўрғоннинг Камолон дарбозасигача бўлған қўруқ ўринлари шу-нингдек мудофиълар билан тўлған бўлиб, ўзига бир турлик кўриниш ташкил этадир. Камолон ва Самарқанд дарбозаларининг ўрта бир ери бўлған қўрғон остида кимхоб тўн кийиб, симоби салла ўраған, белига кумуш боғлаб, қилич тақинған бир бек олдидаги бир уюм нарсага ишорат қилиб ёнидаги бир йигит-ка ниманидир уқдирмоқда эди. Биз яна элли-олтмиш адим юриб ҳалиги сўзлашиб турған беклар яқиниға борсақ, қўрғон ташқарисида кўрган даҳшатларимизни ўзининг кўлагасида қолдиратурган яна бир «даҳшатлар тепаси»га кўзимиз тушадир-да, қўрқувимиздан соатлаб ҳушимизни йўқотиб қўйишга мажбур бўламиз. Уч-тўрт юз инсон бошидан турғузилған бир тепа. Қаричға келадирган узун соқоллар, бошдағи хун олуд сийрак сочлар, бўзарған юзлар, қонға беланиб, ярим очиқ ҳолда қорачиқ ўрнини қўрқунч бир оқлиқ босқан кўзлар дунёга ва шу ҳаётка лаънат уқуғандек қарайдирлар. Айниқса бир бош, эҳтимолки, ҳали йигирма йилни ҳам ўтмагандир, мурти ҳам чиқмаған. Хун олуд қуюқ қошлари остидаги ярим очиқ кўзлари кимнидир излагандек қарайдир... Ярим очиқ иринлари ичидаги оқ тишлари билан тилини ғарчча тишлаган-да, гўё шу турмушда, шу бесар халқ ичида туғилғани учун «аттанг» ўқуйдир. Бу бошлар уюми устида турған қўрғон бегиси ёнидағи йигитка бошлар орасидан бирини кўрсатиб, ўз танишларидан бир бекнинг боши бўлганлиғини сўзлайдир. Шу пайтда Камолон дарбозаси томонидан яроғланған учта отлиқнинг от чоптириб келганлари кўрилиб, қўрғон устида ўлтурган мудўфилар ичида олағовур қўпти: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling