Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
88 — Қайин отаси, қайин онаси, қолаберса хотини. — Янглишасиз, ойи. — Нега янглишаман? — Сиҳир-жоду қилишдан уларнинг мақсади нима, деб биласиз? — Калвак ўғлимнинг ақлини ўғирлаб, пулини емакчилар. — Пулини емакчилар? — деб кулди Ҳасанали. — Марғилонлик қудаларингизнинг давлати олдида бизникини йўқ, деса бўладир. Ундан кейин мен яхши биламанки, улар Отабекка уч пуллик ҳам рўзғор қилдирмайдирлар. Буни ўзим яхши билганимдек ўғлингизнинг ўзидан ҳам «уларнинг рўзғор қилдирмағанларидан жуда сиқиламан» деган сўзини неча қайта эшитдим. Шуни ҳам яхши билмоқ керакким, ўша жодугор қудаларингиз ёмон кишилар бўлғанларида Отабекни Тошканддан уйлантириш сиз ўйлағанча қулай иш бўлмас эди. Ўғлингизнинг Марғилон борғандан сўнг ваъдасидан айнаганини албатта ҳожидан эшиткан бўлсангиз керак... Ўзбек ойим енгилаёзган бўлса ҳам, айниқса Ҳасаналидан тил қисиб қолғуси келмас эди. Гўёки шунча ўткан гапларга қиймат бермагандек: — Мен бунинг сиррини энди хўб билиб олдим, — деб қўйди. Ҳасанали кулди. — Билсангиз ҳам янглиш онглабсиз, чунки бунинг сирри сиз ўйлағанча эмас. — Қандоғ? — Ўғлингизнинг ҳар замон Марғилонға ошиқмоғи... айниқса бу гал қайин ота, қайин оналаридан андиша қилибдир. Ундан кейин... — Ундан кейин? — Ундан кейин катта келинингиз ўғлингизнинг кўз очиб кўргани. — Кўз очиб кўргани? — деди Ўзбек ойим ва истеҳ-золаниб кулди. — Зайнаб ўша марғилонлиқча бўлмапти, дегин? — Мен қаёғдан билай... Эҳтимол ўғлингизча шундайдир... — Ўзинг уларнинг иккисини ҳам кўргансан, индалло сўзла: улардан қайси бирисининг ҳусни ортиқ? Ҳасанали бу савол қаршисида нима деб айтишка билмай қолди... — Муҳаббат деган нарса ҳуснга қарамайдир. — Қарайдирми, йўқми, сандан уни сўраётқаним йўқ. Қайси бириси кўҳликрак деб сўрайман? Ҳасанали қийналди ва гапни бошқаға чалғитиш учун: — Энди маслаҳат нима бўлди? — деб сўради. — Олдин сўзимга жавоб бер-чи, ер юткур! — Саволингиз қизиқ, нима деб жавоб беришга ҳайронман... Тўғрисини айтайми? — Тўғрисини! — Тўғрисини индалло сўзласам, — деди ва қийналиб тўхтади, — ҳар бир гулнинг иси ўз йўлиға. — Тўғрисини дейман! — Анув келинингизнинг ўлса ўлиги ортиқ... — Гапирма-гапирма, — деди Ўзбек ойим, — бошда шу марғилонлиқ балосига ўзинг сабабчи бўлғанмисан, ҳали ҳам ўшанинг томонини олиб сўзлайсан! Сандек соқоли узун, ақли қисқадан кенгаш сўраб ўлтурған мен ҳам аҳмоқ! Ҳасаналининг чалғитиши ва ҳайрон бўлиши Ўзбек ойимнинг табиъатини яхши билгани учун эди. Ул ўз хоҳишига тескари келган ҳақиқатни кўрмайдирган қизиқ бир табиъатка молик эди. — Ўзингиз тўғрисини сўзлатиб, тағин нега мендан хафа бўласиз, ойи, — деб муқобала қила бошлаған эди, Ўзбек ойим яна гуруллаб кетди: — Бўлди-бўлди... тузингни ичиб, тузлиғингга тупурганни худой кўтарсин, — деди. Ҳасанали хўжабекасининг қарғиш ва койиши остида кула-кула уйдан чиқди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling