Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
105 Кунлардан бир кун ҳали кишидан қочар даражага етмаган ўн уч-ўн тўрт ёшлар чамалиқ дўндиққина бир қиз келиб, мен чиқарған янги нусха шоҳидан сўради. Қизнинг сўраған нусхаси тўқилиб ва сотилиб кеткан эди. Шунинг учун «йўқ» деб жавоб бердим. Қиз кўзини жовдиратиб туриб, «манинг учун тўқиб беролмайсизми?» деб сўради. Мен қизнинг юзига қараб, «мумкин эмас опа, бир кийимлик шоҳи деб нусха бўяш оғир», дедим. Қиз сўзни айлантириб мендан ваъда олишға тиришар эди. Мен сўз орасида яна унга қараб олдим. Ёнимдағи халфалардан биттаси қизға ўла, «тўқиб беринг, уста, опани хафа қилманг!» деб қўйди. Учунчи қарашда ўзимда қизға қарши бир яқинлиқ ҳис эткан, унга узоққина қараб қолишға мажбур бўлған эдим. Гарчи қиз айткан нусхани тайёрлаш оғир бўлса ҳам қандайдир бир куч таъсирида ҳалиги қизға ваъда бериб юборибман. Ул чиқиб кеткач, қандай ваъда берганимни ўйлаб кўриб, ваъда куни келса тўқуй олмадим дерман, деган сўзни кўнглимдан ўтқуздим, лекин қизнинг гуноҳсиз ўйнаб турған қора кўзлари, қизил олмадек тарам-тарам юзлари ҳамон кўз ўнгимда кўриниб турар эдилар ва «манинг учун тўқиб беролмайсизми?» сўзи қулоқ остимда такрор айтилгандек бўлар эдилар. Бир неча кун шу йўсун иккиланиб юрғач, ниҳо-ят ўзимга тушунилмаган бир савқ остида ваъдамни ифога ҳам бошлабман, бир кийим шоҳи, деб ўттуз кийим бўлатурған ипакни бўяш, танда, арқоқ, гўла машақ-қатлари кўзимга ҳеч кўринибдир. Ваъдамдан икки кун илгариёқ шоҳини тўқиб, унинг келар йўлини пойлар эдим, ул келмас эди. Ниҳоят ваъда куни ҳам келиб ўтди, кел-мади. Сизга шуни ҳам айтиб қўяйки, бир кўрган кишингизнинг тусини албатта узоқ фурсат хотирингизда тутолмайсиз, лекин бу қиз тўғрисида ман тамом бошқача ҳолатда бўлдим: шундоқки, унинг қошини, кўзини, тусини, қўғурчоқдек қаддини кўз ўнгимда тута-тута тамом бир йиллик билишлардек бўлиб қолибман. Унинг товуш оҳанглари қулоғим хотирасида у даража яхши сақланмаған бўлса-да, аммо «манинг учун тўқиб беролмайсизми?» сўзини ҳозирғина эшиткандек бўлар эдим. Ваъда кунидан уч-тўрт кун ўтиб кеткан бўлса ҳам ҳануз ул келмас эди. Мен унинг кўчасини сўраб қолмағанимдан хафа бўлар эдим. Чунки, шоҳини ўзим элтиб беришка ҳам энди ҳозирланиб қолған эдим. Бу кутиш кунларимда на учундир ёнимдағи халфа шогирдлар билан бўлатурған муомалаларим ҳам ўзгара бошлаған, яъни сўзларим дағал ва тундликка айланган, гўё бунинг ила Алининг кекини Валидан олар эдим. Ниҳоят ваъданинг бешинчи куни қиз келди. Қизни кўриш билан мен борлиқ-йўқлиқ ҳолатда қолған, бир неча замон манинг учун сўз топиш ҳам қийинлашқан эди. Қиз шоҳини сўрамай менга термулиб турар эди. Унинг миннатдорчилигини фақат шоҳи билан олмоқ-чи бўлғаним учун бу ҳол менга оғир келди. «Нега ваъдага келмадингиз?» дедим. Қиз ўнғайсизланиб, гуноҳкорларча кўзини ерга тиккани ҳолда сўради: — Шоҳини сотиб юбордингизми? Ёнимға қўйиб ўлтурған шоҳини қизға узатдим. Ул шоҳининг орқа-ўнгини ағдариб кўрди ва: «Яхши тўқибсиз», деб менга умидсизча қараб қўйди. Шоҳини менга бериб қўлидаги майда чақаларни олдимға тўкди. — Шоҳингиз қанча пуллик? Мен жавоб ўрнига чақаларни санаб чиқдим, битта олтмиш пуллик тангасидан бошқаси бир пуллик, беш пуллик занг босқан чақалар бўлиб, кўп вақтлардан бери йиғилиб келганлиги маълум эди. Берган пули шоҳининг ярим баҳосини қоплар-қопламас бўлғанлиғини айтдим. — Тағин қанча керак? — деб сўради. — Уч танга, — дедим. Қизнинг ўйчан юзини яна қайғу босди. Мен унинг юзидан катта ҳусндор қизларда кўриладиган бир улуғлиқ томоша қилар эдим ва унинг ўз ваъдасига кела олмағанлиғи сиррини онглар эдим. Бу ёш фариштани бу ҳолда қолдиришға кўнглим бўлмади ва дедим: — Қолғанини қачон олиб келасиз? — Бунга ҳам тез жавоб бермади ва жавобсизлик билан яна ўз ҳолини менга арз қилғандек бўлди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling