Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
111
ётар экан, ўз-ўзига айтар эди: «Қувланишға, таҳқир этилишка лойиқ кўрилган Отабек уста 
Алим бўлишға ҳам сазовор эмас!» Ул уйқуға кетар экан, юраги болаларини учуриб кеткан 
каррукнинг уясидек бўм-бўш эди. 
* * * 
Отабек эртаги намозга турғанда кўзи Шамшодбекнинг базмидан азонда қайтиб келиб, донг 
қотиб ухлаб ётқан Сайфига тушди. Ўн беш ёшлар чамасида бўлған бу йигит ўзининг ўткур 
ҳусни билан Саодатдан хабар берар эди. 
Бир-икки пиёла чой ичкан бўлди-да, уста Алим билан хайрлашди. 
9. УНУТОЛМАСА НИМА ҚИЛСИН? 
Бу гал Отабекнинг кутилмаган равишда Марғилон-дан тез қайтиб келишини Ўзбек ойим 
ўзининг жуҳуд домладан қилдирған жодусининг ҳинд сиҳрини енгганлиги, деб сўйинган эди. 
Бироқ Отабекнинг кўписинча меҳмонхонада ётиб қолиши уни бу тўғрида шубҳага тушуриб 
қўйған ва бунда қандай ҳикмат борлиғини бевосита билиб олиш учун бирарта ромчи домлаға 
бо-риш фикрига тушкан эди. Юсуфбек ҳожининг бўлса бундай майда ишларни текшириб юриш 
учун фурсати ҳам йўқ, унинг Нормуҳаммад қушбеги ёнидан бўшаған вақти понсад ва 
бекларникида кенгаш ва зиёфатлар билан тугалар эди. Унинг диққатини жалб эткан нарса 
бўлса, ул ҳам Отабекнинг тадбирсиз сиёсат ва аҳмоқ бошлиқлар мавзуъидан олиб қилатурған 
шикоят ва ҳасратини кейинги кунларда жим-жит бўлиб кетканлиги эди. Бу кунларда Отабекка 
энг яқин турған киши Ҳасанали ота эди. Чунки Отабек бу кейинги кунларини меҳмонхонада 
ўтказганликдан Ҳасаналига ҳам унинг ёниға киришка ва бир мунча сўзлашиб ўлтуришка тўғри 
кела бошлаған эди. Шунинг учун Отабекнинг қайғулик ҳоллари, уйқусиз мутолаада ўткан 
тунлари ва умуман ундаги ўзгаришлар бу тўғрида Ҳасаналини ўйлатса-да, сабабини сўрашға 
ботирлиғи етмас ва сўрашни ҳам фойдасиз деб билар эди. Чунки ул Отабекдаги бу ҳолларнинг 
сиррини билгандек, муҳаббати орасиға чўб бўлиб тушкан кейинги уйланиши аламидан деб 
қарор қўйған эди. 
Отабекнинг орзулиқ келин олдиға кирмаслиги важҳидан Ўзбек ойим аччиғланди, ниҳоят 
аччиғиға чидай олмаған бир куни меҳмонхонада Отабек ётар ўрнини ёзиб турған чоқда кириб 
келди ва ёзилған ўринни бузиб йиғиб ташлади ва: 
— Меҳмонхонада ётабериб нима қиласан, ичкарига кириб ёт! — деб жекирди. Лекин ўғли 
энди илгариги Отабек эмас эди, онасининг жекируғиға қулоқ солмади-да, қайтадан ўринни 
ёзиб бошлади. Ўзбек ойимнинг ғазаби тағин ҳам аланга олди: 
— Сўзимни эшитасанми, кар?! 
Отабек совуққина қилиб жавоб берди: 
— Кар эмасман, лекин сизнинг бу таклифингиз олдида ҳам кар, ҳам кўрман. Бу тўғрида сиз 
энди ортиқча бош оғритманг! 
— Инсофсиз, адолатсиз! 
Отабек заҳарханда билан сўради: 
— Мен бошда сизга нима деган эдим? 
— Нима деган эдинг? 
— Келинингиз мендан яхшилиқ кўрмас, демаганми эдим? Сиз билан отам бунга кўнмаганми 
эдингиз, сиз буни инкор қиласизми? 
— Ота-онамдан ваъда олғанман, деб шундай хо-тинға жабр қилиб юра берасанми? 
— Келинингизга жабрни хоҳламасангиз ва ўзингиз айткан инсофка қайтсангиз, энг осон бир 
йўл бор, — деди ва онасидан маълум «нима?» деб билатурган саволни кутиб тўхтади. Аммо 
Ўзбек ойим сўроқ ўрнига лабини тишлаб бошини икки елкасига тебратди. — Сиз сўрашни 
тиламасан-гиз-да, мен айтай: келинингизга жабрни хоҳламасангиз мендан талоқ қилдирингиз 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling