Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

7. ҚУДАЛАРНИ КУТИБ ОЛИШ 
Кечаги кирган савдогарлардан қудаларнинг бу кун аниқ кириш хабарларини билган эдилар. 
Нарироқдан кузатиб кириш учун Ҳасанали йўл устига кеткан, Юсуфбек ҳожи-нинг ўзи иш 
бошида туриб, Ойбодоққа ташқари ҳавлини тозалатар эди. Ичкарида бўлса, Ўзбек ойим қўшни 
хотинлардан бир нечасини ҳашарга айтиб, ҳаммани жой-жойиға қўйдирған, ҳавли юзини ҳам 
ёғ тушса ялағундек ҳолга келтурган эди. Аммо ўз уйини бўшатдириб, гилам солиб қўйғаниға 
энди уч кунлаб бор, қудаларнинг зиё-фати учун керак бўлған ҳамма нарсаларни ҳам 
ҳозирлатқан, улар келиб тушди дегунча, бўғизлатиш учун, деб бир ғўнон қўйни оғилнинг
устунига қантаттириб қўйған эди. Кумуш билан Зайнабка аталиб олинған хон атласларга 
кўнгли тўлмай «ҳар нучукда теги нозик, бу бўлса энди кўп кийди, атласнинг ёниға яна бир 
хитойи латта олингиз», деб марғилонлиқнинг кўйнагини бир қўша қилдирған, битта хитой 
жужим мурсакни кам кўриб, ёниға ўзининг қиймат баҳо заррин мурсагини ва иккита рўймолга 
ҳам қониқмай, ўзининг келинлигидан ўролмай қолған қалмоқи саллачасини қўшқан эди. 
Зайнаб ҳам унча хафа кўринмас, қайин онасининг буйруқларини эски ҳолича бажариб юрар 
ва ҳозирда уйга кириб олиб меҳмонлар келиб тушди дегунча, олдилариға ёзиш учун дастурхон 
ясатар эди. 
Ўзбек ойим ҳашарчи хотиндан бирига тандирга ўт қўйишни буюрди-да, ўзи Зайнабнинг 
олдиға келди: 
— Дастурхонинг битдими, болам? — деб сўради. 
— Битди. Ташқарининг асали камга ўхшайдир. 
— Кам бўлса, даррав омбордан керагича олиб чиқ, ундан кейин хамирингга ўзинг қара, 
Ойбодоқнинг қўли тегмас, хамир гуп бериб кетибди, — деди ва даричадан кўтарилиб 
дастурхонларни кузатди, — дастурхонинг тузик, варақини эсингдан чиқарма, — деди ва ўрта 
йўлакда кўринган Юсуфбек ҳожини ўзига имлади. — Бери келинг. 
Юсуфбек ҳожи бошида оқ тўпписи ва эгнида оқ олача тўни билан устидан белини боғлаған 
эди. Ўзбек ойим ёниға секин-секин юриб келди: 
— Нима гап? 
— Дастурхонларимизга бир қараб қўйинг-чи? 
Ҳожи парвосизғина қилиб қараған бўлди: 
— Ўзингга ёқса бўпти, — деди. 
— Қассоб айтканмисиз, тағин улар келгандан сўнг шошиб қолмайлиқ. 
— Қассоб тайёр, ҳозир бўғизлатсақ бўлмайдими? 
— Йўқ, — деди Ўзбек ойим, — ош эгаси билан ширин. Ҳа, айткандек, қудангизникига 
юборған кишингиз келдими? 
Асал учун шошиб борған Зайнаб тўхтаб қайин отасининг оғзиға қаради. 
— Бориб келди, — деди ҳожи, — Алимбек даласига кеткан экан, хотин қудалар келишмакчи 
бўлишибдир. 
Зайнаб асалга кетди. Ҳожи Ўзбек ойимнинг ёниға юриб келди ва секин сўради: 
— Зайнаб хафа эмасми? 
— Нимага хафа бўлар эди. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling