Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet198/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
198
Тамом жонидан тўйган бечора кундаш учунчи ойға чидаб боролмай эридан талоқ сўрайдир. 
Ноилож Нусратбек ҳам унга жавоб беришка мажбур бўладир. Аламзада бечора икки гўдакни 
эрига ташлаб кетмакчи бўлғанида Хушрўйдан очиқчасиға шу гапни эшитадир: «Итдан бўлған 
қурбонлиққа ярамас! Болаларингдан умидингни узган бўлсанг, итбаччала-рингни бу уйда 
қолдир!» Хушрўйнинг оғзидан чиқған бу таҳдид бечора онанинг юрагини уюшдирадир. 
Дарҳақиқат, Хушрўйнинг бу ишдан ҳам тоймаслиғини аниқ билиб, йиғлай-йиғлай болаларини 
ўзи билан бирга олиб кетадир. 
Хушрўй уч ой ичида томир ёйиб қолған бир оилани илдизи билан юлқиб ташлаб тинчийдир. 
Мундан бошқа Нусратбек каби бир одамни ҳам ўз ишоратига қаратадир. 
Eнди етти-саккиз йил бор, ул ўз кайфича яшаб ке-ладир. Ҳар нарсадан ҳам мамнун, бироқ... 
Шунча муддатдан бери она бўлолмағанидан хафа, ҳамма қайғу ҳасрати ана шу туғмаслиқда. 
Мундан икки йилча бурун эри Нусратбек: «Олти йилдан бери туғмайсан, кўр-сатмаган товупинг 
қолмади. Энди нима қиламиз?» деб кулган эди, Хушрўй эрининг мақсади нима эканини пайқаб: 
«Боласиз киши дунёда туролмайдирған бўлса, бир оз заҳарни бошлаб сизга бераман, ундан 
кейин ўзим ейман!» деди. Шундан кейин Нусратбек мундоғ гапни иккинчи гапирмай қўйди. 
Дарҳақиқат, Хуш-рўйнинг бу сўзини ҳазил деб бўлмас эди. 
15. ЭСИНИ КИРГИЗДИ 
«Кундашлик уйда кунда жанжал» деганлар. Албатта буни айткучи киши ўйламасдан ва 
билмасдан айтмагандир. Жилла, ҳар куни жанжал бўлмағанда ҳам ҳафтада, ўн кунда бир 
тўполон чиқмаса албатта кундашни кундаш, деб бўлмас. Нега десангиз, бизнинг баъзи бир 
кундашсиз, чиқитсиз оилаларда ҳам икки, уч кунда товоқ-қошиқ синиб, тоғора янгиланганини 
ҳар қайсимиз била-миз, бас, энди кундашлик оилаларимизга келганда-чи, албатта юқоридағи 
— «кундашлик уйда кунда жанжал» мақолини тўғриға, чинга чиқармасдан чора йўқ. 
Мен — ёзғучи, «Ўткан кунлар» ҳикояларини отам марҳумдан неча қайталаб эшитсам ҳам 
зерикмас эдим, фақат бир жойигина мени зериктирар эди. Бу кун мен шу «Ўткан кунлар»ни 
қаламга олганимда ҳам ўша ўзимни зериктирган фаслини ташлаб ўтишка мажбур бўлдим. 
Дарҳақиқат, ўз орамизда кундаш жанжалини ким билмасин? Арзимаган гап устида дунё бузған 
кундаш тўполонлари кимнинг қулоғиға ёқсин? Ўқуғучининг қимматлик вақтини аяғанимдек, 
қаламни ҳам бу ғиди-бидидан озод қилишни мувофиқ кўрдим. Мени кечирсинлар. 
Зайнаб хафалиги ошқан кезларда қариндош-уруғлари-никига юриб чигилини ешар эди. Уч-
тўрт ойнинг ичида икки мартаба эгачиси Хушрўйникида ҳам меҳмон бўлиб кетди. Аммо 
ҳозиргиси учунчи мартаба келиши эди. 
— Нучук худо ярлақади! — деб Хушрўй синглисини қаршилади. Сунбула ойининг мўътадил 
ҳавосига қарамасдан Зайнаб маржон-маржон терлаган эди. 
— Нега мунча ўзингни олдириб қўйдинг, Зайнаб! Уйингдан тинчмисан, эринг эсон-омон 
юриптими? 
— Қуриб кетсин, — деди Зайнаб ва кўзига ёш олди. Хушрўй ачиниш ўрнига кулди. 
— Кел, айвонға чиқ, — деди, — ойимникида эдинг-ми? 
— Йўқ. 
— Уйингдан келдингми? 
— Ҳа. 
Хушрўй синглисини ўтқазиб чўрисига чой буюрди. Фотиҳадан кейин «поччам эсон, 
омонмилар?» деб сўрағучи синглисига: 
— Поччанг ўлсин! — деди аччиғланиб Хуш-рўй,— Нажмиддинбек деганнинг даласига кеткан 
эди. Тўрт кундан бери дову дараксиз, ўлдими, қолдими — билмайман. 
Зайнаб уч-тўрт ойнинг ичида киши танимаслиқ ҳолга тушкан эди. Илгариги тўлалиғининг 
ярмисини йўқотқанидек тусига қаримсиқлик кирган, кўз ҳаракатида ҳам бир бесаранжомлиқ 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling