Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
39
— Ҳасанали бу кунда қаерда? 
— Марғилонда. 
— Сиз билан бирга турадими? 
— Йўқ. Саройда бир мунча молларимиз бўлар эди, саройда молларға қараб турадир. 
— Бу киши кимингиз? 
— Қайин отамиз. 
— Кўбдан берими? 
— Бу кун саккизинчи кун... 
— Илгари ўзингиз уйланган эдингизми? 
— Йўқ. 
— Ўзингиз тошкандлик бўлатуриб нима мажбурият остида Марғилондан уйландингиз? 
Бу саволдан Отабек бир оз ўнғайсизланиб тўхтади. Аммо бу ўнғайсизланишдан қушбегининг 
олдида бошқа бир ҳақиқат очилғандек бўлди: 
— Жавоб берингиз. 
— Тақдир, тақсир. 
Қушбеги бир оз ўйлаб олиб яна савол берди: 
— Марғилонда кимларни танийсиз? 
— Марғилонда уч-тўрт кишидан бошқа одамни танимайман. 
— Акрам ҳожини танирсиз? 
— Танийман. Унинг билан бир неча мажлисларда ўлтуришкан эдим. 
— Бу кунда Акрам ҳожи ошнангиз қаерда? 
— Билмадим, тақсир, — деди ва қайин отасиға қаради. 
Қутидор жавоб берди: 
— Акрам ҳожи бу кунларда Андижонда бўлса керак, тақсир. 
— Хўб. Отабек, сиз жавоб берингиз: Акрам ҳожи билан бўлған мажлисларингиз кимникида 
эди? 
Отабек бундай сўроқларнинг бекорга эмаслигини пайқаб, бунинг тегида қандай бўлса ҳам 
бир гап борли-ғиға ишонди: 
— Биринчи мажлисимиз мундан бир ой чамаси бурун Зиё ака деганнинг уйида, иккинчиси 
(қутидорға имо қилиб) бу кишиникида бўлған эди. Шу мажлисларда Акрам ҳожи ҳам бор эди. 
— Зиё аканикида бўлған мажлисингизга кимлар иштирок қилди? 
— Мен, Зиё шоҳичи, бу киши (қутидор), — деди ва бир оз ўйланиб олди, — Зиё аканинг ўғли 
— Раҳмат, Акрам ҳожи, Ҳасанали, Ҳомид исмлик яна бир киши. 
Ҳомид исмини эшиткан қўрбоши тасдиқ қилғандек бир ҳаракат ясаб қўйди. Қушбеги 
қўрбошиға ер тегидан кўз юбориб олди-да, давом қилди: 
— Иккинчи мажлисингизда кимлар бўлди? 
— Иккинчи мажлисимизда бояғи кишиларгина бўлди. Фақат Ҳомид йўқ эди. 
— Боя, Марғилон келганимга неча кун бўлди, дедингиз? 
— Қирқ кунлар чамаси. 
— Яхши, — деди қушбеги, — айтингиз-чи, қирқ кунлаб Марғилонда қолишингизнинг сабаби 
нима эди? 
Маълумки, ҳозир Тошканд қамал (муҳосара) ҳолатидадир. Шундай вақтда Тошкандга 
қайтиш ўзи ақлсизлик бўлар эди. 
— Қорачопончи бўлғанингиз учун, — деди истеҳ-зо қилиб қушбеги, — қипчоқ оғайнилардан 
қўрқдин-гизми? 
— Сўзингизга тушунолмайман, — деди кулиб Отабек. Бу гапни оддий кишига айткандек 
қилиб сўзлади. Қутидор унинг бу айткан гапидан эмас, кулишидан ниҳоят даражада қўрқувға 
тушиб ўзида иссиқлиқ-совуғлиқ бир ҳолат ҳис эткан эди. Ҳокимларга гарчи тўғри бўлғанда ҳам 
дағалроқ сўз айтиш ўлимни тилаш билан тенг эди. Ўтаббой қушбеги замона ҳокимларининг 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling