Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
71 тилаганингизча қилингизда, қараб тураберингиз. Сиз ўзингизнинг шу «ўғлинг билар» деган гапингиз билан қанча яхши жойлардан қолиб, ниҳоят марғилонлиқ балосиға йўлиқдингиз... Эндики ихтиёр манда: ул келгунча бир яхши жойга унашайин-да, келгандан сўнг тўйни ҳам жўнатиб юборайлиқ! — Туратур-чи... Ҳожининг бунчалик бўш келиши Ўзбек ойимға қанот-қуйруқ бергандек бўлди ва мундан сўнг тиниб-тинчиб туролмади. Шу гапнинг иккинчи куни Ҳасаналини қўярда-қўймай арава қўшдириб шаҳарнинг тўрт томониға қиз кўриш учун юриб кетди. Марғилонлиқ келиннинг таърифини Ҳасаналидан кўб эшиткан эди. Отабекнинг кўнглини ўша гўзал марғилонлиқдан совитиш йўлида ундан ҳам кўҳлик, ундан ҳам сулук қиз топиш кўйига тушди. Шунга кўра унга унча- мунча қиз ёқмай, шаҳардаги кўб эшикларни санашға тўғри келди. Еттинчи мартаба кўчага чиқишда Олим понсад деганнинг қизи ёқа тушиб ҳожига арз қилинди. Ҳожи бошда хотинининг бу гапига кулди, ундан кейин «туратур, ўғлинг келсин», деди. Ўзбек ойимнинг бобиллаши кучаябергач: «Нима қилсанг ўзинг бил, башарти ўғлинг кўнмаса мен зўрламайман!» деди. Ўзбек ойим эрига ялиниб бошлади: — Бир сўзлиғингизни қўйинг, эр; ўзи аслзода, лоақал бир оғиз ўғлингизга айтиб ўтишка ваъда беринг-чи,— деди. — Яхши. Ваъда ҳам берайин, аммо сан унашмай тур. — Унашмайман, лекин ўғлингизга унашдиқ, деб эшитдирармиз... Тузикми? — Маъқул. Шу ўлтуришдан сўнг Ўзбек ойим жуда ҳам жонланиб кетди ва эртасига Олим понсадникига қараб яна арава қўшдирди. Бу иккинчи совчилиқда гўё қудачалардек қарши олинди. Олим понсадбошилар: Юсуфбек ҳожиға қуда бўлар эканмиз, деб жуда ҳам типирлашиб қолған ва иззат-икромни ҳаддан оширған эдилар. Еган оғиз уялар қабилидан Ўзбек ойим ҳам муомалани қудаларча қилди, ҳатто: «Бек отангиз билан мен сўзни бир жойига қўйдиқ. Фақат иш Отабекнинг ке-лишига қолди» деб қўйди. Кечқурун уйга қайтиб бу айткан сўзини ҳикоя қилған эди, ҳожи лабини тишлаб қолди ва: «Санга сира ақл битмай кетар экан-да», деди. Бир ойлаб кечиккандан сўнг Отабек қайтиб келди ва бу келишининг виждон азоби ва тиламаган бир таклифни эшитиш учунгина эмас, балки қабул қилиш учун бўлғанлиғини пайқади. Ул бу гапни онасининг илгариги ачимсиқ сўзларини ва аразларини тугалганидан ва ўрнига чучук сўзлар, силлиқ муомалалар битиб «есон-соғ кел-дингми, болам»лариданоқ сезган эди. Бундай бўлмағур таклифни эшитмас учун ўзини четка олиб, отаси, айниқса онасиға йўлиқишдан қочиб юришка мажбур бўлди. Икки орадағи бу қочиш-қувиш иши узоққа чўзилмай, бир кун меҳмонхонада ота-ўғул сўзлашиб ўлтурганнинг устига Ўзбек ойим келиб кирди ва ўлтурмасданоқ ҳожига имлаб қўйди. Бу имқўқни Отабек пайқамаған бўлса ҳам лекин анув гапни аниқ шу мажлисда очилишиға кўзи етиб, чиқиб кетишнинг иложини қилолмади. Ўзбек ойим келиб киргандан сўнг Юсуфбек ҳожи бир неча вақт ўйлаб қолди. Ўзбек ойим депсиниб- депсиниб эрига қараб олар эди. Анчагина сўзсиз ўлтурғандан сўнг ҳожи мулойимона сўз очди. — Ўғлим, ҳали сан эшитдингми, йўқми ҳайтовур биз санинг устингдан бир иш қилиб қўйдиқ... Отабек маълумки, уларнинг «қилиб қўйган ёки қилмоқчи бўлған ишларини» албатта билар эди. Шундоқ ҳам бўлса билмаганга солинди: — Ақллик кишиларнинг ўғуллари устидан қилған ишлари албатта номаъқул бўлмас, — деди. Ҳожи ўғлининг бу жавобидан ерга қаради ва нима деб давом қилишни билмай қолди. Истеҳзо аралаш хотиниға қараб олди. Яна ораға жимжитлик кирди. Бу сўзсизлик маъносиға Ўзбек ойим тушуна олмаған эди. Бир оз қараб ўлтурғач, юраги қайнаб кеткандек бўлди: — Биз санинг учун Олим понсадбошининг қизиға унашиб қўйдиқ... Энди сан билан тўй маслаҳатини қи-лишмоқчи эдик... |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling