Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи бўлимининг сўнгғи У З Р
www.ziyouz.com kutubxonasi
68 Мусулмонқул мактубни тугатди-да, уятсиз равишда Отабекка қараб илжайди ва ҳудайчига буюрди. — Иккита заррин тўн келтир! Отабекнинг мўжиза қабилидан сўнг дақиқаларида иккинчи қайта қутилишни кўрган Ўтаббой қушбеги беихтиёр ёқасини ушлади. Худоёрхон ҳам йиртқич қайинотасининг чангалидан қутилғанини табрик қил-ғандек Отабекка кулиб боқди. Мусулмонқул оқсоқланиб, ўз қўли билан Отабекка заррин тўн кийгузар экан: — Отангизнинг катта хизмати соясида ўлимдан қутилғанингиздек заррин тўнлиқ ҳам бўлдингиз, — деб яна бир қайта уятсизланди. Тағин бир неча кун туриб қайтмоқ учун Отабек Марғилонға, Ҳасанали ота Юсуфбек ҳожини тинчитиш учун Тошкандга жўнадилар. Биринчи бўлимининг сўнгғи У З Р Рўмон деб сизга тақдим қилинган бу нарса дунёға келиши биланоқ бахтсизликка учрай бошлаған эди: беш йиллаб босила олмай ётди. Ниҳоят, бу кун босилиши муяссар бўлғанида ҳам турлик зарбаларга учради; имлоси уч-тўртта имлочиларимиз томонидан тузатилиб (!) ажойиб бир қуроқ ҳолига келди, мусаҳҳиҳларимизнинг мусоҳалалари орқасида техника жиҳати кўз кўриб қулоқ эшитмаган бир йўсунда чиқди. Буларнинг сабаби босилиш чоғида ўзимнинг ҳозир бўла олмағанлиғим бўлди. Аммо бу ўринда ўзимнинг жаҳолатим тўғрисида айтиб туришни лозим кўрмайман-да, фақат ўқуғучиларнинг афвуларини сўрайман. Рўмоннинг иккинчи бўлимини бундай хатолардан соф бўла олишиға ваъда бера олмасам-да, аммо босилиш тақдири ношир қўлида бўлғанлиғини билдириб қўяман. Иккинчи бўлим Азизбек Тошканддан жўнатилди. Унинг ерига Қўқондан Нормуҳаммад қушбеги белгуланиб келди. Азизбекни қўлға тушуриб бериш билан қипчоқлар наздида ҳам Юсуфбек ҳожининг қадру қиймати юқориланған эди. Аммо ўзининг мансаб суймаслиги важҳидан яна эскича «Юсуфбек ҳожи» бўлиб қола берди. Шунинг билан бирга Азизбек ёнида қандай мавқиъ туткан бўлса, Нор- муҳаммад қушбеги олдида ундан ҳам юқорироқ ва маънолироқ эътибор қозонди. Унинг ҳар бир раъйига Нормуҳаммад қушбеги қонунан мажбур бўлмаса-да, аммо маънан бир мажбурият ҳис этар эди: ўринсизга киши ўлдиришлар, вақтсиз ҳам ўринсиз солиқ солишлар, беҳуда ўрда усрофотлари, бўлмағур тақиқлар ва ортиқча диний такаллуфотлар бир мунча эбка олиндилар. Уч йиллаб Азизбек истибдодида эзилган Тошканд халқи эркин нафас олди: савдо-сотиқ, экин-тикин ва касбикор кўтарилиб бошлади. Одамлар жонланғандек бўлиб бу ҳолни: «Замон-замон дориламон, Нормат тўрам бўлсин эсон!» — |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling