1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари
Download 57.84 Kb.
|
1-МАЪРУЗА ГЕОИНФОРМАЦИОН КАРТОГРАФИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 1.1. Жамиятнинг ахборотлашуви Ҳозирги пайтда инсон фаолиятининг, яъни мактаб таълимидан бошлаб то юқори давлат сиёсатигача бўлган соҳаларда ахборотлаштириш кирмаган жамият ҳаётини тасаввур этиш қийин. Информатика барча фанларнинг орқасида нафас олиб, уларга етиб олди ва хатто уларни ўз домига ютиб, чексиз компьютерлашни такомиллаштиришга интилмоқда. Ер ҳақидаги фанларга информацион технологияларнинг кириб келиши янги атамаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда ─ геоинформатика ва географик ахборот тизимлари (ГАТ, кейинчалик умумий қабул қилинган термин ГИС ─ географические информационные системы, ишлатиладиган бўлди). Бунда “географик” сўзи ҳудудийлик ва яхлитлиликни эмас, балки ГИСдаги комплекслилик (мажмуалилик) ва тизимлилик маъносини англатади. ГИСнинг жадал ривожланиб бориши Ер ҳақидаги фанлар, хусусан, география юқори даражада технологиялашган замонавий фанга айланишига сабаб бўлди. ГИС 60-йилларнинг ўрталарида, дастлаб Канада ва АҚШда яратилган бўлиб, ҳозирда ривожланган мамлакатларда минглаб ГИСлардан иқтисодиёт, сиёсат, экология, ресурсларни бошқариш ва табиатни муҳофаза қилиш, кадастр хизмати, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда самарали фойдаланиб келинмоқда. ГИС глобал, регионал, миллий, локал, маҳаллий миқёсда Она сайёрамиз Ер ҳақидаги ҳар хил маълумотларни қамраган ҳолда барча соҳада кенг даражани эгаллаган: масалан, картография, масофадан зондлаш, статистика, кадастр, гидрометеорология, дала экспедиция кузатиш, қудуқ ва сув остини зондлаб текшириш ва бошқаларда. ГИСларни тузилишида қатор халқаро нуфузли ташкилотлар (БМТ, ЮНЕП, ФАО ва бошқалар) иштирок этишади. Алоҳида олинган давлатларнинг йирик ташкилотлари, вазирлик ва идоралар, картографик, геологик ва ер хизматлари, шахсий фирмалар, илмий тадқиқот институтлари ва университетлар ГИСни ишлаб чиқишга кўплаб молиявий маблағ ажратмоқдалар. Соҳа ташкилотлари эса, ўзларининг кичик телекомуникацион тармоқлари билан катта майдонларни қопланган геоинформатик инфратузилмаларини ташкил этганини ҳозирда кузатиш мумкин. Ҳозирги пайтда, қатор мамлакатларда миллий ва регионал бошқармалар тузилган бўлиб, уларнинг функциясига ГИСни ва автоматик картага олишни ривожлантириш; геоинформатика соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш; миллий режалаштириш, маълумот йиғиш ва тарқатиш; географик информацияни тўплаш, узатиш ва бошқариш ҳамда уни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий муаммолари, тадқиқот ва ҳ.к.ни ривожлантириш киради. Бугунги кунда буларга республикамизда 1:10 000 дан 1:1 000 000 гача масштабли рақамли карталарни ва бу карталар учун маълумотлар банкларини яратиш вазифалари ҳам кўзда тутилган. МДҲ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Россияда илмий ишлаб чиқариш геоинформацион марказ (Росгеоинформ) шаклланди. Ҳозирги пайтда Санкт-Петурбург, Екатеринбург, Новосибирск, Иркутск ва Хабаровскда марказнинг худудий ишлаб чиқариш бўлимлари шаклланди. Тармоқланган ГИС-инфратузилмасига ҳар хил маҳаллий ва тармоқли ГИС ва аэрокосмик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш марказлари боғланишлари мумкин. Россиядаги тармоқланган ГИСга илмий ва илмий ишлаб чиқариш базалари ҳамда Россия ФАси институтлари, олий ўқув юртлари, ташкилот тармоқларининг мавзули маълумотлар банклари бирлаштирилган. Геоинформацион ресурслар мавзуларининг турли-туманлиги, масштабининг ҳар хиллиги, аниқлиги, ечиш масалалари имконияти, графикли тасаввури ва телекоммуникацион тармоқ орқали маълумотларни алмашиш масаласи, бугунги кунда долзарб бўлиб бормоқда. Улар ёрдамида илмий ва ўқув-методик ахборот ресурсларини ҳосил қилиш, маълумотларни ягона тизимли сифатида шаклланишини таъминлаш мумкин. Халқаро информацион тармоқларга қўшилиш Ўзбекистон учун, бир томондан чет элдан маълумот олиш учун, бошқа томондан эса ўзининг ахборот ресурсларини халқаро илмий-амалий алмашинувга киритишда ўта муҳимдир. Download 57.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling