1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари
Download 57.84 Kb.
|
1.2. Геоинформатика ва ГИС ─ иборалар ва изоҳлар
“Геоинформатика” термини 3 та ─ география, информация ва автоматика сўзларидан ташкил топган. Инглиз тили адабиётида “Informaties” ва “Computer science” сўз бирлашмаси ЭҲМларни ишлаб чиқиш ва қўллаш, дастурлаш, амалий математика, операцион (амалий) тизим, сунъий салоҳият муаммолари ва бошқаларни ўз ичига олган фанлар гуруҳини англатади. Шу пайтгача инглиз терминологиясида кенг маъноли геоинформатика ибораси ишлатилмаган бўлиб, унинг ўрнига geographical information system ─ GIS, ёки geoinformation system кенг қўлланилган, фақатгина XX асрнинг 80-йиллари оҳирида “Geoiformatics” термини инглиз адабиётида учрай бошлаган ва бу шунга ўхшаш ўқув фани шаклланиши бошланганидан пайдо бўлган. Илмий адабиётларда ГИСнинг кўплаб таърифлари мавжуд, буларни талқинини қуйидаги ишлардан топиш мумкин (1, 6, 13, 16 ва бошқалар). Масалан, ГИС ─ бу фазовий-координатага эгали маълумотларни йиғишни таъминлаб берадиган, қайта ишлайдиган, кенг тарқалган, интеграллашган, илмий ва амалий географик топшириқларни бажарилиши учун мўлжалланган дастурли аппарат-машина ва инсон комплексидир, ─ деб таъриф бериш мумкин. Лекин шу кунгача ГИСнинг географияда фойдаланиладиган бундай таърифи унинг кўплаб хусусиятларини характерлайди (геология, экология ва бошқа тармоқлар учун масалалар ечишга тўғри келди). ГИСнинг барча функционал, технологик ва амалий хоссаларини тўлиқ қамраб оладиган таърифини ишлаб чиқишга бўлган уринишлар самара бермаган. ГИСнинг кўплаб таърифлари мавжуд бўлсада, геоинформатикани таърифини ишлаб чиқишга кам эътибор қаратилган. Балки бу тадқиқотчиларнинг долзарб ҳисобланган техник, технологик ва амалий муаммоларни тушунтиришга қаратилганидадир, ёки баъзи билим соҳаларининг бугунги кунда тез ривожланиб бориши бўлса керак. Геоинформатика ва информацион технологияларнинг тезлик билан тараққий этиши уларни концептуал фикрлаш ва тушунишни талаб этади. Информатика таърифи кибернетика луғатида, “социал муҳитда информацион жараён ва тизимларни ─ уларнинг моҳиятини, тузилиш методини, инсон амалий фаолиятига таъсир этиш механизми ва ҳисоблаш машинаси ёрдамида бу ишларни янада кучайтиришни ўрганадиган фан”, ─ деб таърифланади [6,7]. Катта энциклопедик луғат бу фанга бир мунча бошқача таъриф беради: Информатика информацияни умумий ҳолатини ва таркибини, шунингдек, маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, ташкил қилиш, фойдаланувчиларни излаш, уларга тарқатиш ва инсон фаолиятида фойдаланишни таъминлашни ўрганадиган фан [8]. Иккала таърифга эътибор берсак, информатика фан ёки фан соҳаси деб тушунилади. Картографияда картографик информатика илмий соҳаси ажратилган ─ у картографик асарлар ва манбалар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчиларга етказиш методларини ишлаб чиқиш ва ўрганиш билан шуғулланади. Геоинформатикани фан сифатида ўрганиш ва изоҳлашни биринчилардан бўлиб С.Н. Сербенюк бошлаган. “Геоинформатика ─ бу турли табақали ва худудга эга геотизимлар ҳақидаги фазо-вақтда тарқалган маълумотларни автоматик қайта ишлаш тушунчасидир” [16]. Бу таърифда геоинформатика геотизимларни ўрганиш билан боғлиқлиги ҳақида гапирилади, бу билан эса унинг Ер ҳақидаги фанлар таркибига киритилишига ишора қилаётганини тушуниш мумкин. Геоинформатика ва картографияни боғлиқликларини умумлаштирсак, унда энг камида 6 та бош жиҳатларни келтиришимиз мумкин (1): умумгеографик ва мавзули карталар ва атласлар ─ булар табиат, хўжалик, экологик ҳолат, социал муҳит ҳақидаги асосий фазовий маълумотлар манбаи; картографик координата тизимлари ва карталарни разграфкалари хоҳлаган ГИСга келиб тушадиган ва унда сақланадиган фазовий маълумотларни географик жойлаш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади; карталар ─ ГИСда фойдаланиладиган нокартографик ва масофадан туриб маълумотларни зондлашни ташкил этиш ва географик муҳокама қилишнинг асосий воситаси; картографик тахлил қилиш ─ маълумотлар базаларида ишлатиладиган фазовий географик қонуниятлар, алоқалар, динамик тенденцияларни аниқлашнинг энг самарали усуллари; математик-картографик моделлаштириш ва геоинформацион картага олиш ─ ГИС-технологиясини ташкил этувчи тизимлардан бири бўлиб, у қарор қабул қилиш, бошқариш, экспертиза қилиш, башоратлашни олиб боришда қўлланиладиган бу технологиянинг асосларидан биридир; картографик тасвирлар ─ ГИСдан фойдаланувчиларга маълумотларни етказишнинг энг мақсадга мувофиқ кўриниши бўлиб, электрон атлас ва карталар яратиш учун ГИСнинг энг асосий функцияси сифатида қаралади. Download 57.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling