1-маъруза геоинформацион картография фанининг мақсад ва вазифалари
Download 57.84 Kb.
|
1.3. Геоматика
Замонавий картографияда ва унга боғлиқ бўлган фанларда интеграцияланишга интилиш (ўзаро боғланган ҳолда ривожланиш) шунчали кучли бўлиб, у янгидан-янги, сунъий равишда ҳосил бўлаётган илмий йўналишларни шаклланишига сабаб бўлмоқда. Шундай йўналишларнинг бири “Геоматика” номи билан пайдо бўлди. Бу атама Канада француз илмий адабий тилида пайдо бўлиб (Geomatique ─ француз, Geomatics ─ инглиз тилларида), геофанларнинг (геодезия ҳам бу фанлар қаторига киритилади) математика ва информатика билан ўзаро боғлиқлиги рамзини ифодалайди. Картография соҳасидаги француз глоссарийси геоматикани географик ахборотларни ишлашда информатикадан фойдаланиш мажмуидир, деб тушунтиради. “Геоматика” сўзи кенг қамровлилиги шу билан бир қаторда ихчамлиги билан ғарб илмий адабиётида тезда машҳур бўлди, натижада у ўқув фанлари номларида, картографик-геодезик жамиятларда, илмий журналларда, анжуманларда, хатто кўплаб Европа мамлакатлари ва Австралияда ҳам ишлатила бошланди. Ҳар доимгидек, бундай ҳолларда атаманинг фан соҳалари билан бевосита боғлиқлиги ҳақида уни турли хил изоҳлари пайдо бўлди. 1992 йилда Канаданинг “Геоматика” федерал бюллетени геоматикани илмий фан сифатида қараб, уни мазмуни ҳақида махсус муҳокама ўтказди ва терминнинг ҳар хил таърифлари олинди. Кўплаб муаллифлар геоинформатика ва геоматика орасига тенглик белгисини қўядилар ва “геоматика ─ илмий ва техник фан бўлиб, у ГИС асосида реал борлиқнинг вазифаларини ечади, деб ҳисоблайдилар. Геоматика ─ фазовий-координатали маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тарқатишда илмий-техник ёндашишларни биргаликда қўллаб, уларни бошқариш билан шуғулланадиан фан, деб таърифланди. Шу билан бир қаторда геоматика кўплаб тадқиқотчилар фикрига кўра, математика, физика, информатика, картография, геодезия, фотограмметрия ва масофадан зондлаш фанларини ўз ичига олади. Бундан кўриниб турибдики, бу физикадан то геодезиягача бўлган фанларни ўз ичига олган кенг диапазонли супертизимдир. Муҳокамада келтирилган геоматиканинг яна 3 та таърифини келтирамиз. 1) “Геоматика ─ бу илмий-техникавий фаолият соҳаси, у ишлаб чиқариш ва бошқариш учун зарур бўлган фазовий-координатали маълумотларни тўплаш ва уларни бошқариш учун зарур бўлган барча воситаларни тизимли ёндашиш принципини қўллаб бирлаштиради”[1]. 2) “Геоматика ─ фазовий-координатали маълумотларни йиғиш, сақлаш, тахлил ва тасаввур қилиш, бошқариш ва тарқатиш учун фойдаланиладиган информацион технологиялар ва тармоқ воситалари билан иш кўрадиган фан ва техника фаолият доирасидир”. 3) “Геоматика ─ фазовий маълумотларнинг характерини ва тартибини билишни, уларни тўплаш, ташкиллаштириш, таснифлаш, баҳолаш, тахлил қилиш, бошқариш, тасвирлаш ва тарқатиш методларини аниқлашни, шунингдек, маълумотлардан оптимал фойдаланиш инфратузилмасини яратишни ўрганадиган фан ва технологиядир”. Шундай қилиб, келтирилган таърифлар ҳар хил бўлсада, улар бир-бирига маълум даражада яқин, энг асосийси, геоинформатика таърифидан кам фарқ қилади. Сўнгги йилларда геоматика соҳаси бўйича тайёрланадиган “картограф-геоматиклар” таълим доираси жадвали кўриб чиқилмоқда, шу борада ўқув дастурининг 4 та асосий бўлимини келтириш мумкин: Download 57.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling