Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан
Download 46.5 Kb.
|
Карор лойихаси DSc Д Худайназаров (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Диссертациянинг илмий савияси.
- 3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти.
- 4. Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги.
ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ 1. Диссертация ишининг ихтисосликка мослиги. Диссертация иши таркиби ва мазмуни жиҳатидан 05.07.01 – “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигига мос келади. Унда бажарилган тадқиқот ишлари 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослиги паспортининг 9-банди “Ўсимликшунослик ва чорвачилик учун қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари, ишчи органлари, технологик жиҳозлари ва бошқа механизация воситаларининг технологик жараёнлари, параметрлари ва иш режимларини асослашнинг илмий-техник ечимлари”га тўғри келади. 2. Диссертациянинг илмий савияси. Бажарилган назарий ва амалий тадқиқотларнинг илмий савияси, ҳал этилган илмий-амалий масалалар техника фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертациясига қўйилган талаблар учун етарли даражада мос келади. 3. Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти дағал озуқларни тарқатиш қурилмалари ҳамда озуқа тарқаткич иш сифат кўрсаткичларининг ишчи қисмлар параметрлари ва иш режимларига боғлиқлигини ифодаловчи механик-математик моделлар, аналитик ва эмпирик боғланишлар ишлаб чиқилганлиги ва улардан шунга ўхшаш бошқа турдаги қурилмаларни ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти кичик чорвачилик хўжаликлари учун мослаб ишлаб чиқилган дағал озуқаларни тарқатиш қурилмалари ва озуқа тарқатиш жараёнларини кам материал, энергия ва меҳнат сарфи билан бажариши ҳисобига фойдаланишдаги сарф-харажатлар ҳамда меҳнат сарфини камайишига эришилганлиги билан изоҳланади. 4. Тадқиқот натижаларининг асосланганлиги. Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги изланишларнинг самарали услуб ва воситалардан фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, озуқа тарқаткич қурилмалар ишчи қисмларининг параметрларини назарий жиҳатдан асослашда олий математика, назарий механиканинг асосий қоида ва усулларига амал қилинганлиги, тажрибалар натижаларига математик статистика услублари билан ишлов берилганлиги, назарий ва амалий тадқиқотлар натижаларининг ўзаро адекватлиги, комбинациялашган агрегат дала синовларининг ижобий натижалари ва амалиётга жорий этилганлиги билан изоҳланади. Download 46.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling