Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc
Download 1.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)
www.ziyouz.com kutubxonasi
75 истиқболини олиб кўринган бу байт ниҳоят уни йиғлатадир. Кўз ёшлари юзи орқалиқ эгарининг қошиға ва отининг ёлиға тома бошлайдир... * * * Марғилонға тўрт қўниб кирар эди, бу гал олтинчи қўнишда етди. Теваракдан аср азони эшитилган вақтда отдан қўнди. Отини қутидорнинг йўлагига етаклар экан, негадир юраги ўйнаб кетди. Бу гал ўз одатидан ўн кунлар чамаси кечиккани учун «балки кутиб ўлтур-ғандир» деб ўйлаб ҳалиги юрак ўйноғиси тағин ҳам кучайди ва йўлакдан меҳмонхона ҳавлисиға чиқғач, ихтиёрсиз отининг бўйниға суялиб тўхта-моқ-қа мажбур бўлди. Чиндан ҳам ул айвоннинг олдида кутиб ўлтурган эди. Хаёлот ичида Отабекнинг келиб кирганини сезмай ҳам қолди. Ниҳоят, қора оҳу кўзларни тўлдириб бунга қаратиб олғач, ўрнидан турди-да, ичкари ҳавлисиға бурилиб кета берди. Бу бурилиш маъносиға Отабек алла- қачон тушуниб қолған, бу ўзининг кечикиб уни зориқдирғани учун... Кечикиш учун бунчалик араз қилған бу гўзалнинг кундаш учун қандоғ ҳолга тушмоғи маълум эди. Отабек тамом бир эсанкирашда қолди. Отини ахтахонаға боғлаб, совға-салом тўлдириб келган ипак хуржинни кўтариб ичкарига кирди. Суюкли куявни йўлакда кўрган Офтоб ойим қилиб турған юмишини улоқтириб Отабекнинг олдиға югурди, жонини минг тасаддуқ қилиб кўришкач, кечиккани учун нечоғлиқ ташвишлар тортиб ва қандоғ тушлар кўрганини лаби-лабига тегмай сўзлай кетди. Аллақаёқларда юрган Тўйбека ҳам югура келиб сўрашмоққа уялса ҳам, аммо «чиройлик йигит»нинг қўлидағи хуржинни олди. Офтоб ойим югура-югура қат-қат кўрпачалар солиб, куявни ўлтуришка таклиф қилди ва қаршилашни ҳар галгидан ҳам ошириб юборди. Лекин Отабек бу қарши олинишларға жуда ишончсиз қарар, бу кун бўлмаса эртага «ота-она орзуси» билан бу сийланишларни бирдан ўзгариб кетмагига имон келтуриб, қайси йўсунда ўлтуриб олғанини ҳам пайқамас эди. Офтоб ойимнинг бир қанча яхши тилаклар билан бўлған дуосига ҳам ишончсиз қўл кўтарди ва машъум «орзу»нинг бундоғ яхши дуоларни ост-уст қилишини ўйлади. Фотиҳадан кейин Офтоб ойим товоқни хурмага, хурмани товоққа урушдириб куявга қатиқ олиб чиқди ва Отабекнинг ичмаганига ҳам қўймай «ичингиз, йўл ғуборини оладир» деб қистай бошлади. Сўнгра Тўйбекани чой қайнатишға буюриб ўзи куяви билан сўрашди: — Отангиз, онангиз саломатларми? — Шукур, сизга салом айтдилар. — Ҳасанали отам соғми, нега сиз билан келмади? — Шукур, соғ, баъзи ишлар билан бўлиб келолмади,— бу жавобни бериш ҳомоно кўнглидан кечди: «Нега ёлғон гапирасан, Ҳасанали тўй ҳаракатлари билан машғул эмасми...» Отабекнинг кириб ўлтурганига бир неча дақиқа фурсат ўткан бўлса ҳам ҳамон Кумуш уйдан чиқмадида, аразини қаттиғ ушлаганча ўлтуриб олди. Офтоб ойим куяви юзида кўрилган ўйчанлиқни Кумушнинг уйдан чиқмағанлиғиға йўйиб қизини чақирди: — Кумуш! Қаллиғинг келдила-я, чиқиб сўрашишни ҳам билмайсан! Офтоб ойимнинг шу йўсун чақириши уч-тўрт қайталаб бўлса-да, Кумуш эшитмаганга солиниб арзимаган нарсалар билан шуғулланған бўлиб чиқа бермади. Отабекнинг юзидаги ўйчанлиққа разм қўйған сайин Офтоб ойимнинг ҳалиги шубҳаси улғая борди, куявнинг кўзини шамғалат қилиб қизининг олдиға кирди ва шивирлаб Кумушни уриша бошлади: «Eсингни едингми қизим, эринг сани деб Тошканд деган шаҳардан келсаю, сан ким келди деб олдиға чиқмасанг. Тур, чиқиб сўраш, аразлаб кетиб қолса нима қиласан?» Офтоб ойимнинг бу кейинги сўзи чиндан ҳам Кумушни ўйлатиб қўйди: «...Кетиб қолса нима қиламан?» деган жумлани кўнглидан кечирди-да, онасидан илгарироқ гўёки, айвон тоқчасидан бир нарса оладирғандек бўлиб, ўзига термулиб турған Отабекка ер остидан секингина бир кулиб боқди ва тоқчадағи кераксиз бўлған бир пиёлани олиб, яна уйга кириб кетди. Ўзбек ойимнинг сиҳирчи-жодучи деб қарғаши ҳам ҳикматсиз бир гап эмас. Кумушбибининг бу кулиб қараши Отабекка ажиб бир инқилоб ясаған эди. Ундаги оний бу ўзгариш жуда қизиқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling