Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
87
ҳолларнинг барчаси ўша ҳиндининг жодусидан бўлиб, муаккиллар Отабекнинг бўйнидан 
сиртмоқ солиб Марғилонға тортадирлар... 
Ҳасанали хўжабекасининг кўбдан бери домлахўжа билан саргардон бўлиб юришини билса-
да, аммо унинг «ҳинди, сиртмоқ солиб тортиш» каби сўзларига тушунмади. Бекасининг феъли 
хўйини яхши билгани учун, яъни унинг қарғашидан қўрқиб тушунмаганлигини билдирмади-да, 
«қани гапнинг теги қаерға борар экан», деб жим, қулоқ солған бўлиб ўлтура беди. Аммо Ўзбек 
ойим сўзини ҳалиги ерда тўхтатиб: «Сан шунга нима кенгаш берасан?» деган саволни берди. 
— Мен нима дер эдим... Сиз нимани маъқул кўрсангиз шуда, — деди. Ҳасаналининг 
тушунмаслик орқасида берган бу жавоби Ўзбек ойимға ниҳоятда ётишиб келди: 
— Баракалла, Ҳасан. Ана шунинг иложини ўзинг қиласан. 
— Яхши... 
— Эрта-индин чарлар бўлиб ўтса, албатта Отабек Марғилонға югирадир. Шу вақтда сан ҳам 
бир нарсани баҳона қилиб бирга Марғилон борасан-да, қаердан бўлса ҳам ўша ҳиндини 
топасан ва назрини бериб яхшилаб қайтартириқ қилдирасан... 
— Кимни? 
— Кимни бўлар эди, Отабекни-да. 
— Нега? 
— Тушунмадингми? 
— Тушуниш бўлса — тушундим... Шунчаки аниқлаб олмоқчиман-да. 
— Марғилонлиқ-ку Отабекни ҳинди домладан ўзига боғлатиб қўйибдир. Ана шуни сан ҳам 
пайқаб юргандирсан-ку? 
— Пайқамаған бўлсам ҳам аммо мақсадингизга энди тушундим, — деди кулиб Ҳасанали. — 
Ниятингиз Отабекни марғилонлиқ келиндан совитиш. 
— Баракалла, — деди Ўзбек ойим, — совитишгина эмас, унинг чангалидан Отабекни узил-
кесил қутқариш. 
Ҳасанали ҳайрон бўлди. Чунки хўжабекасининг марғилонлиққа мунчалик адовати бор деб 
ўйламас эди. 
— Нега энди? 
— Ўғлимни марғилонлиқларнинг қўлиға бериб қўй-майман-да, ахир. Бурун Тошкандда 
хотини бўлмаған бўлса — энди бор, мундан кейин анди келинга бизнинг муҳтожлигимиз йўқ... 
— Хайр, энди нима қилмоқчисиз? 
— Нима қилишим кундан ҳам равшан, — деди Ўзбек ойим ва тамом қаноат ва ишонч билан 
бояғи мақсадни такрорлади: — ўзингга айтканимдек, Мар-ғилондағи ҳинди домланинг ўзидан 
бир мартаба қайтариқ қилдирсақ марғилонлиқнинг сир-жодулари ботил бўлиб, Отабек ўз-
ўзидан андини талоқ қилиб юборадир... 
— Сиз марғилонлиқ ҳинди домланинг ўғлингизга қилган жодусини қаердан билдингиз? 
Ўзбек ойим бу савол билан ўзининг кашфидан бир оз шубҳаланди-да, ишончсизроқ қилиб: 
— Ўзим билдим, — деди. 
— Ўзингиз қаёқдан биласиз, ахир бирав айткандир сизга? 
— Ўз ақлим билан топдим. 
Ҳасанали ўзини тутолмай кулиб юборди: 
— Лекин шунга қолғанда ақлингиз бир оз янглишибдир... 
— Нега? 
— Негаки икки ўртада сиҳирчи ҳинди ҳам йўқ, сиҳир қилдирғучи марғилонлиқ ҳам, Отабек 
ҳам сиҳирланган эмас. 
— Нега бўлмаса Отабек ҳадеб уйланса ҳам Мар-ғилонга ошиқаберадир? 
— Бунинг сабабини ҳали ҳам билмайсизми? 
— Биламан, сиҳир-жоду қуввати. 
— Жодуни ким қилдирадир? 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling