Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
89
Бу мусоҳаба кўринишда Ўзбек ойимға унча ўзгариш бермагандек сезилса ҳам, лекин руҳан 
уни анча бўшашдирған эди. 
* * * 
Шу гапдан бир ҳафта чамаси кейин ва чарлар кутишнинг ўн бешинчи кунлари эди. Отабек 
меҳ-монхонада тоқчадағи китоблар орасидан қандайдир бир китобни ахтарар экан, Ҳасанали 
унинг ёниға кирди. 
— Панжшанба кун чарлар эмиш, хабарини бериб кетди. 
Отабек китоблардан бирини суғуриб олди ва варақлар экан, «чарлари ҳам қурсин», деб 
қўйди. Кўнглидан кечирди: — «Бу кун душанба бўлса, тағин орада тўрт кун бор». 
— Мана бу хат ҳам сизга эмиш, — деди-да, Ҳасанали унга бир мактуб узатди, — боя бирав 
бериб кеткан эди, — деди ва шошиб-пишиб қазо бўлаёзған аср намозини ўқуш учун жойнамоз 
ёзди. Отабек мактубнинг унвонига кўз ташлади: «Тошкандда... маҳалласида турғучи Отабек 
Юсуфбек ҳожи ўғлиға тегсин». Ким томондан ёзилғанлиги унга маълум бўлиб, қўлидағи 
китобни тоқчаға қўйди ва шоша-пиша хатни очди. 
Катта қоғозда туссизроқ сиёҳ билан ёзилған узун бир хат. Унинг кўзи ёзув устида сузди. 
Сузган сайин негадир унинг тусида улуғ бир ўзгариш, вужудида бир титроқ воқиъ эди. Бу хат 
унга сўйинч берар эдими, даҳшатми ўзидан бошқаға мажҳул эди. Шу мажҳул ўзгаришларнинг 
сўнг чекига бориб еткандан кейин хатдан кўзини олди ва ихтиёрликми, ихтиёрсизми, ҳайтовур 
бор товшича «қўрқутмоқчи!» деб юборди. Бу сўз билан Ҳасанали ҳам нари-бери намозини 
битирдида, жойнамоздан бурилиб қаради: 
— Нима гап? 
— Ҳеч гап йўқ, — деди Отабек ва эсанкираш вазиятида унга қаради: 
— Қўртқутмоқчи, дедингиз-ку, хат кимдан? 
— Хатми? — деди ва шунинг ила бир оз эсини ўзига йиғиб олғандек бўлди, — хат 
келинингиздан... Қўр-қутмоқчи бўлиб баъзи бир кинояларни ёзибдир... 
Бу гапни айткандан сўнг хатни буклай берди. Ҳа-санали фотиҳа ўқуб Отабек ёниға келди. 
— Киноялар ёзиши кечикканингиз учундир, — деди. Отабек тасдиқ ишорасини бергандек 
бош силкиб қўйди. 
— Айниқса шу гал кечикишингиз бечора келинга оғир тушиб киноялар ёзишға мажбур 
бўлған, — деди Ҳасанали: — Аниғи ҳам бечорага жуда оғир, «кундаш— хотин зотининг ўлуми» 
деганлар. Энди, нима бўлғанда ҳам орангизда оз қолди, чарларни ўтказа жўнайсиз-да. Отабек 
жавоб бермади, чунки Ҳасаналининг кейинги сўзидан ризо бўлмаған эди. 
Ҳасанали уни тинчитиш учун: — Агар кўнглингиз тинчимаса, — деди кулиб, — сиз ҳам 
киноялик бир хат ёзиб берингиз. Хат келтиргучи эртага хабар олиб ўтишини билдирган эди. 
Отабек бу сўздан бир оз жонланғандек бўлди. Чунки унинг кўнглига бу киноялик мактубни 
жўрттага ёзилған бўлғанлиғи келиб тушган эди. 
— Бу гап тўғрими? — деб сўради. 
— Тўғри. Эртага эрта билан келиб, хат бўлса олиб кетмакчи эди. 
— Яхши, — деб кулимсиради Отабек, — эрталаб келса хат бераман. 
Ҳасанали меҳмонхонадан чиқғач, ўзини тўхта-тиб олғани ҳолда иккинчи қайта хатни кўздан 
кечирди: 
«Вафосизга. Мен ўзимнинг бу мактубимни кўз ёшларим билан ёзаман. Негаки ҳозирда маним 
ёлғиз кўз ёшларимгина эмас, бутун борлиғим сиёҳдир. Мен энди оғизлардағи «вафо» сўзига 
ишонмайман. Чунки мен ўзимнинг вафосига ишонғаним бир йигитдан улуғ вафосизлик кўрдим. 
Уятимдан кўзларимни очолмайман. Негаки еру кўклар, тоғу тошлар ва дунёдаги барча 
нарсалар маним алданғаним учун кулиб масхара қилғандек қарайдирлар... Бу кунимдан, бу 
ҳасратимдан қутилиш учун ўзимга ажал чақираман. Лекин ажал ҳам мен шўрликдан 
нафратлангандек, гўё ул ҳам менга вафосизлик қиладир. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling