Ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади. ????1 кунда ойлик қазо намоз
Download 15.08 Kb.
|
6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади
6 ойда 15 йиллик қазо намозини қандай ўқиса бўлади. 👍1 кунда - 1 ойлик қазо намоз 👍12 кунда - 1 йиллик 👍1 ой 6 кунда - 3 йиллик 👍2 ойда - 5 йиллик 👍4 ойда - 10 йиллик 👍6 ойда - 15 йиллик ️Аввал бомдод намозидан бошлайсиз. ☝️Ҳар куни ҳар намоздан кейин (бомдод ва аср намозларидан олдин ўқилса тўғри бўлади) бомдод намозининг 2 ракат фарзидан 6 марта ўқийсиз. 🤔Яъни; 2+2+2+2+2+2 / бомдоддан аввал 2+2+2+2+2+2 / пешиндан кейин 2+2+2+2+2+2 / асрдан аввал 2+2+2+2+2+2 / шомдан кейин 2+2+2+2+2+2 / хуфтондан кейин витрдан олдин(чунки витр куннинг охирги намози бўлса тўғрироқ бўлади). 😍Шу бир кунда 1 ойлик намозни ўқиган бўласиз. ✍️Чунки 6×5 = 30 бўлади 30 кун = 1 ой дегани эмасми?! ☝️Агар ҳар куни 1 ойлик бомдод намози қазосидан қутилиб олсангиз, 12 кунда бир йиллик бомдод намозини ўқиб бўлган бўласиз. Тасаввур қилиб кўринг... ☝️12 кундан кейин пешин намозини бошланг, энди сал қийинроқ бўлиши мумкин, лекин охири албатта ҳузур бўлади. Вафот этгач биринчи сўраладиганимиз намоз бўлади. Намоздан ўтиб олсак, марра бизники бўлади ИншаАллоҳ. 👉Пешинни 4 ракатдан 6 марта 👉Асрни ҳам 4 ракатдан 6 марта 👉Шомни 3 ракатдан 6 марта 👉Хуфтонни 4 ракатдан 6 марта 👉Витрни 3 ракатдан 6 мартадан ўқиб чиқасиз ҳар 12 кунда. ✅Алалоқибат, 72 кунда яъни атиги 2 ойу 12 кунда 1 йиллик тўлиқ намоз билан охиратдаги захирангизни тўлдириб олган бўласиз. 🤔Хаёл қилиб кўринг, 2 ойдан кейин елкангиздаги оғир юкни қанақадир маънода енгиллаштирган бўласиз. Хаёлининг ўзи қанчалик мароқли... 😔Бундай 2 ойларнинг ҳеч нимасиз қанчаси ўтиб кетмоқда. ☝️Унутманг, машаққатлар ўткинчидир, лаззатлар боқийдир. 🤲Аллоҳ ҳаммамизга қазолардан қутулиб, кўп кўп сажда қилиб Ўзига яқин бўлувчилардан қилсин. Download 15.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling