Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
92
Нега янглишай айланай сиздан, пошша қиз. Улуғ даргоҳларингизни кўчадаги ҳар ким 
билар экан, — деди хотин ва ялтоқланиб ўрнидан турди. — Энди мен кетақолай, болағинам 
йўлдан оч келиб, бир қошиқ иссиққа зориқиб ўлтургандир. 
— Ичкарига киринг, чой қайнатайлиқ. 
— Раҳмат, пошша қиз. Анчон ичармиз чой бўлса... қих. Бир кўрган билиш, икки кўрган 
таниш, дейдирлар... 
Кумушбиби хотинни ортиқча қистаб ўлтурмадида, йўлаккача кузатиб борди. Хотин йўлакка 
бурилар экан қайрилиб тўхтади: 
— Бу дунёда шунақа ҳожат чиқаришлардан топқанмиз, агар Тошкандгами, Қўқонғами отан-
гизнинг хат-патлари бўлса ўғлим бажонудил олиб кетади. Шу ўрталарға келиб қолсам хабар 
олиб ўтайми? — деб сўради. Кумушнинг «йўқ» дейишка оғзи бормай «майлингиз, оғир 
келмаса» деб жавоб берди. Хотин йўлакка бурилди. Кумуш айвон томонға қайтар экан ошиқиб 
хатни очти. Хат кичикроқ қоғозда ўлчавлик сўзлардан иборат эди. 
«Кумушбиби бинти Мирзакаримбойга — завжи тошкандлик Отабек Юсуфбек ҳожи ўғлидан. 
Отангиз Тошкандда экан вақтида мен бу ишни очмоққа оғирсинған, тўғриси уялған эдим. 
Маълумингиз Тошканддан уйланганимдан сўнг ёлғиз бошимға ҳам Тошканддан, ҳам 
Марғилондан икки хотин ушлаб туриш оғирлиқ қила бошлади. Шунинг учун бу икки хотиннинг 
бирисидан кечишка тўғри келиб, ниҳоят турмишим учун енгил ва орзумга мувофиқ бўлған бир 
нарсага қарор бердим. Ул ҳам тошкандлик хотиним билангина қолиб, сизни талоқ қилиш эди. 
Мактубни олған кунингиздан бошлаб ўзингизни мендан бегона ва никоҳимдан ташқари 
ҳисобласангиз бўладир. Маним бу талоқ хатимни албатта шариат пешволари шаръий ҳисоблаб 
иддангиз битиш билан сизга бошқа эр қилмоққа ихтиёр берсалар керак. Отабек Юсуфбек ҳожи 
ўғли. 
13-инчи жавзо, 1265-инчи йил, Тошканд». 
...Ул бу мактубни ўзининг сўнг томчи кучи билан ўқуб тамом қилди-да, жонсўз бир товуш 
ила «уятсиз!» деб қичқирди ва ерга йиқилиб ўзидан кетди... Йиқилишда қўлидан чиқған қоғоз 
парчаси шамол билан учиб бориб боши ёниға тушди. Йўлак панасидан мудҳиш башара чиқиб 
бир-икки қайта унга кулиб қарағач, йўқолди... 
Бозордан қайтқан қутидор ерда ҳушсиз ётқан қизи устига даҳшат ичида югуриб келди. 
Чаккасини зах ерга бериб йиқилған ва кесак каби ҳиссиз қизини жон ҳолатда қучоғиға олди. 
«Қизим... Кумуш... кўзингни оч!» Аммо Кумушдан жавоб йўқ эди. Даҳшати юз даража ортқан 
ҳолда Кумушни кўтариб олиб ичкарига юрди. Уйда Офтоб ойим билан Тўйбека қийчув 
қўпордилар. Айвонға ётқизған бўлсалар ҳам Кумушни ўзига келтириш чорасини билмай
тўғриси нима чора кўришни эслари топмас эди. Баракат берсинки, эси ярим бўлса ҳам Тўйбека 
умрида биринчи иш қилди: совуқ сув келтириб Кумушнинг манглай ва кўксига сепкан эди
сесканиб ўзига келди. Ҳушдан ажралаёзған бечоралар бу ҳолдан сўнг бир оз жонланғандек 
бўлдилар. Кумушни совуқ тер босиб бир неча вақт жим ётди, шундан кейин оҳистағина 
ўнгланиб ётиб олғач, кўзини очди. 
— Нима бўлди қизим, кўзингга бир нарса кўрин-дими? 
Кумуш кўзини юмди-да, энтикиб қўйди. Жавоб бермади. Бу савол отаси томонидан ҳам 
берилгандан сўнг: 
— Мени ташқаридан ким олиб келди? — деб сўради. 
— Мен, қизим! 
— Ёнимда ҳеч нарса кўрмадингизми? 
Қутидор бу саволдан бошқа гап тушунди: 
— Йўқ, қизим, сен ўзинг ёлғиз ётар эдинг. 
— Шундоқ ё... — деди. Сўзининг сўнгғини айталмади. 
— Гапур, гапур, қизим. 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling