Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
98
эмас эди. Эндиги хатни ниҳо-ятда эҳтиёт билан нусхага қараб ёздиришни кўнглидан ўтказди-
да, яна қайси тўғридадир узоқ ўйлаб олғач, Содиққа деди: 
— Иним Содиқбой, сизга ҳам яна катта бир хизмат бор, башарти... 
— Кишининг хизматидан қочқан йигит эмасман! 
Ҳомид Содиқ билан Жаннат опаға қараб олди ва: — Шундоқми? — деб ишонмағансумон 
такрор сўради, ундан ижобий жавоб олғач, ёнини кавлашдира бериб: — Жаннат опа, — деди 
Содиқ ҳориб қорни очиб келган кўринадир, ман ҳам эртадан бери томоқ еган эмасман, биз 
Содиқ билан сўзлашиб ўлтурсак-да, сиз мана шу пулга гузардан чиқиб бир чорак эт келтириб, 
шўрба қилиб берсангиз. — Жаннат опа паранжисини ёпиниб этка кетди, сўнгра Ҳомид 
Содиқдан такрор сўради: 
— Кишининг хизматидан қочқан йигит эмасман, денг-чи? — негадир Ҳомид Содиқнинг 
такрор-такрор: «қочқон одам эмасман, синамасдан хизматини айтаберинг», дейишига ишонмас 
эди. Ниҳоят: 
— Башарти сизга буюрадирған хизматим бу кунгача қилған ишларингиздан тамоман бошқа 
ва оғир бўлса-чи», — деди. Содиқ Ҳомиднинг мақсадиға тушунгандек бўлди ва ўйлаб турмай: 
— Одам ўлдиришми? — деб сўради. Ҳомид Содиққа ишонмағани ҳолда бир дақиқа чамаси 
қараб турди, сўнгра теварагига аланғлаб олғач, ҳазил тариқасида: 
— Башарти одам ўлдириш бўлса-чи? — деб сўради. 
— Бу кунгача иккитасини жойлашдирдим, учунчига ўтса нима қилади? — деди Содиқ ва 
мағрур кулиб қўйди. Бу сўздан сўнг Ҳомид устидаги юкни отқандек сўлиш олиб қўйған эди. 
— Ман кишининг хизматини унутатурған йигит эмасман, — деди Ҳомид ва давом қилди, — 
ўғул бола учун ўғул болалиғим, ёмон учун ёмонлиғим бор, башарти шу хизматни бажариб 
беришни бўйнингга олсанг, онд билан айтаманки, давлатимнинг ярмиси саники бўлсин! 
Содиқ ўлтурган жойдан қўлини Ҳомидга узатиб «қайтмайсизми?» деб сўради. Ҳомид қўлини 
олиб «сўз ҳам бир, худо ҳам бир» жавобини берди. 
Шу куннинг эртасидан бошлаб, Содиқ қутидорнинг эшик олди теварагида Отабекни 
кутмакчи, ул келиб йўлакка кирди дегунча орқадан бориб унинг ишини саранжомламоқчи эди. 
Содиқнинг фикрича, бу ишни дарбозадан ташқарида бажариш мувофиқ бўлса ҳам, нима 
учундир Ҳомид бунга кўнмай қутидорнинг узун қоронғи йўлагини қулай билмиш эди. Содиқнинг 
«қай вақтда келар экан?» саволига: 
— Албатта, шаҳарнинг дарбозаси эрталаб очилиб, шом билан ёпиладир, гумонимча эрталаб 
Қўқондан чиқса, аср вақтларида Марғилонға кирадир, — деди ва сўз охирида орада сўзланиб 
ўтилган шартни яна таъкидлади. 
— Яхши ўйла, Содиқ. Олам ҳодис қўлға тушиб қолсанг, сўроқ кезида айбни фақат ўз 
бўйнингга олиб, ораға мени қотиштирмайсан. 
— Хотиржамъ бўлинг, Содиқ деганингиз бундай хумсаликни жаллоднинг қўлида ҳам қилмас, 
азбаройи худо. 
— Ундан сўнг иккинчи шарт: бу сир фақат иккимиз-нинг орамиздағина қоладир, ўзинг ҳам 
сезган бўлсанг керакким, Жаннат опани этка овора қилишим уни ҳам бу сирдан ташқарида 
тутиш учун эди. 
— Кўнглингизни мендан жуда тўқ тутаберинг, ака! Авғони ханжарингизни бераман деган 
эдингиз-а? 
— Шўрба пишгунча келтураман, — деди Ҳомид ва кетди. 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling