Microsoft Word kr utgan kunlar ziyouz com doc


Download 1.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/209
Sana23.04.2023
Hajmi1.51 Mb.
#1389953
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   209
Bog'liq
Abdulla Qodiriy. O tkan kunlar (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
96
айтди. Бу жавобдан сўнг Ҳомиднинг оғзининг таноби жуда ҳам қочқан ва Содиқнинг елкасига 
қоқа бошлаған эди. Содиқ қўйнидағи хатни олур экан, ишлаткан ҳийласини ҳикоя қилди: 
— Хатни чолға бердим-да, эртага Марғилон кетаман, хат берсаларингиз бемалол, дедим. 
Чол бир оз ўйлаб олғандан кейин, ҳозирға хатимиз йўқ, сизга малол келмаса эрта билан бир 
хабар олиб кетмайсизми, ўзингиз ҳозирда қаерда турибсиз, деб сўради. Ман оғир-синғансумон 
ўйланиб олдим ва хўб, дедим, қўшхонам узоқ бўлса ҳам бир хабар олиб ўтарман, дедим. 
Ишнинг ўнгланишига қувониб, бир кечани чойхонада кечириб, эртасига ваъда вақтиға яна 
бордим, имон топкур отам хатни муздек қилиб тайёрлатиб қўйған экан, Марғилон қаердасан, 
деб бир от, бир қамчи жўнай солдим. 
Ҳомид хатни олур экан, Содиқнинг елкасига қоқиб «раҳмат, раҳмат», деб қўйди ва: «Биз 
ҳам сизнинг ҳаракатингизда», деган сўзни ҳам қўшиб қўйди. Хатни очар экан, Ҳомиднинг 
юзида қувонч аралаш бир жиддият мушоҳада этилар эди. 
«Умидим юлдузи, орзум чечаги, ҳаётим тираги Кумушимга! 
Киноя ва аччиғлар билан тўлиқ бўлған мактубингизни олдим. Хатни ёзған чоғингизда тамом 
бир ўт ичида, ғазаб денгизида сузғанлиғингиз гавдаланиб кўз ўнгимдан ўтдилар. Ўтдиларгина 
эмас, ҳатто менга шунчалиқ таъсир этдиларким, гўё маликасининг ғазабига учраған қул қай 
даражада эс-ҳушидан айрилса, қилар ишидан, ўйлар ўйидан янглишса, манинг-да ҳозирги 
ҳолим бунинг юз даража юқорисиға етди. Тўғриси заҳар олуд мактубингизга одамларча тушуна 
олмадим ва тушунишка ҳам лузум кўрмадим, чунки ғазаб устида айтилган сўзлар ақлли 
кишиларча лойиқи муҳокама ва мутолаа бўлолмас, гулхандан сўнг аланга ҳисобини ҳеч бир 
вақтда олинмас. Лекин мактубингизнинг бир ўрнига нима маъно бериш учун тамоман ожиз 
қолдим: «Илгариги сўзингиз билан ўзингизнинг ҳаққингиз битканлигини билатуриб ҳам яна 
уялмай, қизармай виждонсизлар амрини бериб қўясиз-да, уятсизлиғингизни яна бир қат 
оширасиз...» ва «Отам Тошканда экан кезда бу гапни айтишка уялған эмишсиз», «гўё бунинг 
билан номуслик, уятчан бир йигит бўлиб кўринмакчисиз шекиллик?!»
Бу сўзларингиз билан нима демакчи бўласиз, танингиз соғми? Дуруст, ман отангизга бирга 
кеталмаслигимни, чарларни уч-тўрт кун кутиб қолишимни бир неча вақт айталмай юрдим ва 
ниҳоят отангиз кетишка рухсат сўрай бошлағач, отам орқалиқ узримни айтирдим, бас, бунда 
қандай уятсизлик бўлсин, гумонимча иситмангиз қаттиғ ушлаған кўринадир ва бу телбаларча 
мактубингизни иситма орасида ёзғон ўхшайсиз...»
Ҳомид мактубнинг бу ўрнига етканда ихтиёрсиз хахолаб юборди-да, «вой аҳмоқ» деб қўйди. 
Пучуқ хотин билан Содиқ кулиб унга қарасалар ҳам ул илтифотсиз ўқушида давом этди: 
«Мактубни иситма орасида ёзғанингизға тамоман қаноат қилдим. Шунинг учун сизни 
айблашка ҳаққим йўқ, ҳам сиз маъзурсиз. Бу киноя ва заҳарлик мактубни ёзишға сизни мажбур 
эткан, мени ҳийлакор тулки, оғзи қон бўри, уятсиз йигит... ва тағин алла қанча мартабаларга 
миндирилишларимнинг бош омили албатта отангиздан ҳам эшиткан бўлсангиз керак, шу 
кунгача чарлар балоси билан тутқун бўлишим орзу-ҳавас қайин отасининг оғриб ётиш 
шумлигидир. Ниҳоят сизнинг аччиғ хатингиз баракасида бу кун чарлар хабари ҳам келиб 
қолди. Сиз манинг бу хатимни ўқуб, гуноҳларимни ярлақаб турған кезларингизда, албатта ман 
Марғилон йўлида бўлсам керак. Онангизнинг ўқуйтурған байти манинг шаънимга тамоман 
тескари, чунки ота-она орзуси ҳеч бир вақт янги ёрлик вазифасини ўтай олмас ва ҳамиша 
бошқалар-нинг орзу-ҳаваси бўлиб қола берар. Сиз ўзингизни тупроқ билан тенглашдирмакчи 
бўлғансиз, лекин ман ҳозир Кумушка ҳам қаноатланмай Олтинбиби деб атамоқ фик-рига 
тушдим... 
Борлиғим муҳаббатингиз алангаси билан туташқани ҳолда завжингиз Отабек. 26 жавзо, 
1265-нчи йил. Тошканд».
Мактубнинг бош томонини ўқуғанда Ҳомиднинг юзида кўрилган шодлик ўзгаришлари 
хатнинг охири билан негадир ювилғандек ва шодлиқ ўрнини чуқур бир мулоҳаза олғандек 
бўлди. Бир-икки дақиқалиқ фикрдан сўнг Отабекнинг 
«Сиз манинг бу хатимни ўқуб 


Ўткан кунлар (роман). Абдулла Қодирий 

Download 1.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   209




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling