Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

ИККИНЧИ ТАДБИР 
 
МУХАББАТ-ЭНГ ОЛИЙ ТУЙҒУ 
Давра суҳбатидан мақсад: ёш йигит ва қизларнинг оилавий ҳаётга бўлган 
муносабатларини “Қобуснома”даги насиҳатлар билан узвий боғлаб, тўғри 
ҳаётга йўналтириш. 
Бошловчи: Севги-мухаббат доно боболаримиз сўзи билан айтганда
“Машаққатлар ичида энг олижаноби, энг юксаги мухаббат машаққатидир”. 


44 
Мухаббат шундай ҳиссиётки, у инсонга қанот бахш этади. Дилни хушнуд этиб, 
ҳаётга ажиб маъно ва мазмун олиб киради. Чинакам мухаббат фақат бахт ва 
қувонч келтириб қолмай, қийинчиликлар ва машаққатларга, ҳижрон азобига 
ҳам мубтало қилади. 
Мухаббатни куйламаган ёзувчи, санъаткор, шоир, унга йўлиқмаган инсон 
бўлмаса керак. Кайковус бобомиз ҳам “Қобуснома”нинг 14-бобида ишқ-
мухаббат тўғрисида фикр юритади. “Ишқ иллатининг доруси оғир юк чекмоқ, 
узоқ сафар қилмоқ ва доимо ўзини ранжга тутмоқ, бунга ўхшаш ишларни 
ихтиёр этмакдин ўзга нарса эмасдур. Шундай пайтларда шундоқ кишини дўст 
тутиш керакки, сенга унинг суҳбатидин ва хизматидин роҳат етишсин. Шунда 
уни қабул қил, нединким ошиқлик бошқа ва дўстлик бошқадур. Ошиқ бўлсанг, 
шундоқ кишига бўлгилки, ул маъшуқаликка лойиқ бўлсин. Афлотундек ва 
Якубнинг ўғли Юсуфдек ҳусни бўлмаса ҳам бир оз малоҳати бўлсин”, дейди. 
Кайковуснинг берган таърифлари жуда тўғри бўлиб, ҳаётда ўз аксини топган ва 
ҳётий тажрибалардан олинган. 
Давра суҳбатида Кайковуснинг “Қобуснома”даги ишқ ва мухаббат 
ҳақидаги насиҳатларини таҳлил қилгач, ўқувчилар ўз шахсий фикрларини 
бирин-кетин баёт этдилар: (54) 
- Ўзида ишқ-мухаббат пайдо бўлган ҳар бир йигит-қиз шарму ҳаёсини 
сақлаши керак. 
- Мен истардим, ёшлар нафс балосига берилиб, номусларини оёқ ости 
қилмасинлар. 
- Кайковус бобомиз жуда тўғри айтганлар, ишқ иллатини дориси йўқ. 
Мен ўйлайманки, бу дори ақл билан сабр бўлса керак. 
Давра суҳбати якунида қуйидаги саволлар асосида баҳс ўтказилди: 
1. Чин севги-мухаббат деганда нимани тушунасиз? 
2. Қиз бола оилали эркакни севиб қолса, сиз қандай қарайсиз? 
3. “Қобуснома”даги қуйидаги ҳикояни изоҳлаб беринг: “Агар киши 
йигитликда ошиқ бўлса узрдир, уни ҳар киши кўрса маъзур тутгай ва айтурким, 
йигитдур, айби йўқдур, лекин жаҳл қилким, қариликда ошиқ бўлмагил”. 
4. Севгида, оила қуришда янглишмаслик учун нималар шарт? 
5. Ҳозирги пайтда нима учун ажралишлар кўп? 
6. “Қобуснома”нинг ишқ бобидан ҳикоят келтириб, изоҳлаб беринг. 
7. Қиз ёки йигит бировни севса, қандай иш тутгани маъқул? 
8. Севган кишингиз қандай бўлишини ҳоҳлайсиз? 
Саволларга жавоб олгач, тарбиячи давра суҳбатини якунлаб, ишқ бобида 
аждодларимиз насиҳатларига амал қилиб тўғри йўл тутишни таъкидлаб ўтади. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling