Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Директор ўринбосари мактаб директори билан ҳамкорликда


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Директор ўринбосари мактаб директори билан ҳамкорликда: 
- мактабнинг иш режасини тузади; 
- педагогик кенгашда кўриладиган масалаларни биргаликда тайёрлайди ва 
олиб боради; 
- мактабнинг барча тадбирлари юқори савияда ўтишини таъминлайди; 

ўқитувчиларни 
рағбатлантириш 
масалалари 
бўйича 
тегишли 
таклифларини киритади; 
- мактаб кутубхонасини адабиётлар билан таъминлаш ва бошқа 
вазифаларни бажаради. 
Синф раҳбари билан ҳамкорликда: 
- ота-оналар мажлисини тайёрлайди ва унинг мазмунли ўтишини 
таъминлайди; 
- синфдаги тарбиявий ишларнинг мазмунини яхшилаш борасида иш олиб 
боради; 
- синф раҳбарининг ижодий изланишига кўмаклашади; 
- синфдан ташқари ишларни ташкиллаштиради ва тўғри йўналишда олиб 
боришга йўлланма беради ва бошқа вазифаларни бажаради. 
Мактаб руҳшуноси билан ҳамкорликда: 
- ўқувчиларнинг қизиқишларини аниқлайди; 
- уларнинг касб танлашига кўмаклашади; 
- ўқувчиларни ҳар томонлама камол топтириш учун спорт, бадиий, 
эстетик, техник, экологик, сайёҳлик ва ўлкашунослик, бозор иқтисодиётига 
асосланган ёш иқти(32)содчи, бизнесмен, менежер, ёш ишбилармон


26 
ҳуқуқшунослик тўгаракларига ва клубларга уларнинг қизиқиш, имконият ва 
қобилиятларига қараб жалб қилади; 
- ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий қобилиятларини назорат қилади ва 
руҳшунос билан боғлиқ бўлган бошқа вазифаларни бажаради. 
Жисмоний тарбия ўқитувчиси билан ҳамкорликда: 
- ўқувчи-ёшларнинг жисмонан бақувват, соғлом ўсишида спорт 
мусобақаларини ташкиллаштиради; 
- мактабда спортнинг турли йўналишлари бўйича ўйинлар, мусобақалар 
ва бошқа спорт тадбирларига бошчилик қилади; 
- спорт ва спорт-техник тўгараклар тармоғини кенгайтиришга 
кўмаклашади ва уларнинг мунтазам ишлашини таъминлайди; 
- спорт ва соғломлаштиришга оид турли-туман тадбирларни амалга 
оширади. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling