Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


«Асрлар давомида инсон ақл-заковати ила бунёд этилган бой


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

«Асрлар давомида инсон ақл-заковати ила бунёд этилган бой 
маънавият туфайли, — деган эди Президентимиз И. А. Каримов, — халқимиз 
мағрур яшади, меҳнат қидди, доимо ҳуррият ва эрк сари интидли. Буюк 
алломаларимиз томонидан яратилган оғзаки, ёзма ижодиёт, ҳадиси 
шариф, 
халқ 
китоблари, 
пандномаларида 
авлоддан-авлодга 
ўтиб 
келаётган иймон-эътиқод сирларининг назарий ва амалий жиҳатлари 
ҳақидаги билимлар билан ёшларни қуроллантириш лозим». 
Демак, баркамол инсон учун зарур бўлган қуйидаги хусусиятларни 
шакллантиришга эришиш лозим: 
— ижобий фазилатлар моҳияти, мазмунини тўғри тушуниш ҳамда таҳлил 
қилиб, муносабат билдира олиш; 
жамоада яшаш, меҳнат қилиш малакаларини эгаллаш; 
— 
баркамол 
инсонни 
тасаввур 
этиш, 
унинг 
маънавий 
қиёфасини 
шакллантириш усулларини излаш. 
Ўқувчиларни маънавий бой, жисмоний жиҳатдан соғлом қилиб 
тарбиялаш мақсадида дастлаб уларнинг тарбияланганлик даражасини аниқлаш 
лозим. 
Ўқувчилар қалбини одоб-ахлоқ нурлари билан ёритмоқчи бўлган 
тарбиячи — ўқитувчи чуқур билим, юксак маҳорат ва тарбиячилик санъатини 
эгалламоғи, бунинг учун: 
— маънавий-тарбиявий ишларни ташкил қилишда ўқитувчи—тарбиячи 
назарий ва амалий асослар ҳақида билимга эга бўлиши; (3) 
— оммавий ахборот воситалари материаллари билан таниш бўлиши ва улардан 
керакли жойда унумли фойдалана олиши; 
— таълим тўғрисидаги ахборотлардан, янги педагогик технологиялардан 
воқиф бўлиши; 
— инсонни маънавий баркамол қилиб тарбиялашда ўзбек халқининг миллий 
ва маънавий қадриятларидан, манбашунослиқдан хабардор бўлиши ва унга 
амал қилиши; 
— маънавий-тарбиявий тадбирларни режалаштиришда ўқувчи ёшларнинг 
руҳияти, қизиқиши, жамоадаги ижобий ва салбий сифатларининг мавжудлиги 
даражасига эътибор бериши; 
— ҳар бир масалага, воқеа-ҳодисага ижодий ёндашиши, тарбиявий 
тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини оширишда янгича ишлаш методи ва 
шаклларидан фойдаланиши; 
— XXI асрни қарши олаётган ўзбек оиласида юксак маънавий баркамол 
инсонни тарбиялашда маҳалла ва жамоатчиликнинг ижобий таъсирини 



кучайтирувчи тадбирларни жорий этиши зарур. 
Мазкур қўлланма мактабларнинг маънавий-маърифий тарбия ишлари 
бўйича директор ўринбосарлари, ўқитувчи, тарбиячилари учун мўлжалланган 
бўлиб, бу соҳадаги дастлабки ишдир. Унда тарбиявий ишларни ташкил қилиш 
методикаси, мустақил Ўзбекистонда таълим-тарбия олаётган ўқувчиларда 
миллий ғоя, истиқлол мафкурасини шакллантиришга қаратилган илғор иш 
тажрибаларидан намуналар келтирилган. 
Муаллифлардан 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling