Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


«Она алласи»даги меҳр торларининг бола қалбига таъсири


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

«Она алласи»даги меҳр торларининг бола қалбига таъсири. 
«Она алласи»да фарзанд камоли ҳақида куйланади. Халқимиз ижодий 
меросида «Алла» айтиш ҳар бир оналик бахтига Мушарраф аёл учун фарздир. 



Болага меҳр «Алла»дан бошланади, -дейди халқимиз. –она «Алла»сидан 
яралган меҳр торлари ҳар бир бола қалбида ўзига хос из қолдиради».
Боланинг юз-кўзида, ҳиссиётида нима мужассам? Унинг дилида нима 
бор? Атрофдагилар унга нисбатан адолатлими? Бундай ҳолатларни аниқлагач, 
она болани бағрига босиб, меҳр кўзлари билан боланинг ҳатти-ҳаракатидаги 
ножўя ҳолатларнинг олдини олиши зарур. Меҳр торлари оила аъзоларига 
нисбатан илиқ сўзлар, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, адолатлиликни ўргатиш 
орқали мустаҳкам бўлади. Меҳрли ин(8)сонни тарбиялашда дастлаб, «Она 
алласи», ватанни севиш энг зарур босқичдир. «Насиҳатнома» китобини ўқиб 
бериш, у бўйича суҳбат ўтказиш лозим.
 
Одобни дастлаб нимадан бошлаш керак? 
Одоб дастлаб ота-онанинг болага меҳр кўзи билан қарашидан бошланади. 
Сўнгра «Қани салом бер-чи», деб қўлини кўксига қўйишга ўргатиш керак. 
Қўлидаги нарсани атрофдагиларга бериши, уларга талпиниши каби. «Ассалому 
алайкум» дейиш, ювиниш, кийиниш, кийимларини озода, тоза сақлашга 
ўргатиш. Овқатдан олдин ва кейин қўл ювишга ўргатиш, «Бисмиллоҳир 
Раҳмонир роҳим» сўзини айтиш лозим бўлган жойларни уқтириш, тўғри 
гапириш, ёлғон гапнинг оқибатини тушунтириш керак. Илм ва мактабга 
қизиқтириш, болаларга эртаклар ўқиб бериш, уларни келажакка тайёрлашда 
яхши ишларга тақлид қилишга ўргатиш қўл келади.
Оилада болангиз ўз-ўзини бошқара оладими? Ўша жараёнда одобга хом 
фазилатлар борлигини аниқланг, камчилиги бўлса ётиғи билан тушунтиринг. 
Сеҳрли сўзларни болага қачондан бошлаб ўргатиш маъқул? 
Инсон одобига оид сеҳрли сўзлар жуда кўп. Ота-она болаларни ёшига 
қараб миннатдорчилик билдирувчи «Раҳмат», сўнгра ота-она, оила аъзолари ва 
жамоат орасидаги ўртоқ-дўстларига «Марҳамат», «Яхши келдингизми», 
«Лаббай», «Ҳайр, яхши боринг», кечалари «Хайрли тун» каби кўнгил кўтариш 
маъносидаги сўзларни айтишни болаларнинг одатига айлантириши зарур. 
Болаларга афсона, ҳикоят, мақол, ривоятлардан айтиб бериб, уларнинг 
қудратини тушунтириш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling