Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


ЯХШИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ЎРГАТИШ ВА ТАРБИЯЛАШ


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

ЯХШИ ХУЛҚ-АТВОРНИ ЎРГАТИШ ВА ТАРБИЯЛАШ 
Буюк мутафаккир олим Абу Райҳон Беруний айтганидек: «...Одамлар 
турмуши ва ҳаётида ҳар хил ҳолатлар бўлади, буларнинг бир тури билан улар 
мақталадилар, бир тури билан эса қораланадилар... Бу табиий ҳолдир. Бу ҳолат 
албатта, бола тарбиясига ҳам муҳим даражада таъсир этади. Оиладаги руҳий 
ҳолатни сақлашда ўз ақли билан иш қилиш, ёмонни яхшидан ажратиш ҳар бир 
ота-она ва катталарнинг вазифасидир». (6) 
«Фарзанд-оила бахти, қувончи ва ширин жигарбандидир». Оила 
қувончини элга манзур қилиш кўп жиҳатдан болаларимизга ўргатган одоб, 
хулқ-атворда ўз аксини топади. Дарҳақиқат, жамиятимиздаги узвий таълим-
тарбиянинг негизи, илдизида шулар ётади. Шу сабабдан ёш ота-оналар 
катталар тажрибасига суянган ҳолда бола тарбиясида ҳалқимиз яратган олтин 
меросимиз, яъни урф-одат, расм-русум, анъаналарни асос қилиб олишлари
бола туғилган кунидан бошлаб оилада қандай маънавиятга эга бўлишини кўз 
олдиларида ёрқин гавладалантириб амалга оширишлари учун уларга юксак
хулқлиликни ўргатиш ва тарбиялашга доир қуйидаги мавзуларни тавсия 
этамиз: 
1. «Фарзандга муносиб от қўйишнинг каромати борми?». 
2. «Она алласидаги меҳр торларининг бола қалбига таъсири». 
3. «Дастлабки одобни нимадан бошлаш керак?» 
4. «Сеҳрли сўзларни болага қачондан бошлаб ўргатиш маъқул?» 



5. «Фарзандингиз олдида ўз ҳатти-ҳаракатларингизнинг қайси бирини 
тўғри деб ҳисоблайсиз?» 
6. «Қандай ишлар яхшилик ҳисобланади? Нима сабабдан?» 
7. «Қандай одатлар ёмонлиги ва уларнинг сабаблари ҳақида нималарни 
билиш керак?» 
8. «Кўча ва жамоат жойларида юриш-туриш одоби» 
Юқоридаги мавзуларнинг моҳиятини очишга амал қилиш лозим. Халқ 
яратган яхши одоб ва ҳатти-ҳаракатларга доир мақол, эртак, ривоят, ҳикоя ва 
афсоналарга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Болангизнинг жамият талаб 
этаётган тарбия даражасига муносиб бўлиши учун унга тинимсиз тарбиявий 
таъсир кўрсатиш лозим.

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling